ATV телеканалида интервью жанр сифатида ҳам, усул сифатида ҳам кўп қўлланилади. Мақолада ATV журналистларининг интервью олиши, саволлар ранг-баранглиги, аудитория эътиборини жалб этиш масалалари таҳлил этилади.
Интервьюдан кўрсатувларда ахборот олиш усули ёки алоҳида жанр сифатида фойдаланиш мумкин. Интервьюда икки инсон маълум бир мавзуда суҳбатлашади. Журналист савол беради, интервью берувчи шахс унга жавоб қайтаради. Интервьюга тайёргарлик катта кўламдаги меҳнатни талаб қилади. Мавзу танлангач, журналист шахсан ўзи респондент билан танишиб олиши керак. Агар респондент ижодкор бўлса, бошловчи унинг ижоди билан зарур даражада танишиб чиқиши лозим.
Юқорида таъкидланганидек, интервьюдан маълум бир мақсад кўзланади. Айниқса, портрет интервьюларда оддий саволлардан қочиш керак. Агар оддий саволлар кўп бўлса, суҳбатдошнинг ички дунёси очилмай қолади.
Оддий саволларга бой кўрсатувга «ATV» телеканалидаги «Жаслар арасында» дастури мисол бўла олади. «Жаслар арасында» студияда олиб борилади. Ёш шоир Аллаяр Дарменов билан бўлган суҳбатнинг бошида бошловчи бир қанча камчиликларга йўл қўйди.
Бошловчи «Енди сиз сиясатқа да араласып атырсыз. Одан қала берсе оқыўыңыз да бар. Магистрантпан дедиңиз. Одан бөлек шайырсыз. Шайырлыққа да қосық жазыўға да өзиңиз бир ўақтыңызды бөлгенсиз бе яки болмаса ойыңызға келген гезде ҳәмме жумысты таслап қосық жазыўға отырасызба?» деган саволни беряпти. Биринчидан, ёш шоир суҳбат давомида магистратурада таълим олиши билан бирга, ишлаётганини ҳам бироз аввал айтиб ўтганди. Уни яна савол тарзида бериш ортиқча. Иккинчидан, савол жўн чиққанини респондентнинг фикрларидан ҳам англаш мумкин эди. У жавобда қўшиқни қайси вақтда ёзишини эмас, ўзининг мақсадлари билан суҳбатни давом эттирди, демак, саволга жавоб беришга ҳаракат ҳам қилмади. Бошловчи яна савол беряпти: «Енди келиң нәўбеттеги сораўым сизге. Сизиң магистратурада оқыўыңызға да қайтамыз. Бирақ ҳәзирде шайырлыққа тоқтадықғо. Енди өзиңиздиң китабыңыз шыққанба биринши болып. Енди екинши китапты, ҳәмде басқа китапларды шығарыў ойыңызда бар ма?». Қизиқ, интервьюнинг мақсади нима?! Ёш талант эгасининг ижоди ҳақида фикрлашишми?! Бошловчи респондентнинг китоби чиққанини ҳам, чиқмаганини ҳам билмайди.
Ушбу дастурнинг яна бир сонида бошловчи респондентга «Енди ең дәслеп ҳинд киноларына қызығыўшылығым оянған дедиңиз. Демек ол гезде актерлыққа да қызыққан болсаңыз керек» дея савол беради ва респондент бу болаликдаги истак эди, ҳозир актриса бўлмоқчи эмасман, деб жавоб қайтарса ҳам, бошловчи «Демек, ҳәзирги күнде көп жасларымызда актрисалыққа жүдә қызығыўшылық күшли дә бизлердиң жасларымызда. Мениңше, булда өткинши қызығыўшылықтың бири болған болса керак», дея таъкидлашни қўймайди.
Савол олдин берилди ва унга жавоб ҳам олинди, уни иккинчи бор қайтариш шартмикин?! Бошловчининг саволлари олдин тасдиқ жумлалари билан бошланиб, кейин савол бериляпти: «Жоқарыда атап өттиңиз бакалавр жөнелисинде оқып жүрген гезиңизде Наўайы стипендиянты болдым дедиңиз. Енди ол мениңше, Наўайы мәмлекетлик стипендиясын қурыдан-қуры сизге берип қоймайды. Қандай жумыслар менен шуғылланғансыз сол гезде?». Давлат стидендияси бекордан-бекорга бериладиган нарса эмас, буни ҳамма билади. Менимча, бу ўринда жумла ноўрин танланган. Бундан ташқари, Навоий стипендиясини олиш учун талаба илмий потенциали, илмий ишлари билан юзага чиқиши керак.
