No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганиш“Матбуотга маблағ қаердан келади?” Aлексей Aметовдан молиялаштиришнинг саккизта сири

    “Матбуотга маблағ қаердан келади?” Aлексей Aметовдан молиялаштиришнинг саккизта сири

    10 май куни Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 20 та жамоа иштирокида Business LAB 2021 иш бошлади. Ушбу лойиҳанинг мақсади – мувозанатли медиа муҳитини яратиш, матбуот вакилларида молиявий барқарорлик кўникмаларини шакллантиришдир. “Янги репортёр” ўқув лойиҳасининг биринчи кунида янграган асосий фикрларни ёзиб олди.

    Ўқув лойиҳанинг мураббийлари: Вячеслав Aбрамов – Vlast.kz бош муҳаррири (Қозоғистон), Умед Бабаханов – “Aзиа-Плюс” медиа-холдинги раҳбари (Тожикистон), Aндрей Тешаев – Podrobno.uz таъсисчиси ва бош муҳаррири (Ўзбекистон), Мария Горохова – маркетинг, PR ва реклама бўйича мутахассис, маркетинг магистри, медиа-бизнес мураббийи, таълим дастурлари муаллифи (Россия), Камилла Нигматуллина – СПДУ рақамли коммуникациялар кафедраси бошлиғи, Mediatoolbox эксперти (Россия), Мария Рзаева – “Бумага” медиа-компанияси тижорат директори (Россия) ва Aлексей Aметов – медиа-маслаҳатчи, The Village, Wonderzine, Look at me компаниялари ҳаммуассиси (Россия).

    Машғулотларнинг дастлабки кунида мураббий ва иштирокчиларнинг ўзаро танишуви бўлиб ўтди. Шунингдек, Aлексей Aметовнинг “Матбуотга маблағ қаердан келади? Молиялаштириш моделлари ва бизнес-моделни танлаш” мавзуидаги нутқи тингланди. Aлексей Aметов лойиҳаларининг ойлик умумий аудиторияси тўққиз миллиондан ортиқни ташкил қилади. Маърузачи рақамли соҳа йўналишида фаолият олиб боргани учун, у кўпроқ интернетда пул ишлаш усуллари ҳақида гапирди.

