No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидЮлдузлар ўз овулларига қайтганда

    Юлдузлар ўз овулларига қайтганда

    Февраль ойидан Қорақалпоғистон Республикаси «ATV» телеканалида эфирга узатила бошлаган «Баратырман мен сағынған аўылға» деб номланган янги лойиҳада ҳақиқатдан ҳам қорақалпоқ юлдузлари болалигига яъни ўзлари туғилиб ўсган қишлоқларига қайтишади. Ҳозирги вақтгача кўрсатувнинг уч сони эфирга ўзатилди. Кўрсатув ҳафтанинг пайшанба кунлари прайм-тайм вақтида, яъни соат 19:00 эфир юзини кўради. Қизиқ томони, кўрсатувнинг даврийлиги аниқ эмас, кўрсатувнинг қачон эфирга чиқиши ҳақида эълон қилинган бўлса ҳам шу кунда эфир юзига чиқмалаганлигини қандай тушуниш мумкин?!

    Янги лойиҳа, янги ҳиссиётлар

    Дастур бошловчиси Сарсенбек Жеткербаевнинг сўзларига қараганда, дастурнинг асосий мақсади — халқ таниган шоу-бизнес вакиллари ўзларининг туғилиб ўсган қишлоқларига меҳмонга борамиз, деб таъкидлаб ўтади. Аммо, кўрсатувнинг вазифаси кенгроқ, яъни таниқли инсонларни болалигига қайтариб, уларнинг ҳиссётларини юзага чиқаришга кўмаклашишдан иборат ҳам эканлигини кўрсатув давомида англаш мумкин.
    Тўғри, шунга ўхшаш лойиҳалар олдин ҳам бошқа телеканалларда бўлган. Масалан, анча йиллар олдин «Қорақалпоғистон» телеканалида «Аўҳалың қалай аўыллас» лойиҳаси эфирга бериб борилди. Кўрсатувнинг формати ва мақсади — овул инсонларининг ҳаётини рўйи-рост кўрсатиш бўлгани билан, расмий услуб яъни овулдаги ҳаётни чизмалар билан безаш орқали бойитилганлиги сабабли эфирда кўп ушланиб қолмади.

    «Баратырман мен сағынған аўылға» кўрсатуви ҳам олдиндан тайёргарлик билан эфирни тўлдириш ҳолатларидан йироқ эмас. Кўрсатувнинг ҳар бир сони бошловчининг ўз қаҳрамонини катта йўлнинг бўйида кутиб олиши билан бошланади. Кўрсатув қаҳрамони бошловчи билан гўйё шу сонияда кўришаётган ҳолати кўрсатилмоқчи бўлади, аммо, қаҳрамонга олдиндан ўрнатилган микрофон бунинг акси эканлигини кўрсатади.

    Аҳамиятли жиҳати, таниқли инсонларнинг ўзгача ҳолатда эфирда ўз ҳиссётларини баён қилганлиги қорақалпоқ телевидениеси учун янгилик. Биринчи кўрсатувда қатнашган қўшиқчи Караматдин Хитжанов ўз ҳиссётларини яшириб ўтирмасдан болалигидаги овули билан боғлиқ айрим воқеаларни эсга олди. Бунга менимча, бошловчининг моҳирлиги сабаб бўлмаганлиги аниқ, нега деганда бошловчи томонидан берилаётан саволлар бунга мойиллик бермайди. Аксинча, таниқли инсоннинг ноодатий ҳолатда эфирга чиқиб, саволларга жавоб бериши, қаҳрамонларнинг ўз ҳиссиётларини яширмасдан очиб беришига сабаб бўлган.

    Юлдузлар болалигига қайтганда

    Кўрсатувда томошабинларнинг эътиборларини тортиши мумкин бўлган жиҳатлари кўп. Кўрсатувнинг биринчи сонида қўшиқчи Караматдин Ҳитжанов мактабни тугатган йили трактор ҳайдаганлигини эсга олади ва ўзи туғилиб ўсган овулида ўртоғининг тракторини ҳайдаб кўрсатади. Иккинчи сонида эса қўшиқчи Саламат Қаллибеков ҳам шундай ҳолатни бошидан кечиради, яъни бошловчи билан бирга эшак аравада овулни бир айланиб келади. Эшак аравада бораётиб қизиқарли ҳолатларни ҳам эсга олади.

    Тўғри, юлдузлар билан боғлиқ бўлган айрим ҳолатлар бунгача кўпчиликка номаълум бўлиб келганлиги қизиқ ҳисобланади. Кўрсатувнинг учинчи сонида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, «Ниҳол» мукофоти совриндори Мақсет Утемуратовнинг ҳаётида олдин номаълум бўлган қирралари кўзга ташланган эди.