Кўрсатувнинг бир нечта сонларида мавзу билан берилаётган саволлар ўртасидаги номутаносибликлар кўзга ташланди. Тўғриси, дастур портрет интервью жанрига мос келади, аммо бошловчи томонидан берилган саволларнинг оддийлиги ва соддалиги сабабли студияга чақирилган меҳмонларнинг портрети тўлиқ очиб берилмаган.
ATV телеканалидаги «Сәнемлер» дастури ҳам студиядаги интервью жанрида олиб бориладиган кўрсатув ҳисобланади. Унда республика хотин-қизлари орасида ўз меҳнати ва интилишлари билан кўпчилик эътиборига тушган шахслар билан суҳбатлар ташкил қилинади. Дастурнинг мақсади яхши. Аммо бошловчининг ёшлиги, тажрибасизлиги баъзи ҳолларда панд бериб қўймоқда. Масалан, дастурнинг 15-сонида фермер опа билан суҳбат ташкил қилинган. Унда бошловчи «Енди қараң, егер кеш болса аспан қараяды. Көзимизди жумсақ айналар қараңғы болады. Енди сондай адамлар болады олардың иши қара адамлар деймиз. Өзиңизде айтып атырсыз мениң ақыл айтып атырғанларымды көрип бул төрт жағын сайлап қойыпты. Бул айта беретуғын адамлар дедиңизғо. Сондай адамларға өзиңиздиң көз-қарасыңыз?» деган тасдиқ саволни берди. Биринчидан, кўзимизни юмсак, ойналар қоронғу эканини қайдан биламиз? Иккинчидан, қоронғулик билан инсонлар орасидаги кўра олмаслик орасида яқинлик йўқ. Тўрт томонини сайлаб қўйибди, деган жумла ҳам тушунарсиз.
Дастурдаги омадсиз усуллардан бири респондентнинг таништирилиши билан боғлиқ. Кўрсатув бошланганда бошловчи респондентни таништиради ва кўп ўтмай респондент яна ўзи ҳақида гапиради. Бундан ташқари, дастурда суҳбатнинг қайси йўналишда бўлиши ҳам таъкидлаб ўтилмайди. Дастурнинг бошида мавзу ҳақида фикр юритилиши телетомошабинларда респондент ҳақида маълум бир қарашларни шакллантиради. Бу эса телетомошабин вақтини тежайди.
Дастурга чақирилган меҳмонларга аталган саволлар бизни ҳайрон қолдиришда давом этди.
ҚДУ хотин-қизлар масалалари етакчиси билан бўлган суҳбатда бошловчи инсон мақсадлари масаласида янгилик яратди: «Енди қараң ҳәр бир ҳаял адам дүньяға келген гезинде өзиниң мақсети болады. Болыўы керек. Енди сиз буны қалай түсинесиз. Сизиңше ҳаял адам қандай мақсетлер менен дүньяға келиўи керек?». Мақсадларнинг гендер хусусиятини ажратиб кўрсатиш, менимча, нотўғри. Ҳар бир инсон ҳаётда ўз олдига мақсад қўйиб яшайди. Бундан ташқари, дастурнинг мақсади ҳам тушунарсиз бўлиб қоляпти. Кўрсатувнинг мақсади студияга чақирилган меҳмоннинг портретини очиб беришми ёки умумий саволлар билан ҳаёт фалсафасига шўнғишми?!. Бошловчи яна савол беряпти: «Және бир түсиник бар бул дүньяда тири болып жасаў деген түсиник барда. Енди оны ҳәр ким ҳәр түрли түсинеди. Мысал ушын мениң өзим бул түсиникти ҳәр қыйлы қәтеликлер, ислеген қәтеликлеримизден сабақ алып жасаў ҳәм сол қәтеликлерди ислемеў ушын ҳәрекет етиў дегенди түсинеменде тири болып жасаў дегенде. Енди бул түсиникти қалай түсинесиз? Ҳаял адам тири болып жасаўы ушын нелерди ислеўи керек?». Тирик яшашни ҳар ким ҳар хил тушунади, дейди бошловчи. Савол туғилади, қандай тушунади? Ёш бошловчининг ҳаёт ҳақида фикр юритиши ҳам ғалатироқ. Энг асосийси, тирик ҳаёт кечириш деган тушунчанинг ўзи йўқ.
