No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишМедиа саводхонлик мультимедиали дарсини қандай яратиш керак: Татьяна Голубцова маслаҳатлари

    Медиа саводхонлик мультимедиали дарсини қандай яратиш керак: Татьяна Голубцова маслаҳатлари

    Тренинг олиб борувчи ҳар қандай киши ўз ғояларини қизиқарли тарзда намойиш этиш зарурати билан тўқнаш келади. Агар офлайн ёки онлайн аудиторияга узатиладиган стандарт Power Point орқали тақдимотдан воз кечиб, янги нимадир синаб кўрилса-чи?

    Бугунги кунда қандай форматлар мавжуд? Мустақил равишда қандай қилиб лотерея халқаси ёки видео тақдимот яратиш мумкин? Бунга қанча вақт керак бўлади? Ушбу саволларга “Эдьютон-2021 медиа саводхонлик семинарида медиа саводхонлик бўйича мутахассис, “Выбирай. Астана. Караганда” журналининг бош муҳаррири ва ношири Татьяна Голубцова жавоб берди. “Янги репортёр” унинг маҳорат дарсларидан ахборот тақдим қилишнинг ностандарт шаклларни яратиш бўйича тавсияларини ёзиб олди.

    Медиатренер Татьяна Голубцова

    Татьяна Голубцованинг маърузаси Wordwall дастурида яратилган омад ғилдираги билан бошланди. Ушбу илова шунингдек, хариталар, анаграммалар ва бошқа форматдаги ишларни яратишга имкон беради, бу эса томошабинларнинг фаоллигини ошириши мумкин. Татьяна “Ўзимиздаги медиа саводхонлик кайфиятини тасвирлаймиз” деб номланган муравватни айлантиради, у ёки бу ҳиссиётларни келтириб чиқарган вазиятларни ўқийди ва Zoom иштирокчиларидан айнан шу ҳис-туйғуларни юзларида ифодалашни сўрайди.

    Сизга шу каби ҳис-туйғу ва вазиятлар танишми?

    • “Нимадир нотўғри кетди” эмоцияси. Бизга WhatsApp орқали ковиддан тузалиш рецептини юборишди.
    • “Мен шубҳадаман…” эмоцияси. Чунки менга айтишдики, шаҳримиз кўчаларига тунда самолётлардан антисептик восита сепишар экан.
    • “Шундай чарчадимки…” эмоцияси. Чунки почта орқали мен лотереяда ютганим тўғрисида хат олдим. Бу бугуннинг ўзида 250-мактуб.
    • “Жахлимни чиқарманг” эмоцияси. Чунки почтамга бузиб киришибди.
    • “Кечириб қўясиз” эмоцияси. Чунки аккаунтимиздан дўстларимизга бизга пул юбориш тўғрисида хабарномалар бормоқда, аммо ҳисоб рақами бошқа кўрсатилган.
    • “Мен ақллиман” эмоцияси. Сизни Эдьютон ўқувига таклиф қилишгандаги туйғу.
    • “Мен гўзалман! Сен чиройлисан”. Сиз Эдьютон ўқувида грант ютдингиз.

    Ушбу машқда иштирок этиб, семинар иштирокчилари ўзлари учун қандай мазмунли таркиб бўлиши мумкинлигини ҳис қилишди. Ва ўз мақсадларига эришиш учун муқобил ўйинларни қандай яратиш бўйича Татьянадан тавсиялар олдилар.

    Renderforest дастурининг скриншоти

    Маҳорат дарсининг ушбу қисмида тренер тадбирлар учун видео маъруза ва скрайбингларни яратиш устида қандай иш олиб боришини кўрсатди. Бу ерда келтирилган барча дастурлар бепул ёки бепул версияларга эга. Иш қуйидаги схема бўйича давом этади:

    1. Бизда қандай ресурслар борлигини тушуниш. Жамоада неча киши бор, тадбиргача қанча вақт қолди.
    2. Тадбирни режалаштириш, тингловчиларга нимани етказмоқчи эканингизни тушуниб олиш.
    3. Видео маъруза яратиш, уни сахийлик ила ҳазил билан бойитиш – ижобий туйғулар маълумотни яхшироқ қабул қилишга ёрдам беради.

    Масалан, анимацион видеолар яратиш учун Renderforest дастуридан фойдаланиш мумкин. Татьяна уч дақиқали видеони яратиш учун унга 45 дақиқа вақт керак бўлганини таъкидлади. Шунингдек, у онлайн аудитория билан биргаликда ўша кун аввалида бўлиб ўтган Всеволод Пуля маърузаси бўйича тақдимот яратди. Бир соат давом этган маърузанинг еттита асосий тезислари қисқа видеофильмга жойлаштирилди.

    Lumen5 дастурида видео тақдимот яратиш фрагменти

    Шунингдек, бепул бўлган Lumen5 ва Videorobotapp дастурларидан фойдаланиш мумкин. Татьянанинг сўзларига кўра, иштирокчилар ҳам бунга ўзлари амин бўлишди, барча дастурлар жуда табиий, тушунчалар интуитив – Power Point дастуридан қийин эмас. Натижа эса ажойиб! Машғулотлар сўнггида мураббий иштирокчиларга маслаҳат берди: тақдимотлар 4-5 дақиқадан ортиқ давом этмасин, акс ҳолда аудиторияда қизиқиш йўқолади.

    Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read