Журналистлар учун кинони санъатнинг энг муҳим турларидан бири деб ҳисоблаш мумкин, чунки унда барча замонавий медиа имкониятлари жамланган. Шунга қарамай, кинога адолатсиз тарзда фақат кўнгилочар хусусият берилади, ҳатто медиа вакиллари ҳам ҳар доим ушбу технологияда ўзларининг илдизлари мавжудлигини англамайдилар.
Россиялик кино эксперти Камилл Aхметов III Марказий Осиё MediaCAMP Эдьютона-2022 очиқ сессияларида журналистларга нима учун кино саводхонлик кўникмаларига эга бўлишлари ҳақида гапирди.
Замонавий кино тилининг аҳамияти қандай?
Ўрта асрларда одамларнинг таълим олиш имконияти етарли бўлмаган, чунки ҳокимиятнинг барча тутқичлари, шунингдек, саводхонлик монополияси черковларга тегишли эди. Ўша пайтда китоблар қўлда кўчирилар ва нашрлар уларни қайта ёзар эди. XV асрга келиб Иоганн Гутенберг босма станок ихтиро қилди. Бу нимани англатади? Китоблар ягона нусхада бўлиб, улардан ҳамманинг ҳам фойдалана олиш имкони бўлмаган. Тўйқусдан китобларни тарқатиш имконияти пайдо бўлди, миллионлаб китоблар чоп этила бошлади. Одамлар босма адабиётлардан ўқиб, таълим, билим ола бошлади, фикрлашни ўрганди.
Шу билан Ўрта асрлар даври тугади ва Уйғониш даври бошланди. Aхборот оммалашувчанлик касб этди, китоблардан кейин газеталар пайдо бўлди, уларда рекламалар чоп этила бошлади ва бутун дунё шу тариқа ўзгаришга юз тутди.
XIX асрнинг охирида худди шундай ўзгариш юз берди, фақат босмахона ўрнига кино технологияси пайдо бўлди – видео кетма-кетлик яратилди. Ва замонавий медиа даври бошланди.
Ахборотнинг тарқалиши:
- XV аср — Иоганн Гутенберг
- XVII аср — газеталар
- XIX аср охири — кинематограф
- XX аср боши— радио
- XX аср ўраси— телевидение
- XX асар охири— интернет
Кино нима?
Барча матбуот санъат тилида гапиради. Aммо бу тилни тушуниш учун матн мазмунини (контекст) англаш лозим. Олма ҳайкалини кўрган қозоғистонликлар бу Олмаота рамзи эканини биладилар, россияликлар учун эса бу шунчаки олма ҳайкали.
Инсониятда кинодан олдин уч хил санъат тури бўлган: расмчилик+фото, адабиёт ва театр. Кино бу учала санъат турининг синтезидир. Ҳар бир санъат тури алоҳида катта имкониятларга эга, аммо чекловлар ҳам мавжуд. Кино барча чекловларни олиб ташлашга ёрдам беради ва барча имкониятлардан бир вақтда фойдаланади.
Кино тили – бу кино маъносини етказиш воситалари тизими
Кино тилининг жиҳатлари:
- Ҳикоя (адабиётдан) – асар композицияси, ҳикоя қилиш, сюжет ва воқеалар, ҳикоя зиддияти, қаҳрамонлар характери.
- Визуаллик (расмчиликдан) — оҳанг ва ранг, ёруғ-соя ва ёрқин тонал расмлар, ранг рамзлари, чизиқлар, текстуралар, фактураларнинг ўзаро таъсир қилиш усуллари.
- Муваққат (театрдан) – вақт бўйича узунлик, темпоритм.
128 йил давомида кино эволюцияси
Кинетоскоп 1893 йилда ихтиро қилинди. Aка-ука Люмьерларнинг сеанси 1895 йилда бўлиб ўтди ва биринчиси эмасди. 1895 йилда бутун Европа бўйлаб кинетоскопни экран учун мослаштиришга кўплаб уринишлар бўлди, аммо Люмьерлар энг яхши технологияни қўллашди ва энг муҳими, улар томошабинлар учун қизиқарли ҳаёт тарзини кўрсатишга муваффақ бўлишди – поезд қандай юриши, одамлар қандай қилиб қорбўрон ўйнаши, ҳаётнинг оддий жараёнларини кўрсатдилар. Ва шунинг учун ҳам уларнинг фильмлари жуда оммалашиб, машҳур бўлиб кетди. Улар ҳаётдан узилиб қолган аттракцио эмас эди. Барча манбаларда улар нафақат кино яратувчилари, балки унинг моҳиятининг муаллифлари сифатида келтирилади.
Барча кино икки қисмга бўлинади: ҳикоя ва тасвир.
Чунки кинонинг ҳам ҳикоя қилиш, ҳам тасвир узатиш жиҳатлари бор. Агар мутахассис сифатида фойдаланишни бошласак, биз медиа билан бошқача тарзда ишлай бошлаймиз. Кинонинг ҳикоявий ва визуал жиҳати борлигини англаганимизда, бу воқеликни нафақат тасвир, нафақат расм орқали, балки ёруғлик ва соя зиддиятлари ёрдамида ҳам ҳикоя қилишга имкон беришини тушуниб етамиз. Визуал жиҳат жуда муҳим, шунинг учун кино бизга қизиқарли туюлади. Aгар сценарий фақат актёрлар ёрдамида қайта айтиб берилса, фильм бунчалик ҳаяжонли бўлиши даргумон. Агар Люмьерлар ҳикоя орқали етказиладиган кинонинг асосчилари бўлса, махсус эффектларни ихтиро қилган ва Ойга саёҳат ҳақида фильм яратган француз Жорж Мельес визуал йўналишнинг асосчиси ҳисобланади.
Кейинчалик кино ижодкорлар тасвир ва ҳикояни бирлаштиришни ўзлаштиришни бошладилар. Совет Иттифоқида биринчи шундай режиссёр Эйзенштейн, Японияда эса Aкира Куросава эди. Бу анъанани Тарковский, Бергман давом эттирди. Кино тили узоқ тарихга эга, уни ўрганиш лозим. Кино – бу шунчаки ўйин-кулги эмас, кино санъат бўлиш учун курашади ва у кўнгилочар восита бўлишга ҳаракат қилади. Акс ҳолда у пул ишлай олмайди.
Кино тарихи шуни кўрсатадики, аттракционлик 10-15 йилда ўтади, шундан сўнг реализм даври келади. Бугун технология туфайли кинода аттракционлик жуда кўп, аммо кино тарихи ўргатганидек, одамлар реализмни соғинганлар. Сўнгги 10 йил ичида жуда кўп реалистик кинолар пайдо бўлди. Масалан, режиссёр Сергей Дворцевой томонидан суратга олинган “Aйка” фильми реалистик кинонинг ёрқин намунасидир.
Шундай қилиб, кинонинг барча ютуқлари бизни кино тилининг замонавий медиада тутган ўрни ва ундан қандай самарали фойдаланиш мумкинлиги ҳақида фикр юритишга мажбур қилади. Кино тили – бу шунчаки ҳикоя қилишдан кўпроқ нарсадир. Бу ҳақда кўпроқ билишга ҳаракат қилинг ва бу сизнинг профессионал фаолиятингизда қўл келади.
Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.