No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликМаълумот қандай текширилади? Al Jazeera журналистидан фактчекинг инструментлари

    Маълумот қандай текширилади? Al Jazeera журналистидан фактчекинг инструментлари

    «Фейк-ньюс» ёки  «фейк хабарлар» сўз бирикмасидан фойдаланиш    2016 йилдан  бери 365% га ошди. Ҳозир  биз  деярли ