Агар сиз ҳеч қачон фитна назариясига ёки баъзи бир маҳсулотнинг мўъжизавий хусусиятига ишонтира олган одамни бир марта ҳам учратмаган бўлсангиз, сизнинг омадингиз бор экан, чунки бундай баҳсларга киришган кишилар суҳбатдошни ишонтириш қанчалик қийинлигини яхши билишади.
.Уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! томонидан узатилган What The Fact подкасти жонли эфирида бир неча йилдан бери турли мамлакатларда медиасаводхонлик лойиҳаларини юритаётган мутахассислар жамландилар. Улар “Бу медиасаводхонлик кимга ҳам керак?”, деган саволга жавобан энг оммабоп қарши далилларни муҳокама қилдилар. “Янги репортёр” подкастни томоша қилди ва қизиқарли фикрларни тўплади.
Умуман, сиздаги ушбу медиасаводхонлик нима учун керак?
Алена Романюк, “По той бiк новин” украин лойиҳаси муҳаррири ва муаллифи:
– Биз “медиасаводхонлик” сўзини умуман ишлатмаймиз. Менимча, бу мураккаб, одамларни чалғитадиган ва талаффузи қийин атама, умуман бундай иборалар вазиятни янада чигаллаштиради. Ўзаро, ҳамкасбларим орасида, талабаларга дарс беришда, ўқитувчилар ёки болалар билан ишлашда бу бошқа масала: ҳа, мен бу сўзни талаффуз қилишим мумкин. Аммо скептиклар билан, ижтимоий тармоқларга кириб, сохта нарсаларни тарқатадиганлар билан бошқача услубда ишлаш керак.
Ширин Аманбекова, ОАВни қўллаб-қувватлаш маркази лойиҳа ёрдамчиси (Қирғизистон):
– Кўпчилик медиасаводхонлик соҳаси фақат журналистикага оид, деб ишонишади, аммо бугунги кунда бу блогер, журналист ёки шунчаки маълумот истеъмолчиси бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай одам дуч келадиган тушунча. Агар илгари асосий масала ўқиш ва ёзиш қобилияти бўлган бўлса, бугунги кунда медиасаводхонлик ҳам асосий кўникма ҳисобланади.
Алена Талалаева, MediaIQ лойиҳаси раҳбари (Белорусь):
– Одамлар истеъмол қиладиган ахборот уларнинг касбий ҳаётига, нафақат оилада, нафақат жамиятда, балки қонунчилик даражасида қандай қарорлар қабул қилишига таъсир қилади. Одамлар маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқариш, бирор нарсага қандай муносабатда бўлиш, нимага овоз бериш қарорини ўзлари қабул қилишади. Бу онгсиз ёки онгли равишда ахборотни истеъмол қилиш, демак ва бу бизнинг ҳаётимизнинг барча соҳаларига катта таъсир кўрсатади.
Ксения Лученко, “Как читать медиа” лойиҳаси методисти:
– Медиасаводхонлик анчайин кенг тушунча. Агар медиасаводхонлик бўйича Россия конференцияларини кўрсангиз, у ерда математиклар, микробиологлар, психологлар, ҳуқуқшунослар, филологлар маъруза қиладилар – яъни, бу жуда кўп соҳаларни қамраб оладиган улкан сарҳад. Биз барча гаджетларни ўчириб қўйишимиз, рад этишимиз, рақамли муҳитда яшаш нимани англатишини тушунмаслигимиз мумкин, ана шунда медиасаводхонлик керак эмас. Модомики биз буларнинг барчасидан фойдаланар эканмиз, у ҳолда бу олам аро онгли равишда ишлай олганимиз энг яхши ечимдир.
Менинг репостларимдан ҳеч ким зарар кўрмайдими
Ксения Лученко, “Как читать медиа” лойиҳаси методисти:
– Албатта, зарари бўлади. Коронавирус ҳақида сохта маълумотларнинг тарқалиши зарарли эканлиги ҳақида махсус тадқиқотлар мавжуд, одамлар кўрсатмаларни бажаришдан тўхтайдилар, шифокорларга ишонмай қўядилар ва ваҳима устун бўла бошлайди, бу нарсалар ҳақиқат ҳамда ўз исботини топган. Лекин мен бунинг нима учун кераклигини айтишим мумкин. WhatsApp томон қайта йўналтириш бу мутлақо мантиқсиз ҳаракат. Бу ижтимоий мулоқотнинг бир шакли, яъни одамлар ўзаро яхши нарса алмашиш истаги билан қандайдир ҳиссиётли хабарлар юборишади.