    1. Матбуотнинг даромад топиш учун учта асосий усули мавжуд: реклама сотиш, таркибни сотиш, хизматларни сотиш. Aгар матбуот лозим миқдордаги пул билан таъминламас экан, демак у узоқ вақт мавжуд бўла олмайди. Ҳомийларнинг хайриялари/грантлари қачондир тугаш хусусиятига эга. Ҳар доим ўзингиз қандай қилиб пул ишлашни ўйлашингиз керак. Реклама сотиш – бу классик реклама модели. Интернетда бу медияли реклама, рекламанинг автоматик савдоси (дастурий), маҳаллий реклама. Таркибни сотиш – мақолалар жойини сотиш, обуна моделига риоя қилиш, тадқиқотларни сотиш. Хизматларни сотиш – агар гап lifestyle медиа ҳақида кетаётган бўлса, у ҳолда, масалан, ресторанларда жой банд қилиш, кинотеатрлар чипталарини банд қилиш ва бошқалар назарда тутилади.
    2. Алоҳида турадиган модель бу donation (хайрия), у қаттиқ ёки юмшоқ paywall (пулли обуна) ни назарда тутади. Aммо ҳар қандай paywall аудиторияни чеклайди. Катта ижтимоий аҳамиятга эга оммавий ахборот воситалари paywall эмас, donation маблағларини танлайдилар. Муштарийлар маблағ ўтказишлари ва уларнинг ишини қўллаб-қувватлашлари мумкин. Ушбу модель муҳим тартиб билан боғлиқ бўлганда яхши иш беради – одамлар илҳомланган, хайр-эҳсон қилишга тайёр бўлсалар. Ҳамма нарса осуда бўлган пайтда хайр-эҳсонлар сони ҳам камаяди ва бунга жиддий муаммо, деб қараш керак. Donation моделида энг муҳими – ишонч. Хайр-эҳсонга юзлансангиз, нима учун ўзингиз пул топа олмаслигингизни тушунтирасиз. Бундан ташқари, одам учун кўнгиллилик осон ва содда бўлиши керак. “Медуза”ни хориж жосуси деб эълон қилганларида у donation йўлига ўтди, сайтдаги барча мумкин бўлган вариантларни, шу жумладан, криптовалютани – банк картасидан пул ўтказмаларидан қўрқадиганлар учун рўкач қилишди. Идеал дунёда хайр-эҳсон битта тугма билан амалга оширилиши лозим. Ҳар бир кейинги қадам одамни ўйлашга мажбур қилади: “Мен шуни хоҳлайманми?”, “Шу мен учун қулайми?”
    3. Ижтимоий тармоқлар – сизга дўстми ёки душманми? Менинг тажрибамга кўра, ижтимоий тармоқлар билан курашга киришиш бефойда, у ерда бўлиш ва реклама лойиҳаларини юргизиш яхшироқ. Реклама берувчилар бюджетининг катта қисми ижтимоий тармоқларга сарфланади. Менимча, бу ерда ҳеч нарса қилиб бўлмайди, шунинг учун фақат у ерда бўлиш ва реклама берувчиларга маъқул реклама воситаларини (ижтимоий тармоқлар рекламаси + сайт рекламаси) сотиш лозим. Бу махсус лойиҳалар учун яхши ишлайди. Бюджетни кўпайтириш орқали сиз кўпроқ қамровга эгалик қиласиз.
    4. Программатик – бу жуда яхши, агар сизнинг катта аудиториянгиз, юқори частотангиз ва кўп намойишларингиз бўлса. Программатик – бу рекламанинг автоматик савдолари. Роботлар бир-бирлари билан музокара олиб боришади, сиз ҳеч нарса қилмайсиз, фақат пул ишлайсиз. Программатик сизда уни созлаш, кузатиш ва нохолис реклама билан курашиш учун мутахассисга эга бўлишингизни талаб қилади. Бу жуда муҳим масала. Рекламани созлаб бориш сизга казино рекламалари, ҳаммасини бирдан даволашга ёрдам берадиган маблағлар сарфи ва бошқа мазмундаги рекламалардан ҳимояланиш учун керак. Бу каби реклама хабарлари оддий аудиториянинг норозилигига олиб келади. Улар бунинг автоматик равишда юз бераётганини тушунмайдилар, балки, сиз ушбу маҳсулотни реклама берувчига сотиш учун таклиф қиляпсиз, деб ўйлайдилар.
    1. Маҳаллий реклама – доимий равишда ўсиб бораётган KPI даражасини қандай бошқариш ҳақида ўйламаслигингиз жуда яхши. Биз даромаднинг 60-70 фоизини маҳаллий реклама, шу жумладан, махсус лойиҳалардан топамиз. Уни аудитория ҳам, реклама берувчилар ҳам яхши кўришади. Aммо у билан боғлиқ муаммо ҳам бор. Ижтимоий тармоқларда анча катта қамровга эришишингиз мумкин. Эътибор инфляцияси деб аталадиган нарса реклама берувчининг ўн минглаб, сўнгра юз минглаб ўзига хос алоқаларни истаб қолишида намоён бўлади. Матбуот мисолида буни таъминлаб бериш мушкул. Қачонки супер қамров зарур бўлса, биз ижтимоий тармоқларни комплекс фойдаланишга йўналтирамиз. Маҳаллий рекламани ишлаб чиқаришни билиш зарур – бунинг учун сизда таҳририят ишлаши лозим. Маҳаллий реклама эслатма билан тақдим қилинади, эслатмасиз ҳаракат ўқувчиларни/томошабинни чалғитади. Реклама берувчилар кўпинча эслатмасиз беришни хоҳлашади, уларни реклама бериш учун пул тўлаш, ўз логотипини ғурур билан ишлатиш аудиторияга яширинча ниманидир тиқиштиришга уринишдан кўра яхшироқ эканлигига ишонтириш лозим.
    2. Россияда Paywall учта сабабга кўра ишламайди. Биринчиси, ўқувчиларда пул йўқ. Иккинчиси, муаллифлик ҳуқуқи заиф ҳимояланган, таркибни ҳимоя қилиш мушкул. Учинчиси, деярли барча интернетда ҳаммаси бепул бўлиши керак, деб ишонади. Россияда ушбу қоида учун иккита истисно мавжуд – “Дождь” телеканали, шунингдек “Aктион” нашриётининг b2b-лойиҳалари (аслида одамлар хизматга обуна бўлишади). Aгар сиз хизматга урғу бераётган бўлсангиз, унда хизмат сизнинг медиани ҳазм қилиб юбориши эҳтимоли мавжуд.
    3. Битимни ҳар доим савдо менежери якунлайди. Яхши сотувчи тақдимотсиз ҳам савдога эришиши мумкин, у истаган одамини истаган нарсасига ишонтира олади. Ёмон сотувчининг қўлида эса яхши тақдимот ҳам иш бермайди. Ҳар қандай молиялаштириш моделида ўзининг кичкина сири бўлади: сизга айнан шу нарсани қандай сотишни биладиган одам керак. Дастлабки йилларда, асосчи сифатида биз ўзимиз синов ва хатолар орқали савдо билан шуғулланишимизга тўғри келган. Илк даромад пайдо бўлгач, савдо директорини ёлладик. Бу масалада иқтисод қилмаган яхши. Малакали сотувчи сиз учун бизнес қуриб беради, унинг йўқлиги эса борини ҳам йўқ қилиши мумкин. Сизнинг бизнесингиз сотувга асосланган бўлиши лозим – бу айирбошлаш, сиз маҳсулот/товар сотасиз, сизга пулингизни қайтаришлари керак. Занжир узилишларсиз ишлаши лозим.
    4. Хулоса сифатида бир нечта қоидани айтаман. Ўз устунлигингиздан фойдаланинг. Эски бизнес асосига янги бизнес қуринг. Сиздаги энг қадрлиси, бу сизнинг ўқувчиларингиз; уларга ғамхўрлик қилинг, ўзингизга савол беринг: “Мен ҳақиқатан ҳам ушбу одамлар манфаати учун ишни давом эттиряпманми? Мен ноҳалол усуллардан фойдаланмаяпманми?” Ижодий ёндашувда бўлинг.

    Бизнес-лаборатория америка халқининг AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали кўмаги билан амалга оширилди ва USAID молиявий кўмагида Internews томонидан ташкиллаштирилган MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида тайёрланди. Internews мазмун учун масъул, бу USAID ёки AҚШ ҳукумати позициясини акс эттирмаслиги мумкин.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read