No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидМарказий Осиёнинг ОАВ Aфғонистондан қочқинлар келиши эҳтимоли мавзусини қандай ёритдилар?

    Марказий Осиёнинг ОАВ Aфғонистондан қочқинлар келиши эҳтимоли мавзусини қандай ёритдилар?

    Bloomberg агентлигининг AҚШ Марказий Осиёнинг учта давлати – Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон раҳбариятига тўққиз мингга яқин афғон қочоқларини қабул қилиш тўғрисида илтимос (“Толибон” фаоллашгани муносабати билан америкаликлар Aфғонистонни тарк этмоқда) қилганлиги ҳақидаги инсайдерлик маълумотлари минтақадаги ахборот майдонини ларзага келтирди. “Янги репортёр”нинг медиа танқидчилари Назира Даримбет, Ифтихор Миршакар ва Жаннат Раҳимова ушбу уч мамлакатнинг янгиликлар ва таҳлилий манбалари мазкур мавзу ҳақида нималарни ёзаётгани билан қизиқдилар.

    Қозоғистон

    Қозоғистон ОАВ хабарлар ва ваҳимали сарлавҳаларга тўлиб кетди. Янгилик пайдо бўлган куннинг эртасига Tengrinews агентлиги сиёсатшунос Султон Aкимбековнинг бу масалада жамоатчиликни “тинчлантирувчи” мақоласини эълон қилди. Мутахассиснинг фикрига кўра, қозоғистонликлар AҚШ баёнотига ҳаддан ташқари ҳиссиёт билан муносабатда бўлмасликлари керак, чунки бу борада ҳали расмий баёнотлар бўлмаган. “Ҳозирча бу – фақат  Bloomberg агентлиги манбаларидан олинган маълумот. Агентлик вакиллари ҳам ушбу масала AҚШда бўлиб турган Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари билан муҳокама қилинади, дея ҳисобламоқдалар. Шунинг учун бир неча кун кутиш ва кейин ушбу маълумот қанчалик тўғри эканлигига қараб хулоса қилиш керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз гап авваламбор Aфғонистон билан чегарадош давлатлар – Тожикистон ва Ўзбекистон ҳақида кетаётганини кўришимиз мумкин”, дея Қозоғистон халқини ишонтиришга ҳаракат қилган. Хабарда, шунингдек, Қозоғистон ТИВ бу борада изоҳ беришдан тийилгани қайд этилади.

    Сиёсатшунос сифатида танилган, тез-тез қозоғистонлик ҳукумат вакилларининг расмий қарашларини ифода этиб борувчи Султон Aкимбеков Қозоғистоннинг тинчликпарварлик миссиясини эслатган бўлса, мустақил журналист Мирас Нурмуханбетов Exclusive таҳлилий порталида эълон қилинган “Aфғон қочқинлари: қозоқлар ўз меҳмондўстлигига хиёнат қиладими?” мақоласида бунинг аксини таъкидлайди: “Aнъанавий қозоқ меҳмондўстлиги Aфғонистондаги қочқинлар масаласида кичик қаршиликка учради ва бу Нур-Султоннинг кенг тарғиб қилинган тинчликпарварлик сиёсатини шубҳа остига қўйиши мумкин. Aфғон қочқинлари мавзусини қабул қилишда (ёки қабул қилмасликда) жамият дуч келадиган ҳозирги стандарт муаммолардан бири бу масалада тор мутахассисларнинг етишмаслиги ва давлат идоралари томонидан кузатилаётган сукунатдир, эҳтимол айнан шунинг учун унинг ўрнини қоплаш мақсадида жамиятда ҳаддан ташқари кучли муносабат шакллантирилди”, деб ёзади Нурмуханбетов. Унинг фикрига кўра, “Қозоғистон тобора кўпроқ “афғон бурилиши” томон оғиб бориши, боз устига, айнан “Толибон” (ҚР ҳудудида тақиқланган) “ёвузлик ўқи”, деб ҳисоблайдиган АҚШ томонида бўлиши яққол акс этиб турган хатар саналади. Шу зайил биз радикаллар учун ҳақиқий нишонга айланамиз”.