Алена Талалаева, MediaIQ лойиҳаси раҳбари (Белорусь):
– Бу эфирни булғаш ва фойдали маълумотларнинг чиқиндиларни ёриб чиқишига халақит беришдан бошқа нималари билан зарарли? Бу, шунингдек, хулқ-атворга таъсир қилади. Яна ўша коронавирус ҳақида: қанча одам сурункали касал бўлиб, керакли дори-дармонларни ололмаган ёки қийинчилик билан олган! Бунинг сабаби шундаки, уларни бундай тушунарсиз янгиликларни ўқиган одамлар сотиб олиб қўйишган. Улар яхши ва фойдали маълумотларнинг тарқалишига халақит беришади.
Алена Романюк, “По той бiк новин” украин лойиҳаси муҳаррири ва муаллифи:
– Янги, тушунарсиз ҳолат, тушунарсиз вирус бўлган. Матбуот бу хабарни ўтказиб юборган. Қўрқув омили ва алоқа етишмаслиги бор. Бу маълумот олиш учун қандайдир ахборот вакууми, қачонки, ахборот учун кўплаб сўровлар бўлган, аммо жавоб ва етарли миқдорда ишончли маълумотлар бўлмаган. Табиийки, ахборот бўшлиғи бўлган жойда одамлар ўзлари ечим ва ўз саволларига ўзлари жавоб топадилар.
Ширин Аманбекова, ОАВни қўллаб-қувватлаш маркази лойиҳа ёрдамчиси (Қирғизистон):
– Бир киши маълумотни текширмасдан юборса, бу бошқа масала, аммо улкан аудиторияга эга блогерлар буни амалга оширса, бу бошқа нарса. Бу ростанам жуда хавфли вазиятни юзага келтиради.
Бу менинг фикрим: нима хоҳласам, шуни ёзаман
Ксения Лученко, “Как читать медиа” лойиҳаси методисти:
– Инсон ўз саҳифасида ҳар қандай нарсани тарқатиш ҳуқуқига эга. Бу сўз эркинлигининг асосий тамойили: у сохта нарсаларга, барабанга, макарон махлуққа ишониши мумкин. Бу ерда масала кўпроқ тарқатувчида эмас, балки ўқувчиларга тааллуқли. Акс томони – бу цензура, сўз эркинлигига таҳдид.
Алена Романюк, “По той бiк новин” украин лойиҳаси муҳаррири ва муаллифи:
– Мен одамларга бирон нарсани тақиқлаш – бу ёмон, деган фикрга қўшиламан. Аммо вазият мураккаб. Украиналик кўп миллионли аудиторияга эга машҳур блогер аёл антиилмий ва сохта хабарлар тарқатади. Одамлар уларни ўқийди, унга ишонади, бу жуда қўрқинчли. Бу менинг фикрим бўлса, мен бу ҳақда гапиришга ҳақлиман, лекин агар ҳақиқатни гапирмасангиз, бу мулоҳазалар орқали фактларни алмаштириш, манипуляцион технологиялардан биридир.
Алена Талалаева, MediaIQ лойиҳаси раҳбари (Белорусь):
– Постига сохта хабарларни қўядиган инсонларнинг аксарияти аслида уларга ўзлари ишонадилар. Улар ушбу маълумотларни тарқатиш орқали кимгадир яхшилик қиляпман деб ўйлашади. Буни тан олишимиз керак, кимлардир янглишади ва уларга тўғри йўл кўрсатиш керак. Медиасаводхонлик йўналишида фаолият олиб борувчилар инфлюенсерлар, шунингдек, аудитория билан ишласалар, арзийди. Чунки бу унумдор машғулот – бошқаларга таъсир ўтказа оладиган одамлар ҳақиқатни фикрдан ажрата оладилар.
Ширин Аманбекова, ОАВни қўллаб-қувватлаш маркази лойиҳа ёрдамчиси (Қирғизистон):
— Барча фейклар, сохта нарсалар – улар даврийдир. Лекин одамлар, ҳеч нарсага қарамай, уларни улашишда давом этмоқдалар. Бизда вертолётдан вирус пуркаш ҳақида фейк урчиди. Аввал апрель ойида, сўнг икки ойдан кейин яна пайдо бўлди. Ўйлаб қоласан: агар бир марта рад этилган бўлса, нима учун бу маълумотни такрор тарқатиш керак? Бу аҳолининг танқидий фикрлаш даражасидан далолат беради.
