No menu items!
More
    ДомойВоқеаЭдьютон 2022 бошланди! Ижод, таълим ва мураббийлик платформаси

    Эдьютон 2022 бошланди! Ижод, таълим ва мураббийлик платформаси

    8 февраль куни MediaCAMP Эдьютон 2022 медиа ва ахборот саводхонлик бўйича учинчи инновацион семинар ўз ишини бошлади. Бу платформа университетлар, мактабларнинг ўқитувчилари, медиа ва рақамли саводхонлик соҳаси эксперт ҳамда медиа-тренерлари Марказий Осиёда медиа-саводхонликни ривожлантириш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашадилар, муваффақиятли амалий тадқиқот ва уларни яратишнинг нозик томонлари ҳақида сўзлайдилар. Семинар рус тилида онлайн шаклда ўтказилади, шунингдек, қозоқ, тожик ва ўзбек тилларига синхрон таржима қилинади.

    MediaCAMP Эдьютон 2022 семинари иштирокчилари

    12 февралга қадар давом этадиган семинарда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 30 нафар иштирокчи қатнашмоқда. Улар жиддий танловдан ўтдилар: жами 147 та ариза қабул қилинди (Ўзбекистондан — 35 та, Қозоғистондан — 67 та, Тожикистондан — 45 та). Улар устозлар раҳбарлигида беш кун ичида медиасаводхонлик йўналишида ўз лойиҳалари устида иш олиб борадилар. Семинардан сўнг эса энг кучли деб топилган лойиҳалар тўлиқ ҳажмда тадбиқ қилиш учун молиялаштирилади.

    AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) минтақавий миссияси директори Лоренс Харди

    “Ҳақиқатни ёлғондан ажрата олиш даражасида ахборотга эга фуқаролик жамияти дезинформация тарқалишига қарши курашнинг энг муҳим воситаларидан биридир. Бу каби медиасаводхонликни ошириш ташаббуслари орқали биз танқидий фикрлашни ривожлантирамиз, шунда, мураббийлар ва ўқитувчилар, ўз навбатида, ўқувчиларининг онгли медиа истеъмолчилар бўлиб шаклланишларига ижобий таъсир кўрсатишлари мумкин”, – деди MediaCAMP Эдьютон 2022 очилишида AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) минтақавий миссияси директори Лоренс Харди.

    Internews ташкилотининг Марказий Осиё ваколатхонаси директори Марат Бигалиев

    “Эдьютон – турли аҳоли қатламлари учун самарали медиасаводхонлик лойиҳаларини ишлаб чиқишга мўлжалланган ижод, таълим ва мураббийлик платформаси. Бизга бундай лойиҳаларда иштирок этиш учун тақдим қилинган аризалар сони йил сайин ошиб бормоқда: таълим ташкилотлари вакиллари – университет ўқитувчилари, мактаб муаллимлари, мактаб муасссасалари, ННТ етакчилари, турли фаоллар ва медиа мутахассислар бизга мурожаат қилишади. Бугунги кунда медиасаводхонлик масаласи тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Пандемия, жорий йилнинг январь ойида содир бўлган сўнгги қайғули ҳодисалар сохта ва фейк хабарлар билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирди. Уларни фақат фаол фуқаролар саъй-ҳаракати билан ҳал этиб бўлмайди, бунда давлат тузилмалари, таълим муассасалари, ОАВ ҳам муҳим рол ўйнайди. Мамлакатларимиздаги турли вазирликларнинг медиа саводхонликни ошириш бўйича лойиҳаларимизни қўллаб-қувватлаётганларидан хурсандман”, — деди Internews ташкилотининг Марказий Осиё ваколатхонаси директори Марат Бигалиев.

    ҚР ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири ўринбосари Aлександр Данилов

    “Мен учун Internews томонидан ташкил этилган Эдьютон майдонида чиқиш қилиш масъулиятли ва таъсирли лаҳзадир. Чунки менинг Internews билан яхши маънода жуда кўп боғлиқлик жихатларим бор. Мен навбатдаги тадбирда ёшларнинг янги авлоди иштирок этаётганини кўриб, қувондим, бу уларга ўз салоҳияти ва ҳақиқатан ҳам муҳим ижтимоий вазифаларни рўёбга чиқариш имконини беради”, — дея фикрларини баён қилди яқинда Қозоғистон Республикаси ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланган Aлександр Данилов.

    Очилиш маросимида Тожикистон ва Ўзбекистон вазирликлари мутасаддилари ҳам сўзга чиқдилар. Улар ҳам Марказий Осиёда медиасаводхонликни ривожлантириш ва фейк хабарларга қарши курашиш муҳимлигини таъкидладилар.

    2022 йилда Эдьютон шиори “Медиасаводхонлик: кино, реклама, ўйинлар”. Шу орқали асосий эътибор медиасаводхонликни ривожлантиришнинг ижодий шаклларига қаратилади. Семинарнинг илк кунида иккита очиқ машғулот бўлиб ўтди – реклама семиотекаси ва киносаводхонлик асослари, ушбу ёзувларни Internews Қозоғистон ташкилотининг Facebook-саҳифасида томоша қилишингиз мумкин. Чоршанба, 9 февраль куни яна иккита очиқ машғулот ҳам айнан ушбу сайтда трансляция қилинади.

    Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Эстония ва Россиядан — Камилл Aхметов, Aлександра Милякина, Тимур Йўлдошев, Дилфуза Мирзаҳмедова, Татьяна Голубцова, Рустам Гулов, Aрсен Aбдраҳманов, Баубек Сагиндиков каби экспертлар Эдьютон 2022 машғулотларига тренер ва мураббий сифатида таклиф этилган.

    Медиасаводхонлик бўйича Эдьютон Марказий Осиёда 2018-2019 йиллари Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва Internews томонидан амалга оширилган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ҳам ўтказилган.

    2020 йилдан бери Эдьютон AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID томонидан молиялаштириладиган MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ўтказиб келинмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read