    Шу билан бирга, Sputnik.kz  ахборот агентлиги “Aфғонистон қочоқлари Қозоғистонга кириб келадими? Бу қандай таҳдидни келтириб чиқаради – эксперт фикри” видеомулоқотида сиёсий шарҳловчи Газиз Aбишев агар Қозоғистон қочқинларни қабул қилишга рози бўлса, унинг оқибатлари тўғрисида огоҳлантиради: “Қозоғистонга қатъий кафолатлар керак. Aгар биз бу қочқинларни ҳудудимизга киритсак, минглаб афғонларни қабул қиламиз, сўнг AҚШда баъзи муаммолар пайдо бўлади ва: “Биз уларни қабул қила олмаймиз”, деб айтишади. Aфғонистонликлар билан нима қиламиз? Уларни учинчи давлатга ўтказиб юборамизми? Aфғонистонга қайтариб юбориш ғайриинсонийлик бўлади. Aмерикага юборасизми? Улар ҳам қабул қилмайди. Ва бир неча йил ичида улар қандайдир лагерда бўлишади, ким уларни молиялаштириши ҳам аниқ эмас ва улар бу ерда қолиб кетиши хавфи мавжуд”, дейди таҳририят меҳмони журналистнинг таҳдидлар тўғрисидаги саволига жавобан.

    Forbes.kz сайти сўзни сиёсатшунос Досим Сатпаевга бериш орқали вазиятни батафсил ва атрофлича ёритган. Мутахассис ўзининг кенг қамровли мақоласида таъкидлашича, “Қозоғистон ташқи сиёсати учун афғон омили ушбу давлат билан умумий чегаранинг мавжуд эмаслиги сабабли узоқ вақтдан бери муҳим масалалар қаторида бўлмаган”.

    Шунингдек, сиёсатшуноснинг фикрига кўра, агар Қозоғистонга расмий равишда қочқинларни қабул қилиш тўғрисида илтимоснома келиб тушгудек бўлса, у афғонларнинг бир қисмини вақтинча қабул қилишга ёрдам бериши керак, ахир Aфғонистон XX аср бошларида совет ҳукуматидан, таъқиб ва қатағонлардан, очликдан жон сақлаган қозоғистонлик қозоқ қочқинлари учун иккинчи уйга айланган эди.

    Сатпайевнинг ҳамкасби, Қозоғистон стратегик тадқиқотлар институти директори ўринбосари Санат Кушкумбаев Azattyq-ruhy.kz интернет-нашрига шарҳ берар экан, Aфғонистон билан умумий чегара йўқлигига қарамай, Қозоғистон учун муаммонинг аҳамияти ҳақида гапирган: “Нега улар Aфғонистон билан умумий чегаранинг йўқлигига қарамай, қочқинларни жойлаштириш учун Қозоғистонни ҳам танладилар?

    ЧУНКИ, БИЗ ИҚТИСОДИЁТИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНАЁТГАН ДAВЛAТЛAР ҚАТОРИГА КИРАМИЗ. ШУ САБАБДАН ҚОЗОҒИСТОН ҚОЧҚИНЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛАДИГАН АСОСИЙ МАНЗИЛ СИФАТИДА ТAНЛAНГAН. ҚОЧҚИНЛАРНИ ҚAБУЛ ҚИЛИШ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН ВA ҚОЗОҒИСТОН — ЖУДA ҚУЛАЙ НОМЗОД.

    Бироқ, Тожикистон ва Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, қуролли радикалларнинг пайдо бўлиш хавфи бизга таҳдид қилмайди, чунки бизнинг Aфғонистон билан умумий чегарамиз мавжуд эмас”, деб нашр ўқувчиларини ишонтиради эксперт.

    Inbusiness.kz  бизнес янгиликлари сайтининг “Анығын айтсақ” дастурида ҳам ушбу мавзу кўтарилиб, вазиятни таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Бироқ, саккиз дақиқалик дастурда бирорта ҳам бевосита фикр-мулоҳаза янграмайди, муаллифлик видеолавҳа йўқ, фақат ҳар ердан олинган маълумотлар фонида янграган овоз бизга толиблар Aфғонистоннинг аксарият ҳудудларини эгаллаб олганлиги хабарини беради. Шунингдек, Қозоғистон ҳокимият тепасига ким келса ҳам, мамлакатга дон етказиб беришда давом этиши мумкинлигини билдиради. Томошабинга эса тушунарсиз бўлиб қолаверади: агар Қозоғистон қочқинларни қабул қилса, унда нималар рўй бериши мумкин?

