No menu items!
More
    ДомойТасма“Эдьютон тугади, Эдьютон энди бошланади”. Куратор, мураббий ва иштирокчининг хулосалари

    “Эдьютон тугади, Эдьютон энди бошланади”. Куратор, мураббий ва иштирокчининг хулосалари

    MediaCAMP учинчи йиллик медиасаводхонлик бўйича Эдьютон семинари якунланди. 8 февралдан бошлаб беш кун давомида ушбу ижодий, таълим ва мураббийлик платформасида университет ва мактабларнинг ўқитувчилари, медиа-тренерлар ҳамда медиа ва рақамли саводхонлик соҳаси мутахассислари Марказий Осиёда медиасаводхонликни ривожлантириш бўйича тажриба алмашишди. Семинар рус тилида қозоқ, тожик ва ўзбек тилларига синхрон таржима билан ўтказилди. Биз сиз учун Эдьютон 2022нинг асосий натижалари ва тушунчаларини жамладик.

    2022 йилда Эдьютон шиори “Медиасаводхонлик: кино, реклама, ўйинлар” бўлди. Семинарда Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондан 30 нафар иштирокчи қатнашди. Иштирок этиш учун жами 147 та ариза келиб тушди. Семинар доирасида реклама семиотикаси ва кино саводхонлик бўйича тўртта очиқ маъруза тингланди. Ёзувларни Internews Қозоғистоннинг Facebook-саҳифасида кўришингиз ёки тезисини “Янги репортёр”да ўқишингиз мумкин. Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Эстония ва Россиядан келган экспертлар Эдьютон 2022 машғулотларига тренер ва мураббийлик қилишди: Камилл Aхметов, Aлександра Милякина, Тимур Юлдашев, Дилфуза Мирзахмедова, Татьяна Голубцова, Рустам Гулов, Aрсен Aбдраҳманов, Баубек Сагиндиков.

    Рустам Гулов

    — Эдьютон ҳақидаги таассуротларим ижобий. Аввалги йиллар каби иштирокчилар ўз лойиҳаларини такомиллаштиришида Эдьютон муҳим ўрин тутади. Бир неча кун ичида одамлар семинарга тақдим қилган ғоялар ўсиб, амалга оширишга тайёр лойиҳаларга айланади. Мураббий сифатида кўриб чиқиш имконига эга бўлган лойиҳалардан медиасаводхонлик бўйича мусиқали ва театрлаштирилган спектакллар яратиш бўйича қизиқарли ғояларни, аҳолининг турли гуруҳлари учун киносаводхонлик мактабларини ташкил этиш бўйича бир нечта лойиҳаларни алоҳида қайд этишим мумкин. Турли платформалардаги таркибни танқидий идрок этиш ҳақидаги ғояларни етказиш ва кино ҳамда театрни нафақат кўнгилочар ва маданий ҳордиқ, балки медиа ва медиа-маҳсулотлар сифатида ҳам тўғри идрок этишнинг ўсишига кўмаклашиш ҳам жуда муҳим. Бу лойиҳалар томошабинларни ҳатто кино ёки мюзикл томошасига келганда ҳам танқидий фикрлашдан чалғимасликка ўргатишни режалаштирган, – дейди тожикистонлик медиа-тренер Рустам Гулов.

    – Эдьютон тугади, Эдьютон энди бошланади. Биз учинчи Эдьютон натижалари ҳақида мамнуният билан гапиришимиз мумкин. Эдьютондаги барча мураббий ва тренерлар ёшлардан иборат бўлди. Семинаримизда мураббийлик ишига янгича руҳ олиб келган қирғизистонлик Aрсен Aбдраҳманов, ўзбекистонлик Дилфуза Мирзахмедоваларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Ва, албатта, Эстония ва Россиядан келган мураббийларимиз – Aлександра Милякина ва Камилл Aхметовга ҳам катта раҳмат. Биз Эдьютон дастурини режалаштирганда, реклама семиотикаси ва кино саводхонлик мавзулари иштирокчилар учун бироз қийин бўлишидан хавотирга тушгандик.

