Сизни бир неча бор халқаро мукофотлар билан тақдирланган документалистлар билан ўтадиган “Ҳужжатли кино мактаби. Қисқа метр” очиқ сессияларига таклиф этамиз!
Душанба, 12 апрель, Тошкент вақти билан соат 16:00 да кўп бора халқаро мукофотлар совриндори кинорежиссёр Мариам Эль Маракешининг (Миср) «Ҳужжатли фильмда қалтис мавзуларни ёритишда этник масалалар» мавзусидаги маърузаси бўлиб ўтади. Мариам фаолияти давомида инсонпарварлик, глобал миграция ва қочқинлар, соғлиқни сақлаш чоралари, ижтимоий адолат ва озчилик гуруҳи ҳуқуқлари каби масалаларни ёритган. Унинг ишлари ЕИ, АҚШ ва бутун дунёдан SIMA Social Impact Media Awards USA, БМТнинг қочқинлар тўғрисидаги глобал фильмлар фестивали, Chagrin International Documentary Film Festival, Cleveland Film Festival, Tryon Human Rights Film Festival, Impact Docs Awards ва бошқа кўплаб глобал миқиёсдаги мукофотлар билан тақдирланган.
Мазкур сессия Winrock International томонидан амалга оширилаётган USAID нинг Марказий Осиёда хавфсиз миграция лойиҳаси юзасидан Internews билан ҳамкорлик доирасида ташкиллаштирилмоқда.
Тадбир барча хоҳловчилар учун очиқ бўлиб, рус тилига таржима мавжуд. Иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: https://internews.zoom.us/meeting/register/tJYsd-iuqT4sGNO2U_TKROhJZIOavxx6lyik
Чоршанба куни, 14 апрель Тошкент вақти билан соат 18:00 да афсонавий режиссёр Джон Альперт билан ижодий учрашув бўлиб ўтади. Джон Альперт (АҚШ) репортер и документалист, Нью-Йоркдаги Шаҳар жамоатчилик телевизион маркази (Downtown Community Television Center, DCTV www.dctvny.org) жамоатчилик ташкилотининг асосчиси, ер шарининг деярли барча қайноқ нуқталарида бўлган. Альперт энг ёпиқ ва мулоқотга энг кам розилик берадиган дунё лидерлари билан ҳам боғлана олган репортёрлар сирасидан бўлиб, у Саддам Хусейн олдига киришга рухсат этилган ягона ғарб репортёри ҳамда АҚШ даги сафарида Фидель Кастродан интервью олган ягона журналист ҳисобланади.
Альперт суратга олган ҳужжатли фильмлар Американинг HBO, NBC, ABC, CBS, PBS, ESPN, NHK каби энг йирик телетармоқлари ва телеканаллари орқали трансляция қилинган ва дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган. Яратган ҳужжатли фильмлари учун Альперт 16 та “Эмми”, 4 та «Коламбия-ДюПон» ва кўплаб профессионал мукофотларни қўлга киритган. Унинг иккита фильми «Оскар» мукофотига номзоди қўйилган.
2017 йилда Джон Альперт 45 йил давомида суратга олган “Куба ва оператор” (Cuba and the Cameraman) киноси устидаги ишларини якунига етказади. Фильм Netflix тизимида мавжуд бўлиб, у Москвадаги «Артдокфест» фестивалида намойиш этилган. Джон кўплаб маротаба постсовет давлатларида бўлган, бу ерларда ҳужжатли фильмлар олган, ҳамкасблари билан ўз тажрибаларини бўлишган, ёш журналистлар ва документалистларга сабоқ берган, турли кинофестивалларда иштирок этган.
Тадбир барча хоҳловчилар учун очиқ бўлиб, рус тилига таржима мавжуд. Иштирок этиш учун ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: https://internews.zoom.us/meeting/register/tJYsd-iuqT4sGNO2U_TKROhJZIOavxx6lyik