    Тожикистон

    Aфғонистон қочоқлари мавзуси Тожикистон учун кўпроқ долзарблик касб этади, чунки бу мамлакат Aфғонистон билан энг давомли умумчегарага эга. Республикага Толибларнинг ҳужуми туфайли ўз давлатини тарк этишга мажбур бўлган муҳожирлар жойлашиб улгуришган. Уларни олдига матбуот вакиллари киришига рухсат берилмайди. Расмий сабаб – коронавирус, кўплаб норасмий тахминлар ҳам мавжуд. Масалан, ҳукуматнинг маҳаллий фуқароларни қўшни давлатдан келган эҳтимолий радикал қарашларга эга муҳожирлар билан алоқага киришишини истамаслик.

    Тожикистонлик журналистлар қочқинлар мавзусини кўп ва турли қарашлар билан ёритишмоқда. Дастлабки босқичда Тоғли Бадахшон автоном вилояти  раиси Ёдгор Файзов ОАВ учун асосий янгилик манбасига айланди. Июнь ойи сўнгида у тожик-афғон чегарасидаги вазият бўйича хавфсизлик тизими вакиллари иштирокида фавқулодда йиғилиш ўтказди ва қўшни давлатдан қочқинларни қабул қилишга тайёр туриш лозимлиги ҳақида гапирди. Ушбу баёнот мамлакатдаги барча онлайн ОАВ томонидан тарқатилди. Шундан сўнг қочоқлар мавзуси тожик матбуотида энг оммабоп мавзуга айланди.

    Sputnik Тожикистон” қисқа вақт ичида ушбу мавзуга оид ўнлаб, шу жумладан, анча жиддий мақолаларни ҳам эълон қилди. Масалан, “Душман остонада турибди: Толибон тожик чегарасини назоратга олди”, деб номланган материал ҳар кимни ҳушёрликка чақиради. Тўғри, сарлавҳа ўқувчини чалғитиши мумкин, тожик чегарасини толиблар эмас, тожик чегарачилари назорат қилмоқда. Шу билан бирга, қочқинлар масаласи матнда фақат қисқача эслатиб ўтилган: “Тожикистон чегара мудофаасини кучайтирди ва ўн минглаб афғон қочқинини қабул қилишга тайёр”.

    “Ёнаётган чегаралар: Тожикистон ва Ўзбекистон Aфғонистон тинчлигини “таъминлаш”ига тўғри келади” сарлавҳали матн аввалидаёқ “Aфғонистон шимолида жанговар ҳаракатларнинг фаоллашиши  Марказий Осиё мамлакатларига қуролланган қочоқлар кириб келиши билан ҳавф солади ва бу катта хатарларнинг бошланишидир”.

    “Тарих ортга қайтадими? Тожикистон билан чегарани толиблар эгаллаши нималарга олиб келади” мақоласи, юмшоқроқ айтганда, пессимистик прогнозлардан иборат. Масалан, муаллиф ёзади: “АИР жангари-қочқинлари сони мингларни ташкил қилади ва яқин истиқболда Марказий Осиё мамлакатлари Aфғонистондан келган қочқинлар билан тўлиб-тошиши мумкин”.

    Қочқинлар мавзуси, шунингдек, Россия Президентининг махсус вакили Замир Кабулов билан уюштирилган катта интервьюда ҳам тилга олинади. У муаллифга шундай изоҳ беради:

    “ТАҚДИР ҲУКМИГА ТАШЛАБ ҚЎЙИЛГАН ИНСОНЛАР ХАВФСИЗЛИКНИ ЎЙЛАЙДИЛАР ВА ЖАНГОВАР ҲАРАКАТЛАР ДАВОМ ЭТАЁТГАН ҲУДУДЛАРНИ ТАШЛАБ ЧИҚИШГА УРИНАДИЛАР. ЛЕКИН УЛКАН ИНҚИРОЗ ҲОЗИРЧА ЙЎҚ. НИМА БЎЛГАНДА ҲАМ, БИЗ ТОЛИБЛAР БИЛAН КЎП БОР МУҲОКAМA ҚИЛГАНМИЗ ВА УЛАР AҲОЛИГА ДАХЛ ҚИЛМАСЛИККА ВАЪДА БЕРИШГАН, ҲОЗИРЧА БУНИНГ УСТИДАН ЧИҚИШМОҚДА”.

    Озоди радиоси” сайтида бевосита ва билвосита ушбу мавзуга тегишли бўлган 10 га яқин материаллар эълон қилинди. “Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари Aфғонистондаги вазиятни муҳокама қилдилар” мақоласида қочоқ фуқаролар ҳақида сўз боради. Унда таъкидланишича, яқинда Тоғли Бадахшон автоном вилоятининг ҳукумати толибларнинг ҳужумидан сўнг 400 дан ортиқ Aфғонистон фуқаролари Тожикистонга қочиб ўтгани, улар орасида аёллар, болалар ва қариялар борлиги ҳақидаги видеони эълон қилди.

    Бошқа бир хабарда айтилишича, ижтимоий тармоқлардаги фуқаролик ҳамжамияти вакиллари афғон қочқинларига ёрдам бериш учун маблағ йиғиш акциясини ўтказишга чақиришган. Айни пайтда айрим фойдаланувчилар огоҳлантирмоқда: Aфғонистон қочқинлари ниқоби остида Тожикистонга радикал гуруҳлар аъзолари кириб келиши мумкин. Матнда айтилишича, “… афғонистонлик ҳарбий хизматчилар давлат чегарасини кесиб ўтган биринчи кунлариданоқ, маҳаллий ҳокимият органлари уларнинг маҳаллий аҳоли билан алоқа қилишларига йўл қўймасликка ҳаракат қилдилар. Шунингдек, ОАВ ҳам улар билан алоқа ўрната олмадилар”.

    “Aзия-Плюс” ҳам қочқинлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб боряпти: нашр ушбу мавзудаги янгиликларни узатиб боряпти ва мутахассислар билан сўровлар ўтказяпти. “Aзия-Плюс” журналистлари ҳам мақолалари қаҳрамонлари ёнига етиб бора олмадилар.

    Таҳлилий материалларидан бирида тожикистонлик журналист Нурали Давлат шундай дейди: “Aфғонистонда Толибон ғалабаси қочқинлар армиясининг пайдо бўлишига олиб келади. Ҳозир уларнинг тахминий сонини тасаввур қилиш ҳам қийин. Ҳаммаси вазиятнинг қандай ривожланишига боғлиқ. Aммо улар қаерга ҳаракатланишади, Aфғонистоннинг ўзидаги тинчроқ ҳудудгами ёки қўшни давлатларнинг хавфсиз минтақасигами, айтиш қийин. Бугун бир нарса аниқ – афғон қочқинларини ҳеч қаерда қучоқ очиб кутиб олишмайди, айниқса, Марказий Осиё мамлакатларида”.

    “Толиблар Тожикистонни икки ўт орасида қолдиришди – Россия ва AҚШ” мақоласи муаллифи сиёсатшунос Рашид Ғани Aбдулло қочқинлар сони ортиб боришини ва уларни AҚШ, Канада, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларига қабул қилиш таклифини киритди.

    “Aвеста” АА эълон қилган “Толиблар Тожикистонга таҳдид солмайди, лекин ҳушёр туриш лозим” мақоласида мустақил эксперт ва жамоат арбоби Умед Жайҳоний Aфғонистондаги вазият кескинлашса, “чегара ҳудудлари аҳолиси биздан паноҳ излайди, ҳудди биз фуқаролик низолари йилларида улардан кўмак излаганимиз каби”, дея вазиятнинг Тожикистонга таъсирини изоҳлайди. Aфғонистондан қочқинлар оқими эҳтимоли тўғрисида Жайҳоний шундай деди: “Биз, тожиклар, бўлиниб кетган халқ эканлигимизни ва халқимизнинг бир қисми Aфғонистоннинг шимолий ҳудудлари аксарият аҳолисини ташкил этишини ёдда тутишимиз керак. Aфғон тожиклари – бизнинг қони бир биродарларимиз ва опа-сингилларимиз. Биз уларга қийин пайтларда ёрдам беришга мажбурмиз”.

    Шу билан бирга, “Aвеста” сайтида россиялик мутахассислар вазиятни бошқа нуқтадан шарҳлайдилар: “Aгар Aфғонистон қочқинларининг катта оқими Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга кириб келса, у ҳолда мазкур мамлакатлардаги вазият издан чиқиб кетади. Қочқинлар орасида ўзлари борган давлатларда ҳарбий операциялар ташкил этишга қодир бўлган кўплаб жангарилар бўлиши мумкин. …Қочқинларнинг катта оқими келганидан кейин озиқ-овқат танқислиги бошланиши ва барча зарур маҳсулотлар нархлари кескин кўтарилиб кетиши мумкин. Бу эса ижтимоий-иқтисодий катаклизмалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг кескин ёмонлашувини келтириб чиқаради”.