    Aммо Эдьютон натижалари, иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва бевосита машғулотлар давомидаги муносабатлари шуни кўрсатдики, ҳар иккала мавзу ҳам уларга манзур бўлди, мавзуларга бефарқлар бўлмади, кўплаб саволлар берилди ва натижада кино саводхонлик бўйича аксарият лойиҳалар ҳимояга тақдим этилди. Реклама бўйича, тўриси, камроқ. Семиотика – реклама хабарларини тушуниш йўлидаги эндигина биринчи қадамдир. Медиа ва ахборот саводхонлик рекламани танқидий баҳолаш билан бошланади. Биз Марказий Осиёдаги аудиториямиз ушбу масалада бирмунча илғор бўлишини истардик. Шунинг учун Эдьютон йўналишлари тўғри танлангани, маърузачилар ва мураббийлар иштирокчиларнинг барча талабларига жавоб бергани бизни руҳлантирди, — дейди Марказий Осиё MediaCAMP дастурининг медиасаводхонлик бўйича минтақавий маслаҳатчиси Гулнар Aсанбаева.

    Семинарнинг сўнгги куни иштирокчилар Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда медиасаводхонликни ривожлантириш бўйича ўз лойиҳаларини тақдим этдилар. Иштирокчилар устозлар раҳбарлигида беш кун давомида медиасаводхонлик йўналишида ўз лойиҳалари билан чиқишди. Такомиллаштирилганидан сўнг 15 нафар финалчи уларни амалга ошириш учун MediaCAMP томонидан молиявий кўмак олади. Қозоғистонда Ольга Малишева ва Лариса Нода (қўшма лойиҳа), Гулнора Aбикеева, Даурен Бакберген, Светлана Раздоба ва Сергей Ляшенко ғолиб бўлди. Тожикистонда Муқим Aбдуфатоев, Илҳом Ҳошимов, Зоҳир Шомусалламов, Илҳом Жамолиен, Усмон Ниёзовларнинг лойиҳалари танлаб олинди.

    Гулнар Aсанбаева

    – Эдьютон иштирокчиларининг учдан икки қисми янги иштирокчилар экани яхши, албатта. Қатнашувчилар ва ғолибларимиз орасида нафақат Марказий Осиёда, балки ундан ташқарида ҳам  таниқли мутахассислар бор. Булар: киношунос Гулнора Aбикеева, драматург Ольга Малишева, педагог Лариса Нода, мюзикллар муаллифи Aннас Бағдод (ҳозирда унинг ноёб лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун имконият излаяпмиз). Буларнинг барчаси бизнинг Эдьютон томонидан таклиф этилган мавзуларга катта қизиқиш билдирилаётганидан далолатдир. Танлов жуда мураккаб кечди, бир ўринга ўртача беш кишидан тўғри келди. Аммо биз, албатта, Эдьютоннинг асосий натижаларини лойиҳани амалга ошириш жараёнида кўрамиз. Барча иштирокчиларга кўтаринки руҳ ва барча лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш учун ўша даражадаги интенсивлик, қизиқиш, мотивацияни йўқотмасликларини тилайман, — дея қўшимча қилади Эдьютон 2022 лойиҳаси куратори Гулнар Aсанбаева.

    Иштирокчилар томонидан таклиф этилган ва мустақил ҳакамлар ҳайъати томонидан маъқулланган мавзулар қаторида медиасаводхонликни ўргатиш, ҳар уч давлат учун ҳам фойдали бўлган медиасаводхонлик бўйича иммерсив театр, мюзикл ва видео курслар яратиш каби мавзулар бор. Эдьютон ташкилотчилари семинарда профессионал ОAВ вакилларининг иштирок этишини ҳам муҳим жихат деб билишади. Ҳозирда Марказий Осиёда медиасаводхонлик мавзусида етарлича таркиб яратилмаяпти ва шунга мос равишда тарғиб қилинмоқда. Бундай материаллар барқарор ОАВда мунтазам нашр этиб борилган тақдирдагина, биз аудитория билан изчил ва самарали ишлаш ҳақида гапиришимиз мумкин. Ижтимоий тармоқларда берилаётган мақолалар етарли даражада самарали эмас, чунки тадқиқотларга кўра, одамлар ижтимоий тармоқларга камроқ ишонадилар.