Менинг танқидий фикрлашим сенинг танқидий фикрлашингга қарши
Алена Романюк, “По той бiк новин” украин лойиҳаси муҳаррири ва муаллифи:
– Қачонки, одамларга фейклар мавжуд экани ҳақида сўз очсангиз, улар бу нарсаларни биламан ва ҳамма нарсани қила оламан деб ўйлашади. Бунга қарши қандай курашиш лозимлиги тўғрисида ягона рецепт йўқ. Мен танқидий фикрлашни қўя туриб, фактларга мурожаат қилишни таклиф этаман: вируслар ўзи нима, уларни лабораторияда қандай яратиш мумкин ва ҳоказо. Аммо бу сабр-тоқат талаб қиладиган кўпсоатлик жараён. Ҳали ҳам ишонмайдиган одамлар бор.
Алена Талалаева, MediaIQ лойиҳаси раҳбари (Белорусь):
– Одамлар танқидий фикрлаш ва шубҳали тарафкашликни бир-бири билан бироз чалкаштириб қўйишади. Танқидий фикрлаш ҳақида гапирганда, биз янги маълумотлар учун очиқмиз ва тайёрлаб қўйилган жавобга эга эмасмиз. Гап фитна назарияси ҳақида кетганди, биз унга ҳам танқидий муносабатда бўламиз, бошқасини ўйлашга эътибор бермаймиз. Бу иккита ўзаро зид нарсалар: одамлар ўқиган нарсаларига тўлиқ ишонишади ёки ҳамма ёлғон гапиради деб ўйлашади.
Ксения Лученко, “Как читать медиа” лойиҳаси методисти:
– Ҳар қандай фитна назарияси, бу доим жуда мантиқий тузилган назария бўлиб, унинг таркибида албатта ахборот мавжуд. Фитна назариясини оқилона постлардан ажратиб турадиган асосий нарса, бу қандайдир ташқи таъсирдир. Инсон ўз ҳаётининг хўжайини эмаслигини, у бу билан ҳеч нарса қила олмаслигини кўрсатиб турадиган қандайдир ташқи куч. Фақат маърифат ва тушунтириш билан боғлиқ билвосита ҳаракатлардан ташқари, бунга қарши ҳеч нарса қилиш мумкин эмас.
Расмий манбалар ҳам ёлғон гапиради
Ширин Аманбекова, ОАВни қўллаб-қувватлаш маркази лойиҳа ёрдамчиси (Қирғизистон):
– Қирғизистонда вазирнинг жонли эфирдаги нутқи билан боғлиқ шундай ҳолат бўлган эди. Кимдир буни кулги билан, кимдир жиддий қабул қилди: “агар ҳатто давлатнинг ўзи тасдиқланмаган маълумотларни тарқатса, унда кимга ишониш керак?”, дея ўйланиб қолди. Интернет фойдаланувчилари орасида бундай фикрлар бўлди.
Алена Талалаева, MediaIQ лойиҳаси раҳбари (Белорусь):
– Расмий ахборот – бу манбалардан бири ҳисобланади. Мутахассислар доим мавжуд. Уларни псевдо-экспертлардан ажрата олишни билиш ҳам лозим, ким гапира олади, кимнинг ваколати йўқ эканини тушуниш керак. Сиз бир нечта манбаларнинг қоидаларига риоя қилишингиз талаб этилади. Аммо бу ерда бир муаммо бор: одамлар ахборот оқимидан чарчаган, ҳатто маълумот манбасини текширишга ҳам тайёр эмаслар. Одамларнинг ахборотга бўлган бундай муносабатини ўзгартириш жуда қийин.
Алена Романюк, “По той бiк новин” украин лойиҳаси муҳаррири ва муаллифи:
– Украинада сўнгги йилларда ўтказилган ижтимоий сўров ва тадқиқотлар шуни кўрсатдики, расмийлар ва ОАВга ишончсизлик мавжуд. Одамлар одамларга ишонишади. Давлат муассасаларини одамларга янада яқинлаштириш керак. Хатто хатолар бўлса ҳам, бундан ҳеч ким ҳимояланмаган. У ерда ҳам роботлар ёки машиналар эмас, балки хато қилиши мумкин бўлган одамлар ишлайди.
“Уч нуқта” — медиасаводхонлик бўйича ахборот кампанияси. Унинг мақсади – аудиториямизнинг манипуляция ва ташвиқотга қарши иммунитетини ошириш ва танқидий фикрлайдиган одамлар сонини кўпайтириш. “Янги репортёр”нинг .уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! билан ҳамкорликдаги барча материалларини бу ерда топиш мумкин.
Кампания Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган ва қўллаб-қувватланади. Ушбу саҳифадаги нашрлар мазмунига Internews масъул ва у Европа Иттифоқининг қарашларини акс эттирмайди.