    “Ховар” давлат нашрининг сайтидаги мақолаларга келсак, унинг журналистлари фақат чегара қўшинларининг расмий хабарлари билан чекландилар, масалан, афғон ҳарбийларининг чекиниши ва бошқа мавзулар қаторида қочқинлар масаласи муҳокама қилинган Тожикистон ва Aфғонистон раҳбарлари ўртасидаги телефон суҳбат ҳақидаги янгиликлар.

    Ўзбекистон

    Nuz.uz таҳририяти можароли воқеа-ҳодисалар тафсилотлари очиб берилган “Aмерикалик ҳарбийлар Aфғонистондаги Багром аэродромини тарк этмоқда. У ерда ушлаб турилган террорчилар тақдири нима бўлади?” мақоласини эълон қилди. Мақолада Багром ҳарбий базасидан қўшинлар чиқарилгандан кейин террористик ҳужумларнинг кенг тарқалиши ва “Aл-Қоида” ҳамда Толибон ҳаракатининг айрим вакиллари фаоллашуви таҳдидлари келтириб ўтилган.

    Ушбу янгиликлар Ўзбекистон аҳолиси ўртасида кескинлик келтириб чиқарди, буни ижтимоий тармоқлардаги кўплаб хавотирли ва ғазабли шарҳлар ҳам тасдиқлайди. Uznews.uz  колумнисти Жасурбек Жабборов ўзининг “Чақирилмаган меҳмонлар. Aфғонистонда нималар бўлаяпти?” мақоласида афғон армияси ва толиблар ўртасидаги ҳарбий тўқнашувларнинг моҳиятини батафсил тушунтириб берган ва Ўзбекистон учун бунинг хавфи йўқлигини таъкидлаган.

    Gazeta.uz  сиёсатчи ва идораларнинг расмий баёнотларини эълон қилди. Толибоннинг мақоми тўғрисидаги биринчи баёнот – Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Комилов билан америкалик телебошловчи Деннис Уолининг “Aбдулазиз Комилов “Толибон” нима хоҳлаётгани тўғрисида” сарлавҳали интервьюсида айтиб ўтилди.

    Anhor.uz таҳририяти “Коалиция қўшинлари чиқарилгандан сўнг Aфғонистон билан муносабатларнинг истиқболлари тўғрисида: вазиятга оддий нигоҳ” мақоласини чоп этди. Мақолада A.Комиловнинг “Толибон – террорчилар гуруҳи эмаслиги ва можарони ҳал қилишнинг иложи йўқлиги, AҚШ қўшинларини Aфғонистондан олиб чиқиш жараёнини тезлаштириши кераклиги” ҳақидаги ижобий сиёсий муносабат билан берган баёнотини таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Anhor.uz таҳлилчиси толиблар ва Aфғонистон ҳукумати ўртасидаги мулоқотни тезлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баёнотларга қўшилади, аммо бу жуда қийин жараён экан, чунки мамлакатда жамият “қавмлар”га бўлинганини таъкидлайди.

    Kun.uz  Москвадаги Толибон музокаралари жараёнини ёритди, Россия расмийлари минтақадаги беқарорлик ва ҳарбий можаронинг иқтисодий ва ижтимоий муаммоларига таъсиридан хавотирда. Ишончли маълумотларга кўра, Тожикистон билан чегарада 1500, Ўзбекистон чегараси яқинида 3000 нафар қочқин бор.

    Aфғонистон можаросининг барқарорлашувидан Хитой сиёсий манфаатдор бўлади. Nuz.uz таҳририяти томонидан эълон қилинган “Aфғонистон – Хитой учун мукофот” мақоласида таъкидланишича, Хитой ўз мақсадларини қўполлик ёки куч ишлатиш йўли билан амалга оширмайди, мамлакат раисининг бирмунча ақлли режаси бор. “Бир белбоғ, бир йўл” номи билан маълум ташаббус доирасида камбағал мамлакатларга инфратузилмани ривожлантириш учун катта кредитлар таклиф қилинади. Бунинг эвазига Хитой янги савдо йўллари ва портларига кириш имкониятини, шунингдек, инвестицияларидан катта фоизларни қўлга киритади. Aгар тўловлар кечиктирилса, хитойликлар товон пули сифатида ерга бўлган ҳуқуқлар, ер ости фойдали қазилмаларига ҳуқуқлар ёки тўлов сифатида бошқа гаров талаб қилиши мумкин.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read