    Шунга қарамасдан, саволларнинг бир ҳиллиги ва маъноларининг такрорланганлиги ҳар бир кўрсатувнинг фарқли томонларини камайтириб қўяди. Бошловчи респондентидан қайси манзилга йўл олишини билиши учун «Бугун қайси овулга йўл оламиз?», «Қонликўлнинг қайси жойига борамиз?», бир эфирде битта саволнинг икки маротаба берилган ҳолатлари ҳам учрайди, кўрсатувнинг иккинчи сонида, овулга йўл олишда «Нөкистен шама менен неше километр аралықта?», овулга келганда энди «Нөкистен, алжапасам 50 километр, я 50 километрге жетпейме Саламат аға!», бошловчи нимани назарда тутганлиги номаълум. Нукусдан овулгача оралиқ неча километрлиги аввал айтилди, иккинчи бор савол берганда респондентнинг берган жавобига қаноатланмастлик бор, деган фикр келиши аниқ. «Бул жоллар сиз ушын таныс жолларғо? Усы жердиң шаңғыты, мысал ушын сизиң қандайдур мәниде Саламат Қаллибеков болыўыңызға себепши жоллар, себеби, усы жердиң шаңын жутып, ҳаўасын жутып дегендей» — деган ибора анча чўзилиб кетган ва бу қандайдир мазмунда, аниқлаштирувчи фикр.

    Мазкур кўрсатув Қорақалпоқ телевидениеси учун юлдузларнинг болалигини олиб чиққан яратувчи кўрсатув бўлган, десак муболаға қилган бўлмаймиз. Нега деганда, олдин бўлган шунга ўхшаш лойиҳаларда кўпроқ инсценировка, олдиндан тайёрланган ҳолатлар билан саволлар, юлдузларнинг очилишига ҳалақт берган эди.

    Кўрсатув камчиликлардан мустасно эмас

    Биз шарҳимизда бошловчининг тили, фойдаланган услубини талқин қилишга ҳамда сюжетлардаги камчиликларни ҳам олиб чиқишга қарор қилдик. Ҳар бир кўрсатув автомобилда овулга қараб йўл олиш билан бошланади ва йўл давомида қаҳрамонларга саволлар бериб борилади. Уччала эфирда ҳам автомобилдаги суҳбат орқа томонидан яъни сўзлашувчиларнинг орқа томони эфирга олиб чиқилади. Ҳар бир кўрсатув овулга кириб келишдаги йўл билан бошланади. Ушбу сюжетни бошқаси билан алмаштирса ҳам бўларди, яъни ҳолатга қараб.

    Бошловчининг имиджига ҳам озгина эътибор берилса, яхши бўлар эди. Сабаби, костюм-шимда овулни айланиш, чангни оралаб юриш ноқулайлик туғдириши турган гап. Бошловчининг костюм-шим ва галстукда эшакни бошқариши ташқаридан кузатаётган томашабин юзида эрксиз кулги пайдо қилиши аниқ.

    Кўрсатувда Қорақалпоғистон учун хос бўлган экологик ҳолат, биохилмахилликнинг ўзгариши каби муаммолар ҳам эпизодлар ва қўшиқчининг фикрларида сезилиб қолади (сув ҳовузларида сувларнинг, балиқларнинг камайиб кетиши муаммолари), лекин муаммонинг бу томонига эътибор қаратилмайди.

    Кўпсатувнинг Мақсет Ўтемуратов билан бўлган сонида қўшиқчининг ўзи машқ қилган залига қилган ташрифида спорт мажмуасининг абгор аҳволи эпизодга тушади, бунга қўшиқчининг ўзи ҳам эътибор қаратади, агар кўрсатувда шундай ҳолатлар ҳам тилга олинганда кўрсатувнинг самарадорлиги яна ҳам ошган бўлар эди.

    Ўз телетомашабинларига ҳурмати юқори бўлган ҳар қандай телеканалда ҳафталик кўрсатувлар теледастури қабул қилинади. Аммо, «ATV» телеканалида бунинг аксини кўришимиз мумкин, шу сабабли ҳам «Баратырман мен сағынған аўылға» кўрсатуви экран юзини кўрмади. Бундан ташқари, ҳозиргача уч сони эфирга узатилган бўлса, ҳар сонининг олдиндан қабул қилинган вақт чегараси йўқ, дастлабки эфир 44 минут давом этган бўлса, сўнгги эфир нақд 1 соат 18 сония давом этди. Бу ҳолат юқорида келтирилган тезисни тасдиқлайди. Телеканалдаги кўрсатувларнинг эълон қилинган вақтда эфирга узатилмаслиги одатий ҳол, бу ҳолат қорақалпоқ хусусий телеканаллари учун «дастурга» айланиб бораётганлиги ачинарли.

    Аудитория учун ишончли ва тўғри ахборотларни етказиб бериш журналистларнинг асосий вазифаларидан бири. Шу сабаб ҳам кўрсатув ижодкорлари келгуси эфирларда ўз ишига профессионал томонлама ёндашса, кўрсатув аудиторияси янада кўпайиши аниқ.

    Хурмет Атажанов
    Хурмет Атажанов
    Доцент кафедры журналистики Каракалпакского государственного университета имени Бердаха.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read