12 сентябрь, якшанба оқшомида медиамутахассислар учун III анъанавий Марказий Осиё MediaCAMP Fest 2021 фестивалининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди. Шу кунлари фестивалнинг Zoom шаклидаги иштирокчилари сони 250 нафар кишини ташкил этди. Уч мамлакат – Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистонда Internews ижтимоий тармоқлари орқали фестиваль трансляцияси 18000 мартадан ортиқ кўрилди ва 1000 тадан ортиқ лайк, қайта улашиш ва шарҳлар тўплади.
Уч кун давом этган фестивални якунлаб, Internews ташкилотининг Марказий Осиё ваколатхонаси раҳбари Марат Бигалиев шундай деди: “Биз аввалги фестивалларнинг анъаналарини давом эттириш ва бу платформани Марказий Осиё медиа сектори учун сифат жиҳатидан яхшилашга муваффақ бўлдик. Аксарият иштирокчилар янги алоқалар ўрнатдилар, улар, албатта, самарали ҳамкорликка айланади. Гувоҳ бўлиб турибсиз, биз, Internews ташкилотининг Марказий Осиё ваколатхонаси AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID кўмагида Марказий Осиёда ишлаб чиқарилган кўплаб юқори сифатли медиалойиҳаларни намойиш қила олдик. Осиёда ишлаб чиқарилган юқори сифатли, талабга жавоб берадиган контент, медиа маҳсулотлар, қонунлар, мураббийлар, экспертлар, журналистлар ва бошқа профессионаллар кўпаяверсин”.
Фестивалнинг дастлабки икки куни Zoom орқали ҳужжатли фильмлар намойиши билан якунланди. Уни иштирокчилар биргаликда томоша қилишди. Кино кечаларида тўрт мамлакат – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан келган режиссёрларнинг қисқа метражли фильмлари намойиш этилди. Баъзи асарларнинг муаллифлари аллақачон танилиб улгурган бўлса, бир қисмининг муаллифлари бошловчи-дебютантлардир.
“Дебютантлар кўпчиликни ташкил қилди ва бу муаллифларнинг деярли барчаси Марказий Осиёдаги биринчи Internews “Ҳужжатли кино мактаби”нинг битирувчиларидир. Дебютантларнинг ишига билдирилган муносабатлар (Zoom чатидаги шарҳлар) руҳият учун жуда муҳим жихат. Бу мактабнинг ташкилотчиси сифатида менга ҳам ва менимча, бу ишда қатнашган ҳар бир киши учун ҳам. Бу кўрсаткични мактабнинг ярим йиллик фаолияти натижаси учун эътиборли нуқта бўлди, деб аташ мумкин ва бу, албатта, унинг муваффақиятини ифода қилади”, — деб ўз мулоҳазалари билан бўлишди ушбу бўлим модератори, Internews ўқув дастурлари координатори Aлевтина Мадьярова.
Марказий Осиё MediaCAMP Fest нинг якуний қисмида MediaCAMP Awards журналистлар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди. Танловга 700 га яқин ариза келиб тушди ва 74 та муаллифлик ишлари финал босқичига бешта номинация бўйича саралаб олинди: “Англаш вақти”, “Ғалаба қозониш вақти”, “Яратиш вақти”, “Ёшлар вақти” ва “Йил мавзуси. Пандемия вақти”. Ғолибларнинг рўйхати билан бу ерда танишиш мумкин.
Internews 2019 йилдан буён MediaCAMP Fest тадбирини ўтказиб келади – фестиваль сайтида ўтган йиллар дастурлари ва эксперт хулосалари жойлаштирилган. MediaCAMP Fest уч йил давомида Марказий Осиё журналистлари учун байрамга айланди, шунингдек, минтақа ва хорижий мамлакатлардаги ҳамкасблар учун ўз ютуқлари ҳақида суҳбатлашиш, тажриба алмашиш ва истиқболларни муҳокама қилиш майдонига айланди.
Келгуси йилда кўришгунча!