No menu items!
More
    ДомойВоқеаФильм, реклама, ўйинлар ва Эдьютон йўналишида медиа саводхонлик таркибини яратиш

    Фильм, реклама, ўйинлар ва Эдьютон йўналишида медиа саводхонлик таркибини яратиш

    MediaCAMP Марказий Осиё дастурининг медиа саводхонлик бўйича йиллик Эдьютони минтақада медиа ва ахборот саводхонлиги бўйича янги лойиҳаларни бошлаш учун яна энг сара экспертларни жамлайди! 8-12 февраль кунлари беш кун давомида Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан иштирокчилар медиасаводхонликни оширишнинг ижодий йўлларини ўрганадилар ва ўз лойиҳаларини ишлаб чиқадилар.

    Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Эстония ва Россиядан келган мутахассислар киносаводхонлик, реклама тили, ўйинлар, шунингдек, ижодий ва фойдали таркиб яратиш ҳақида сўз юритадилар. Бундан ташқари, турли вазиятларда медиасаводхонликнинг аҳамиятига бағишланган гуруҳ муҳокамалари ўтказилади.

    Эдьютонда ишида медиа саводхонликни молиялаштириш танлови учун сараланган ариза берувчилар иштирок этишлари мумкин. Жами 30 та ўрин: Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 10 та иштирокчидан. Иштирокчилар янги билимларга эга бўладилар ва лойиҳаларини такомиллаштирадилар. Улардан энг яхшиларига молиявий ёрдам кўрсатилади!

    Семинар формати ҳақида айтиш мумкинки, у рус тилида, қозоқ, тожик ва ўзбек тилларига синхрон таржима билан онлайн тарзда олиб борилади. Машғулотлар 8-12 февраль кунлари кундуз куни бўлиб ўтади.

    Эдьютон-2022 мураббийлари ва устозлари ҳақида батафсил маълумот:

    • Кино саводхонлик бўйича эксперт, “Кино универсал тил сифатида”, “Кинодраматургияга 125 йил” китоблари муаллифи, Комил Aхметов (Россия).
    • Тарту университетининг реклама бўйича тадқиқотчиси, Aлександра Милякина (Эстония).
    • Nuqtainazar.uz сайти бош муҳаррири, “Эдьютон 2021” ғолиби Тимур Йўлдошев (Ўзбекистон).
    • Медиа маслаҳатчи, “Журналистлар учун медиасаводхонлик” қўлланма муаллифи Дилфуза Мирзахмедова (Ўзбекистон).
    • Журналист, МИГ бўйича мураббий, “Медиажунгли” электрон ўйини муаллифи Татьяна Голубцова (Қозоғистон).
    • ЮНИСЕФ-Тожикистоннинг коммуникациялар бўйича мутахассиси Рустам Гулов (Тожикистон).
    • IROKEZ IT-компанияси ижрочи директори Aрсен Aбдраҳманов (Қирғизистон).
    • Internews Қозоғистон ташкилотининг медиа мутахассиси Баубек Сагиндиков (Қозоғистон).

    MediaCAMP медиасаводхонлик масалаларини муҳим деб санаган ҳар бир қизиқувчилар учун бир нечта очиқ сессиялар ўтказилади, унда барча иштирок этиши мумкин. Машғулотлар Internews Қозоғистоннинг Facebook-аккаунти орқали эфирга узатилади. Яқин вақт ичида биз очиқ сессияларнинг батафсил жадвалини эълон қиламиз.

    Лойиҳалар AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида амалга оширилмоқда.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read