Яна бир қўшимча қиладиган таъкидлардан бири — дастурни тажрибасиз бошловчининг олиб бориши. Дастурнинг айрим сонларида бошловчининг тажрибасизлиги сабаб респондент суҳбатни ўз қўлига олиб, бошловчи фақат кузатувчи вазифасини бажарган. Шунинг учун ҳам ушбу сонларда бошловчи 3-4 савол билангина чекланиб қолган, холос. Натижада қаҳрамоннинг портрети тўлиқ очилмай қолган.
Ана шундай кўрсатувлардан яна бири — «Психолог пенен сәўбет». Дастурнинг доимий икки меҳмони — психологлар Жанибек Жумамуратов ва Рая Қуандиковалар.
Ушбу кўрсатувда ҳам аниқ саволлардан кўра таъкидлар, респондентнинг фикрини қайтаришлар кўп. Мисол учун, кўрсатувнинг 12- сонида бошловчи респондент фикридан кейин шундай дейди: «Демек, ҳәзирги ўақытта өзлериңиздиң усылларыңызды басып шығарып атырсыз. Расында да сизге келип мүражат ете алмайтуғын, сеансыңызға қатнай алмайтуғын инсанлар ушын жүдә әжайып имканият болған екен. Енди буны не деп айтсақ болады шынығыўлар дәптершеси деймизбе. Экологиялық шынығыў деймизбе. Китапша деп айта алмаймызғо бирақ?». Бу жумлаларнинг саволми ёки таъкид экани тушунарсиз бўлиб қолган.
«Психолог пенен сәўбет» кўрсатувида бошловчининг роли унча кенг эмас. Чунки дастур йўналиши бошловчи истаган тарзда эмас, балки психологлар истаган тарзда давом этади. Бунга, менимча, бошловчининг дастур мавзусига тайёр эмаслиги ва айрим ҳолларда эса мутахассислар мавзуга теранроқ шўнғиб кетиши сабаб бўлса керак.
Интервьюнинг яна бир олтин қоидаларидан бири — ўхшаш ва бир-бирини такрорлайдиган саволлардан қочиш. Аммо бу қоида айрим ҳолларда АTV телеканалида бузиляпти. Масалан, ATV SHOW суҳбат жанридаги кўрсатувнинг бир сонида қизиқчи Зийнатдин Айимбетов меҳмонга чақирилган эди. Бошловчининг биринчи саволи шундай бўлди: «Не ушын Зинат ағамыз экранларда көринбей кетти, соңғы ўақытлары» ва бу саволга респондент «Шаба-шаб» студиясининг ёпилиб кетгани сабаблари ва бунинг натижасида концертлар берилмаётгани ва халқ орасида кўринмай қолганини таъкидлаб ўтди. Шу фикрлардан сўнг яна бошловчи «Шаба-шап концерт берип баслаған ең бастағы театрлардың бири. Не ушын тарқалып кетти. Себеби не?» деган саволни беряпти. Биринчи саволда театрнинг тарқалиб кетиш сабаблари ҳақида гапирилган эди. Бу масалага яна қайтишнинг нима кераги бор?! Қозоқ эстрадаси юлдузи Еркебулан Кумаров билан бўлган суҳбатда ҳам респондент биринчи саволда Нукусга кимнинг тўйига келганини таъкидлайди ва шундан сўнг: «Халқымыздың биразы биледи, биразы билмейди. Жылтыр көйлек қосығының тийкарғы авторы музыкасы ҳәм сөзин жазған бизлердиң АТV телеканалының әжайып баслаўшысы Сәрсенбек Жеткербаев. Сол жигиттиң ертең, ертең деп айтпайық бул көрсетиў экранға шыққан ўақытта 16-октябрьде тойы болыў алдында турыппыз» деган жумлалар билан респондентнинг фикрларини такрорлайди. Ва яна бир эътирозга сабаб бўладиган жиҳати — бошловчи узундан-узун жумлалар тузиб савол беришни яхши кўради. Менимча, савол тўғри ва аниқ берилиши керак.
Телеканалдаги суҳбатларда мавзунинг ёритилишида оқсашлар кўзга ташланмоқда. Биринчидан, бошловчилар суҳбатга етарлича тайёргарлик кўрмайди. Иккинчидан, телеканалнинг ижодий жамоаси катта эмас. Шу боис битта бошловчи бир неча кўрсатувни олиб боради. Бу ҳам бошловчиларнинг суҳбатга олдиндан тайёргарлик кўришига тўсқинлиқ қилади. Учинчидан, бошловчиларнинг аксарияти тажрибасиз. Мана шу жиҳатлар телеканалдаги интервьюлар сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.