No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонлик“Биз ҳозир “Қора ойна” телесериалида яшаяпмиз”: Всеволод Пуля digital фалсафаси ҳақида ҳикоя...

    “Биз ҳозир “Қора ойна” телесериалида яшаяпмиз”: Всеволод Пуля digital фалсафаси ҳақида ҳикоя қилади

    Матбуот ижтимоий тармоқлар алгоритми билан қандай курашмоғи керак ва нима учун шахсий ҳамда оммавий медиа саводхонлик даражасини тезликда ошириш лозим. Ушбу масалалар бўйича 2 февраль куни иш бошлаган Эдьютона-2021 биринчи очиқ машғулотида Всеволод Пуля чиқиш қилди. У россиялик медиа мутахассис, MediaToolbox асосчиси, “Журналист” журналининг “Янги медиа” рукни муҳаррири, “Спикер пьян” подкастининг бошловчиси.

    Медиа саводхонлик биринчи эҳтиёжга айланди

    Биз технологиялар бизга ёлғон ва манипуляцияни фильтрлаш учун кўпроқ имкониятлар беради, деб умид қилган эдик, аммо улар фақат тарқатишда ёрдам бермоқда. Биз “Қора ойна” телесериалидаги бир лавҳа ичида яшаётгандекмиз. Матбуот ҳаётимизнинг доимий фонига айланди, биз медиани истеъмол қилиш ҳақида гапира олмаймиз – бу медиа ҳаётга айланиб улгурди.

    Ижтимоий тармоқлар нафақат ўзаро, балки бизнинг уйқу ва дам олиш вақтимиз билан ҳам рақобатлашмоқда. 2019 йил апрель ойидаёқ АҚШ замонавий медиа истеъмолчилари медиа истеъмолига 12 соат вақт сарифлашни бошлаганлар. Бундай шароитда медиа саводхонликнинг аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ бўлиб қолди. Сўнгги бир неча йил ичида бутун дунё шахсий ва оммавий медиа саводхонликни ошириш устида ишлаш зарурлигини англамоқда. Капитолийга бостириб кирган намойишчилар уларни ундовчилар туфайли эмас, медиа истеъмол талабини қондириш важида бу ишни қилишган. Оқибатда АҚШнинг амалдаги президенти тақиққа учради. Бу тарихий воқеа, чунки трансмиллий тармоқлар ҳукуматдан ҳам кучлироқ бўлиб чиқди.

    “Цукерберг ва Дорси фамилиялари ҳеч қачон президентлик сайловлари бюллетенларида бўлмаган, аммо улар Ер сайёрасидаги сайланган ҳар қандай сиёсатчидан кўра кўпроқ кучга эга бўлишган”, деб ҳодисаларга тушунтириш беради New Yoгk Times нашри.

    Ушбу куч 2020 йил 8 январда эфемерликдан тўхтади, улар бундан фойдаландилар, АҚШнинг амалдаги президентига тақиқ қўйилди.

    Агар ушбу вазиятдан Трампни олиб ташласа, нима бўлади?

    Агар ижтимоий тармоқлардан Трамп эмас, балки мухолифатчи ёки журналист олиб ташланганини тасаввур қилсангиз, бу ҳақиқатан ҳам ахлоқий эътирозларга олиб келади. Ижтимоий тармоқларга фойдаланувчиларга маълумот олиш ёки тарқатишни чеклаш ҳуқуқини ким беради?

    Ижтимоий тармоқларда бундай кучга эга бўлишнинг дастлабки шартлари азалдан мавжуд эди. Тармоқлар қандай цензурага учраганини биз кўп бор кўрганмиз. Улар ўз манфаатлари, сиёсати, бизнес ва фойдаланувчилар ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қиладилар.

    Ижтимоий тармоқлар ҳеч қачон сиёсатга аралашишни хоҳламаган, улар одамлар ўртасида алоқа ўрнатиш учун яратилган, аммо кейинчалик фойдаланувчилар интернетда жуда кўп вақт сарфлай бошладилар, контент ишлаб чиқарувчилар жуда кўп эди ва барчани қониқтириши мумкин эмас эди. Шунда қайси таркибни кўрсатишни ҳал қила бошлаган алгоритмлар пайдо бўлди.

