12 сентябрь, шанба куни учинчи Марказий Осиё MediaCAMP 2021 фестивалининг иккинчи кунида “Чегаралар ва сарҳадлар. Aфғонистондаги вазиятни ёритишда Марказий Осиё журналистларининг қийинчиликлари ва имкониятлари ҳақида очиқ суҳбат” мавзуида мунозаралар бўлиб ўтди. Учрашувни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари институти ўқитувчиси Беруний Aлимов олиб борди. Унда Марказий Осиёдаги тинчлик ўрнатиш ва медиа технологиялари мактаби дастур директори Инга Сикорская (Қирғизистон), журналист, Тожикистон бўйича IWPR муҳаррири Лола Aлимова ва HOLA News қозоқ портали бош муҳаррири Зарина Aхматова (Қозоғистон) меҳмон бўлишди.
Экспертлар бир-бирлари ва томошабинлар билан Aфғонистон сафари ҳақидаги таассуротлари билан бўлишишди, афғон матбуотида фикрларнинг кўплигини қайд этишди, шунингдек, ҳар қандай ҳодисанинг ортида биринчи навбатда инсон шахсини кўриш лозимлигини таъкидлашди. “Янги репортёр” Инга Сикорскаядан Aфғонистонга бўлган қизиқишнинг келиб чиқиши, бу мамлакатда содир бўлаётган воқеаларни ёритишда қийинчиликлар ва журналистлар риоя қилишга даъват этиладиган муҳим тамойиллар ҳақида сўради.
– Инга, сизнингча, Aфғонистондаги вазиятни ёритишдаги мураккабликлар нимада?
– Биринчидан, Марказий Осиё матбуоти воқеаларни жойидан ёритиш учун Aфғонистонда доимий мухбирлик ваколатхоналарига эга эмас. Аудитория маҳаллий ОАВда бу мамлакат, унинг халқи ва ҳақиқий муаммолари ҳақида маҳаллий тилларда объектив маълумот олмади. Aфғонистоннинг ҳар қандай мавзусини ёритиш (нафақат Марказий Осиёнинг, балки дунёнинг бошқа мамлакатлари ОАВ томонидан ҳам) кўпинча бу мамлакат ва унинг одамларига нисбатан стереотипларни киритиш, душман қиёфасини яратиш, уларга нисбатан нафратли сўзларни ишлатиш билан бирга келади. Журналистларимизда бу мамлакат воқеаларини ёритиш амалиёти мавжуд эмас. Эҳтимол, баъзи саноқли материаллар бўлгандир, лекин бу умумий манзарани бера олмаган. Марказий Осиё матбуотида Aфғонистон мавзуси – бу кўпинча бошқа манбалардан, шу жумладан, тарғиботчи ОАВдан кўчириб босилган хабарлар ёки маҳаллий сиёсастшуносларнинг бу мавзуни ичига кирмасдан, масофадан қиладиган таҳлиллари, башоратлари.
Иккинчидан, ҳозир биз Aфғонистонга оид материалларни тақдим қилишда ҳақиқий тартибсизликка дуч келяпмиз. Кобулдаги янги режим бизнинг ва бошқа кўплаб мамлакатларда тақиқланган террорчилик гуруҳи аъзоларидан иборат бўлгани учун, журналистларда оқилона савол пайдо бўлмоқда: “Бундай материални ҳозир қандай тақдим қилиш мумкин?” Терроризм масалаларини ёритишнинг амалдаги стандартлари шуни кўрсатадики, бундай ҳолларда матбуот шов-шувли хабарларни тарқатишга бўлган муносабатини ўзгартириши, ваҳима қўзғамаслиги, террорчилар таркибидаги визуал контентни такрорламаслиги ва иқтибослар келтирмаслиги керак. Лекин биз жаҳон матбуотида бунинг аксини кўряпмиз. Бундан ташқари, менимча, аксарият журналистлар бу мавзуни ёритишдан қўрқишади, чунки Марказий Осиё мамлакатларида тақиқланган контентни тарқатгани учун жиноий жавобгарлик жорий қилинган (жумладан, тақиқланган террорчилик ташкилотлари ҳам).
– Имкониятлар-чи, борми?
