Журналистлар ўз мақолаларида фойдаланадиган сўз ва иборалар кўпинча танқидий характерга эга ва бу низо ҳамда суд ишларининг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Тилшунос, профессор, филология фанлари номзоди Ольга Кунгурова материал шов-шувли тортишувларга сабаб бўлмаслиги учун нима қилиш лозимлиги ҳақида маслаҳат берди.
- Матнларингизда фақат тасдиқланиши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланинг. Ўзингизнинг ҳақ эканингизга ишончингиз эмас, балки етарли даражада тасдиқлар билан ишланг.
Бунинг учун:
тасдиқловчи ҳужжатларни тўпланг ва сақланг;
маълумотни тасдиқлаш зарурати пайдо бўлганида, мурожаат қилиш учун ўз манбаларингиз билан алоқани узманг;
баҳсли маълумотлар бошқа ОАВ, маълумотлар базаси, блог ва бошқа манбалардан олинган бўлса, манба учун аниқ ҳаволани кўрсатинг.
- Фақат ҳақиқатни тасдиқловчи маълумотларгина рад этилиши мумкинлиги сабабли, уларни матнлар орқали фикр шаклида ифодаланг. Ҳулосалар, фикрлар ҳақиқатга мослигини текшириб бўлмайди, шунинг учун бундай маълумотлар туҳмат сифатида эътироф этилмайди. Фикрнинг лингвистик аломатлари қуйидагича:
фикр белгиси бўлган модаль сўзлар ва конструкцияли баёнотлар – “менинг ҳисоблашимча”, “эҳтимол”, “менинг назаримда”, “менимча”, “ўйлашимча”, “аминманки”, “балки” ва бошқалар;
бўлажак воқеалар ҳақидаги баёнотлар, башоратлар (масалан, “Пётр хонадан чиқади, қачоки…”);
“Менга бу сурат ёқади”, “Мен итимни яхши кўраман” каби нутқий руҳий ҳолат фактлари ҳақидаги баёнотлар;
ҳақиқат ёки ёлғон бўлиши мумкин бўлмаган “Ўғирламаслик лозим”, “Ўғри қамоқда ўтириши керак” каби хулқ-атвор ёки баёнот-қарорлар чизиғини кўрсатувчи баёнотлар.
- Ҳақоратли сўзларни ишлатишдан қочиб, мақолаларнинг салбий қаҳрамонларига нисбатан тўғри сўзларни қўлланг. Aгар билдирилган фикр ёки хулоса ҳақоратли экани аниқланса, бундай камситувчи ибораларни қўллаган шахсдан маънавий зарар ундирилиши мумкин, лекин уларни рад этиб бўлмайди.
- Ўткир муаммоли чиқишларда ташкилот, компания номини кўрсатмасдан, қаҳрамоннинг исм-шарифини келтирмасдан ўқувчилар, томошабинлар, тингловчиларнинг ўзлари хулос чиқаришига имкон бериш лозим. Маълум шахс(ташкилот)нинг шаъни, қадр-қиммати ва ишбилармонлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар муҳокама қилинганда, гап қайси шахс (ташкилот) ҳақида кетаётгани аниқ бўлиши лозим.
- Матнларда ноаниқликдан, журналист фойдасига ишламайдиган матности маъноларнинг пайдо бўлишидан қочишга ҳаракат қилинг.
- Ёдда тутинг, мажозий шакл, тилнинг тасвирий ва ифодали воситаларидан фойдаланиш (метафора, таққослаш, риторик саволлар, киноя, истеҳзо ва ҳ.к.) муаллиф фикрини эмас, балки тўғридан-тўғри баҳолашни ифодалаши мумкин.
- Нотўғри сарлавҳалардан (остсарлавҳалардан) сақланинг, улар материал мазмуни муаллифнинг фикрига асосланганини таъкидлаб туриши мумкин.
- Долзарб, ўткир муаммолар очиқланган матнларни эълон қилишдан олдин ҳамкасбингизга кўрсатинг. Бу “четдаги одам” материални қандай қабул қилишини тушуниш учун керак.
- Қўлингизда ҳар доим маълумот берувчи адабиётлар бўлсин, масалан:
Стернин Л. А., Антонова Л. Г. и др., Основные понятия лингвокриминалистической экспертизы.
Бринев К. И., Справочник по судебной лингвистической экспертизе. — М., 2020.