    Дастлаб платформалар яхши ниятлар билан ташкил этилди: улар цензура тўсиб қўйган маълумотларни тарқатишни исташар эди: келиб ўз таркибингни ярат, ўз-ўзингга матбуот бўл, ҳеч ким сени чеклаб қўймайди. Аммо улар сиёсатга аралашишларига тўғри келди. Сиёсий ўйинчилар платформаларга чиқиб, улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни бошладилар.

    Трамп билан боғлиқ ҳолат қизиқ кечан, чунки Twitter 2016 йилда ёмон аҳволда фаолият юритган, унинг фойдаланувчилари сони камайиб кетган, сўнг Трамп ҳокимият тепасига келгач, бу аудитория оқими ва ушбу платформада иштирок этишни истовчилар сонини ошириб юборди. Аммо 2021 йилда Twitter учун сиёсий хатарлар тижорат хавфидан ошиб кетди. Улар хатарларни баҳоладилар ва президентнинг аккаунтини ўчириб ташлаш хавфсизроқ бўлишини англадилар.

    “Демократия – ҳудди машина каби: ҳаракатланиш ҳам, одамларнинг устига ҳайдаш ҳам мумкин”

    Афсуски, тизим дизайнининг ўзи – ижтимоий тармоқларда таркибни истеъмол қилиш – одамлар ўзларининг алданишларига кўпроқ урғу бериб, бир-бирларини яхши эшитмасликни бошлашларига изн бериб қўйди.

    Ижтимоий тармоқ муаллифлари қандайдир Левиафанни яратиб, энди уни бўйсундира олмаяптилар. Бизни ижтимоий тармоқлар издан чиқармоқда, биз уларга бор вақтимизни сарфламоқдамиз. Қандай қилиб одамни тармоқ ичида сақлаб қолиш мумкин? Унга ёқтирган нарсасини бериш керак: Байден тарафдорлари Трампни улуғлайдиган таркибни ўқишни истамайдилар. Алгоритмлар буни яхши билади ва улар фойдаланувчиларни виртуал пуфакчалар сари йўналтиради. Ахборот тарқатиш бозорида жиддий ўзгаришлар рўй берди, ҳокимият ва жамият ўртасидаги алоқа муаммолари доим мавжуд бўлган. Матбуот уларга ўзаро тил топишда ёрдам берарди. Шу тариқа “гейткипер” тушунчаси юзага келди – муҳаррир жамиятда қандай маълумотни тарқатиш кераклигини ўзи ҳал қилган. Энди бу функция ижтимоий тармоқ алгоритмлари томонидан амалга оширилади.

    Оммавий ахборот воситаларининг ижтимоий тармоқларсиз аудитория билан суҳбатлашиш усуллари унчалик ҳам кўп эмас: ахборот бюллетенлари, хабарномалар ва сайтга бевосита ташрифлар. Яратилиш аввалида платформалар сифатли таркиб учун курашар эдилар, энди муаллифлар платформалар учун кураш олиб бормоқдалар. Аммо алгоритмларга ёқиш сифатли таркиб қилишни англатмайди.

    “Таркиб эвазига аудитория” битими энди ишламайди

    Ахборотни тарқатиш жараёнида алгоритмик тасма хронологик тасма билан тўқнашади. Анъанага кўра, матбуот хронологик шаклда мавжуд бўлиб келган, аммо ижтимоий тармоқларда сиз хронологик тартибда маълумот ололмайсиз. Фақат ўзлари керакли ва муҳим деб ҳисоблаган нарсаларни қолдирадиган алгоритмлар пайдо бўлган. Айни пайтда Telegram хронологик қидирув натижаларининг сўнгги таянчи бўлиб турибди. Аксарият муаллифлар шу ерда ишлашни маъқул топишмоқда, чунки ушбу платформада аудитория алгоритм ҳукмронлигидан ҳоли бўлади, инсон ўзи ўқишни истаган нарсаларини бошқаради, муаллифларнинг барча постларини шу ерда кўриш кафолатланади. Аммо, афсуски, аудитория кўпинча ўзлари учун маълумот танлаб берувчи анъанавий ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни ҳуш кўради.