– Бор, ва улар анчагина. Мамлакат ичкарисидан туриб ҳам, ташқарисида бўла туриб ҳам можаролар, урушлар ва терроризмни ёритиш бўйича жаҳон журналистикасининг замонавий ёндашувлари мавжуд. Бундан ташқари, интернет, бошқа коммуникациялар, очиқ маълумотлар, тинчликпарварлик тармоқлари орқали реал вақт режимида маълумот олиш, инсайдер ва халқаро матбуот таркибини ўрганишга асосланган таҳлилий шарҳлар яратиш мумкин. Ниҳоят, Aфғонистон бўйича қўшма дастурларда иштирок этаётган кўплаб эксперт ва фаоллар бор, улар ҳам яхши маълумот манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
– Нима учун шахсан сизга Aфғонистон мавзуси билан шуғулланиш қизиқарли? Қандай қилиб қизиқиш уйғонган?
– Менинг Aфғонистонга қилган барча сафарларим журналистлик эмас, тинчликпарварлик лойиҳалари билан боғлиқ. Гарчи менинг 15 йилдан ортиқ журналистикадаги фаолиятим ўз изини қолдирган ва мени доим журналистик руҳда ушлаб туради: мен ёзмай туролмайман. Шунинг учун, ҳар қандай мавзу, айниқса нозик, зиддиятли ва стереотипларга бой мавзу мен учун алоҳида қизиқиш уйғотади. Aфғонистонда бўлиб, аудиториянинг фикрини ўзгартириши мумкин бўлган бирор нарса ҳақида ёзмай ва айтмай бўладими ўзи? Бу менинг ихтиёримдан ташқарида!
2012 йилги сафаримдан сўнг мен тажрибам ва фойдали тавсияларимни ичига олган “Журналист аёл Aфғонистондан қандай қилиб визуал репортаж тайёрлаши мумкин” номли қисқа дарслик ёздим. Кейинчалик мен “Урушнинг бошқа томони” фотоҳикоямни яратдим ва ҳозир август ойи бошида “Кобул кундалиги: Толибон амирлигидан икки ҳафта олдин” фотосуратларимни қисқартирилган ҳолда нашр этишга қарор қилдим.
Умуман, менинг Aфғонистон мавзусига қизиқишим бир нечта жиҳатларга боғлиқ. Бу менинг шарқ журналистикаси ихтисослигим, мен 90-йиллар бошида ва ўрталарида амалиёт ўтаганман; менинг Яқин Шарқ, Жанубий Осиё мамлакатларига қизиқишим, чунки Марказий Осиё кўплаб маданий хусусиятлари билан бу дунёга яқин.
1994-1995 йилларда, мен радиода журналист сифатида ишлай бошлаганимда, Бишкекдаги офисимиздан унчалик узоқ бўлмаган манзилда кутилмаганда “Aль Ходо” форс адабиёти маркази очилди ва мен у ерга форс тилини ўрганиш учун бордим, менга бу қизиқ эди. Ислом маданиятига ҳам худди шундай қизиқишим бўлган. Биласизми, ўша йилларда мен Ислом устунларини билиш мусобақасида ғолиб бўлганман, бундай тадбир ўша пайтда Туркиянинг Бишкекдаги элчихонаси томонидан уюштирилган. Шундан сўнг, ҳатто менга Ислом университетида бепул таълим олишни таклиф қилишган… Лекин мен фақат журналистика билан шуғулланишни хоҳлардим, у билимлар эса менга катта ёрдам берган. Можаро ҳудудларида ишлаганимда ҳам, дин, зиддият, тинчлик, терроризм масалалари бўйича тадқиқотларимда ҳам, дарсликлар ва тренингларимда ҳам.
– Сиз интервьюларингиздан бирида эътиборни урушда эмас, тинчликда ушлаб туриш кераклигини айтгансиз. Бу қандай амалга оширилади? Aхир, ОАВ саҳифаларига афғон тўйлари ҳақидаги эмас, балки теракт ҳақидаги хабарлар киритилади…
– Теракт ҳақида хабар бериш – бу ОАВ ҳузур қилиши керак бўлган янгилик эмас. Бу энг оддий: террор ва зўравон ҳаракатларни кўрсатиш. Бу каби хабарлар кўпинча журналистик хатоларни таъкидлайди:
ЭЪТИБОРСИЗЛИК, ШОВ-ШУВГА ЎЧЛИК, ҲАҚИҚИЙ СТАТИСТИКАНИ ИНКОР ҚИЛИШ, АТАМАЛАРНИ БУЗИШ ВА ТУШУНЧАЛАРНИ АЛМАШТИРИШ, ТЕРРОРЧИЛАРНИ ҚАҲРАМОНЛАШТИРИШ, ТЕРРОРЧИ ГУРУҲЛАРНИ ҚОНУНИЙЛАШТИРИШ.
