Ўзбекистонлик медиаюрист Карим Бахриев “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги янги қонун журналист ва блогерлар фаолиятига қандай таъсир қилиши хусусида сўз юритди.
Ўзбекистон Президенти 2021 йил 15 декабрь куни “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонунни имзолади, унга кўра бутун мамлакат бўйлаб икки ойгача, республиканинг айрим ҳудудларида эса тўрт ойгача фавқулодда ҳолат тартиби жорий этилиши мумкин. Фавқулодда чоралар қаторига – комендантлик соати, карантин, ОАВ фаолияти ва фаолият эркинлигини чеклаш, шунингдек, тартибни сақлашни кучайтириш ва оммавий тадбирларни тақиқлаш киради.
Қонунга кўра, фавқулодда ҳолат давлат органлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотларнинг Конституцияга мувофиқ бутун ҳудудда ёки айрим жойларда вақтинча жорий этилган фаолияти учун муайян чекловлар ўрнатиш, мамлакат фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда уларга қўшимча мажбуриятлар юклаш имконини берувчи алоҳида ҳуқуқий режимдир.
Ҳужжатда, шунингдек, комендантлик соати тушунчаси ҳам жорий қилинган. Бу кўчаларда ва бошқа жамоат жойларида ёки уйдан ташқарида махсус берилган рухсатномалар ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз бўлишни тақиқлашни назарда тутади.
Ҳужжатга кўра, фавқулодда ҳолат жорий этишдан мақсад унинг жорий этилишига асос бўладиган ҳолатларни бартараф этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон конституциявий тузуми ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишдан иборат.
Қандай ҳолларда фавқулодда ҳолат жорий қилинади?
Фавқулодда ҳолат фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва хавфсизлигига, Ўзбекистоннинг конституциявий тузуми ва ҳудудий яхлитлигига бевосита таҳдид туғилганда, фавқулодда вазият чораларини кўрмай туриб бартараф этилиши мумкин бўлмаган алоҳида ҳолларда жорий этилади (6-модда).
Бу ҳолатларга қуйидагилар киради:
- реал ташқи хавф, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ва (ёки) ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга уринишлар, оммавий тартибсизликлар, террорчилик ҳаракатлари, шунингдек зўравонлик ҳаракатлари билан бир вақтда юз берадиган, фуқароларнинг ҳаётига, соғлиғига ва хавфсизлигига, давлат органларининг, бошқа ташкилотларнинг кундалик фаолиятига бевосита таҳдид солувчи ўта муҳим ҳамда тоифаланган объектларни ёки айрим жойларни тўсиш ёки босиб олиш, қонунга хилоф қуролли тузилмаларни тайёрлаш (ташкил этиш) ва уларнинг фаолияти, миллатлараро, конфессиялараро ва чегаравий низолар;
- кенг қамровли авария-қутқарув ишлари ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар амалга оширилишини талаб этадиган йирик ҳалокатлар, табиий офатлар, эпидемиялар ҳамда бошқа табиий ва техноген хусусиятга эга фавқулодда вазиятлар, фавқулодда экологик вазиятлар.
Фавқулодда ҳолат қандай жорий этилади?
Фавқулодда ҳолат Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан жорий этилади. Фармони дарҳол ОАВда эълон қилиниши лозим. Унда қуйидагилар белгиланади:
- фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар;
- фавқулодда ҳолатни жорий этиш заруратининг асоси;
- фавқулодда ҳолат жорий этилаётган ҳудуднинг чегаралари;
- фавқулодда ҳолат режимини таъминлайдиган кучлар ва воситалар;
- фавқулодда чоралар рўйхати ва уларни қўллаш чегаралари, вақтинчалик чекловларнинг қатъий рўйхати;
- фавқулодда ҳолат шароитларида қўлланиладиган фавқулодда чораларни амалга ошириш учун масъул бўлган давлат органлари, уларнинг мансабдор шахслари;
- фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш даврида ташкил этиладиган махсус давлат бошқаруви органлари ва уларнинг ваколатлари;
- фармон кучга кирадиган сана ва вақт, шунингдек фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати.
Президентнинг фавқулодда ҳолат жорий этиш тўғрисидаги фармони Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида тасдиқланиши керак. Aгар палаталар қарорни тасдиқламаса, у ўз кучини йўқотади (6-7-моддалар).
Фавқулодда ҳолат қанча муддат амалда бўлади?
“Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги қонуннинг 10-моддасига кўра, Ўзбекистоннинг бутун ҳудудида жорий этиладиган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати 30 суткадан, унинг айрим жойларида жорий этиладиган фавқулодда ҳолатнинг амал қилиш муддати эса 60 суткадан ошиши мумкин эмас. Агар фавқулодда ҳолатни жорий этиш мақсадларига эришилмаган бўлса, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши яна бир муддатга узайтирилиши мумкин. Агар фавқулодда ҳолатни жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилса, фавқулодда ҳолатнинг амал қилиши тўлиқ ёки қисман, шу жумладан муддатидан илгари тугатилади.
Фавқулодда ҳолат жорий етиш мақсадларига еришилмаган тақдирда, Президент фармони билан яна бир муддатга узайтирилиши мумкин. Фавқулодда ҳолат жорий етиш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф етилган бўлса, фавқулодда ҳолат тўлиқ ёки қисман, шу жумладан муддатидан олдин тугатилади.
ОАВ фавқулодда вазиятда
Фавқулодда вазият жорий этилганда қўлланиладиган фавқулодда чоралар ва вақтинчалик чекловлар ОАВ, журналистлар ва блогерлар фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Фавқулодда ҳолат жорий этилган ҳудудда ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш, шунингдек, кўрсатилган ҳудудга кириш ва чиқишнинг алоҳида режими, жамоат тартибини муҳофаза қилишни кучайтириш, йиғилишлар, митинглар ўтказишни тақиқлаш ёки чеклаш, шулар жумласидандир. Шунингдек, бошқа оммавий тадбирлар, транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш ва уларни текширишни амалга ошириш, оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига таъсир кўрсатадиган комендантлик соати жорий эетиш, ахборот манбаларидан фойдаланиш, ҳаракатланишда муаммолар мавжудлиги ва бошқалар.
Фавқулодда чоралар қаторига, шунингдек, бундай чеклаш шартлари ва тартиби кўрсатиладиган ОАВнинг фаолиятини чеклаш, шунингдек, босма материалларни, радио узатувчи, овоз кучайтирувчи воситаларни, кўпайтириш ускуналарини вақтинча олиб қўйиш ёки ҳибсга олиш, шунингдек, журналистларни аккредитация қилишнинг алоҳида тартибларини жорий қилишлар киради (12-модда).
Фавқулодда вазиятларни ОАВда ёритиш бўйича тавсиялар
Муҳим:
- амалдаги қонунчиликка қатъий риоя қилиш;
- ОАВдаги хабарлар, шу жумладан, атайлаб фавқулодда вазият яратганлар учун очиқ эканлигини ёдда тутинг, уларнинг муносабатини ҳисобга олинг;
- одамларни қутқариш жамоатчиликнинг ахборот олиш ҳуқуқидан муҳимроқ эканлигини ҳисобга олиш;
- эсда тутингки, журналист ваҳима қўзғатмаслик учун жамоатчиликни хабардор қилиши шарт;
- вазифаси одамларни қутқариш бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тиббий ва бошқа хизматларнинг ишига аралашмаслик;
- ахборотнинг муҳимлик даражасини ва унинг вазиятнинг ривожланиши учун потенциал хавфини тезкор баҳолашга интилиш;
- фавқулодда вазиятларда жабрланганларнинг қариндошлари ва яқинларининг ҳис-туйғуларига хушмуомалалик ва эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш;
- шафқатсизлик ва зўравонлик кўрсатишда ҳаддан ташқари сенсация ва натурализмдан қочиш, ўз тингловчиларининг маънавий ва диний туйғуларини ҳурмат қилиш;
- содир бўлаётган ҳодисаларнинг мазмун-моҳияти бузилишининг олдини олиш.