    Алгоритмлар нимаси билан хавфли?

    • Ахборот пуфакчалари билан одамларни чалғитади
    • Кайфиятни бошқаради
    • Улар матбуотдаги кун тартибини шакллантириш кўникмаларини олиб қўяди ва уларни кликбейт учун мажбур қилади.

    Алгоритмларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар сўнишни эмас, балки радикалликни рағбатлантиради. Диққат пирамидасининг юқорисидан ҳаққоний фикрлар эмас, радикал фикрлар ўрин олади. Агар инсон матбуотни истеъмол қилишга тайёр бўлмаса, у бу маълумотга эътибор қаратади ва ундан кўпроқ нарса ола бошлайди, аста-секин бу ҳақиқат эканлигига ишонч ҳосил қилади.

    Бизга маълумотни қандай кўрсатишни ким ҳал қилади?

    Алгоритмлар уларни созлаб борувчи одамлар сингари холисдир. Инсонлар ўзларининг олдида пайдо бўлган масъулиятга тайёр эмасликлари ойдинлашиб қолди. Ижтимоий тармоқлар ҳамма нарсани бошқаришни хоҳлайди, аммо алгоритмларни тушуниш учун мумкин бўлган ечимлардан бири жамоат кенгашларини яратиш бўлиши мумкин.

    Facebook янги гейткиперларни излайди. Oversight Board лойиҳаси – бу шундай жамоатчилик кенгаши, Facebook лойиҳаси, гарчи бу ерда унинг ушбу ижтимоий тармоққа тегишли эканлиги ҳақида сўз айтилмаган бўлса ҳам. Ушбу ташкилот олдига 2021 йил январь ойида Трампнинг тақиқи асосли эдими ёки йўқ, деган масалани қўйишди. Улар баҳор ойларида жавоб беришлари керак.

    Аммо ҳозирча матбуотга тегишли бўлмаган бир гап. Назарий жиҳатдан, бир тарафлама айбловлардан қочиш учун Facebook ушбу лойиҳани ташвиқот қилиши керак эди, аммо улар бундай йўл тутмадилар. Эҳтимол, уларнинг ўзлари ушбу лойиҳанинг қандай ишлашини ҳали билишмас.

    Айни пайтда классик тарғибот схемалари ижтимоий тармоқларнинг алгоритмларига яхши мос келади:

    • ёлғон альтернатива, агар ҳақиқат ёпилса ва фойдаланувчиларга ёлғон учун иккита вариант тақдим этилса;
    • ёлғон “олтин ўрталик”, агар фойдаланувчиларга кулгили маразматик ёлғон таклиф қилинса, ёлғонни ва ҳақиқатни энг сўнгги чора сифатида тарғиб қилса;
    • фойдаланувчиларга иккита ёлғон ва ҳақиқат фитна билан аралашганида, ҳақиқатни фитна назариялари билан аралаштириш;
    • воқеани симуляциялаш сифатида фактоидлар, воқеанинг ўзини фактоидга айлантиради.

    Энди ушбу классик усулларнинг барчасини ижтимоий тармоқларнинг алгоритмлари, ахборот пуфакчаларга кўпайтирсак, биз ҳозирги тушган ҳолатимиз каби натижани оламиз.

    Бунга қарши нима қилиш керак?

    Матбуот учун вазиятдан битта чиқиш йўли бор – бу каналларни диверсификация қилиш. Ўқувчиларингизга алгоритмларни қандай четлаб ўтишни тушунтиришингиз керак: ижтимоий тармоқлар муҳитидан узоқ бўлиш учун янгиликларга обуна бўлиш, иловаларни ўрнатиш каби. Медиа саводхонликнинг муҳим қисмларидан бири бу қоидаларни аниқ тушунтириш ҳамдир.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read