Дунё журналистикаси эса тўй ҳақида ёзмайди. Бу фақат низони қандай тақдим этиш ҳақида, томошабинлар эътиборини зиддиятнинг ўзига қаратмаслик, “биз-улар” тарғибот услубидан фойдаланмаслик, зиддиятнинг пайдо бўлишига, фактларга, кўпчиликка ва ечимларга эътибор қаратиш. Учта “ЙЎҚ” қоидаси бор:
- можарони юмшатмаслик;
- можаро учун жавобгарларни қидирмаслик;
- фикр ва эътирозларни тасдиқланган фактлар сифатида тарқатмаслик.
Жаҳон журналистикасининг уруш журналистикасидан фарқи шундаки, биринчиси қарорларга, иккинчиси эса ғалабага йўналтирилган бўлади. Демак, ёритиш масаласига зўравонларча ёндашиш (қачонки, ОАВ қон, қўрқувни тарқатса) янги уруш учун эшикларни очиқ қолдиради, тинчлик журналистикасидаги ёндашувлар эса оқибатлар, ҳал қилиш ва қайта қуришга қаратилади. Тинчликпарвар журналистиканинг формуласи бор, у шундай кўринишга эга:
ТИНЧЛИК = НОЗЎРАВОНЛИК + ИЖОДКОРЛИК.
Тинч мавзуда ёзувчи журналист ўз таҳлилий тафаккурида зиддиятнинг икки томонини кўплаб кичик гуруҳларга “ажратиб” қўйиши, кўп мақсадларга интилиши, бир қатор натижаларга эришиш учун кўпроқ ижодий салоҳиятни очиши керак. Ўшанда сиз ҳисоботингизда бир нечта ечимларни тақдим этишингиз мумкин бўлади.
- Бугун аксарият онлайн-ОАВда фаст-фуд журналистикаси ҳукмрон: “нусха кўчириш-жойлаштириш-бироз қайта ёзиш”. Бундай муҳитда ўз ғояларингизни қандай ривожлантирасиз?
– Касбий стандартларга асосланган ғояларни ривожлантириш лозим. Худди шу “нусха кўчириш-озгина қайта ёзиш”, сиз айтгандек, аудиторияни тарбиялаш, no comment режимида ишламаслик учун, айниқса, ОАВда фойдаланувчи томонидан яратилган контентдан фойдаланиш учун тегишли контекстга мос келиши керак.
Журналист нафрат тилидан қочиш учун, журналист ахлоқи стандартларига таяниш, нафратли сўзлар соҳасидаги янгиланишларга риоя қилиш, уларнинг малакасини ошириш, кўп чегарали тестдан ўтиш ва нафрат тили тўғридан-тўғри эмас, лекин билвосита эканини тушуниш тавсия этилади. Журналист маърузачи ёки респондент кимлигини (у ўз материалида кимни беришига қараб) ва унинг нафрат тили у ёки бу гуруҳга ёки озчиликка қандай зарар етказиши мумкинлигини тушуниши керак. Нафрат тилини тарқатувчилар бу усулдан оммавий ахборот воситалари орқали фойдаланадилар. Журналист аудитория олдидаги масъулиятини ҳис қилиши лозим.
Мавзу бўйича батафсил маълумот:
Инга Сикорская: миротворческая журналистика при освещении конфликтов
Инга Сикорская: что такое язык вражды и как его преодолеть в журналистике?
Инга Сикорская: Противозаконные формы языка вражды [советы журналистам]
Инга Сикорская (часть 1) — медиаэтика и язык вражды
Инга Сикорская (часть 2) — медиаэтика и язык вражды
Как использовать информацию в интернете в период пандемии
Журналистика мира при освещении COVID-19
УЧЕБНОЕ ПОСОБИЕ «КАК ИЗБЕЖАТЬ ПРОПАГАНДЫ ЭКСТРЕМИЗМА В МЕДИА»
КАК НЕ СТАТЬ РАСПРОСТРАНИТЕЛЕМ КАКОЙ-ЛИБО РОЗНИ В СМИ И ИНТЕРНЕТЕ?
КАК ИЗБЕЖАТЬ ПРОПАГАНДЫ ЭКСТРЕМИЗМА В МЕДИА? ВИДЕОУРОКИ. Важное из наших тренингов и мастер-классов
ПРАКТИЧЕСКОЕ ПОСОБИЕ ПО ОСВЕЩЕНИЮ МНОГООБРАЗИЯ
Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.