    Ольга Малышева

    Эдьютон 2022 иштирокчиси Ольга Малышева журналист маълумотига эга ва охирги саккиз йилдан бери театр мавзуси билан шуғулланади. Пандемия ва унинг чекловлари туфайли у рақамли театр мавзусини изчил ёрита бошлади. Журналист ва театршунос сифатида у ўз лойиҳаларида долзарб ахборот, нозик мавзулар, мавжуд сиёсий ва иқтисодий вазият муаммоларини уйғунлаштиради. У .уч.нуқта. Нима томоша қилаётганингни бил! лойиҳасида ҳам ишлаган. Кўникмалари натижасида 2021 йилнинг баҳорида фактчекинг ва танқидий фикрлаш ҳақидаги спектаклни саҳналаштирди.  Ольга асар драматурги ва спектаклни саҳналаштирувчиси сифатида ўзини намоён қилди.

    — Бу мен учун биринчи Эдьютон. Aриза бериш пайтида мен ушбу семинарнинг формати ҳақида кам тасаввурга эга эдим. Лекин менга бу қизиқарли бўлди, чунки менда асосий йўналишим – театр ва медиасаводхонликни уйғунлаштириш тажрибаси бор эди. Эдьютон 2022 дастури жуда қизиқарли, қамровли, фойдали маърузаларни ўз ичига олган тарзда ўтди, жуда кўп йўналишлар, мураббийлар билан ишлаш манфаатли кечди. Мен ҳимоя қилган лойиҳа тақдим этилган лойиҳамдан тубдан фарқ қилди. Семинар ташкилотчиларининг тавсиясига кўра, биз Эдьютоннинг яна бир иштирокчиси, таниқли мураббий Лариса Нода билан ҳамкорлик қилдик, у талабалар театрининг жонли ижроси билан боғлиқ лойиҳани таклиф қилди. Бизда қизиқарли мутаносиблик борлигини англадик: мен ўз шаклимни таклиф қилдим – аудио спектакль, лекин Лариса Павловна ўз лойиҳасига киритган таркиб бошқа эди. Бирлаштириш муваффақиятли бўлди, биз қўшма лойиҳамизни ҳимоя қилдик ва Қозоғистондан ғолиб бўлган бешта иштирокчи қаторига кирдик, – дейди Эдьютон 2022 ғолиб лойиҳаси ҳаммуаллифи Ольга Малишева.

    Улар ишлаб чиққан лойиҳа – бу рақамли аборигенларга мўлжалланган қулоқчинли аудиоспектакль (интернет мавжуд бўлган даврда туғилганлар, интернет табиий макон бўлган одамлар шундай аталади; рақамли эмигрантлар – 2000 йилгача туғилганлар). Улар рақамли дунёда дуч келадиган муаммолари – қўрқитиш, манипуляция, фейклар ҳақида ҳаётий ҳикояларни айтиб беришлари керак эди. Спектакль рақамли аборигенлар қандай яшашини тушунмоқчи бўлганлар учун ҳам қизиқарли бўлади, шунингдек, медиа саводхонлик ҳақида аудио спектаклни тинглашни истовчи театр шинавандаларини ҳам бефарқ қолдирмайди.

    Марказий Осиёда медиасаводхонлик бўйича Эдьютон 2018-2019 йилларда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва Internews амалга ошираётган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ўтказилган.

    Эдьютон 2020 йилдан буён AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги USAID томонидан молиялаштириладиган ва Internews амалга ошираётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказиб келинмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read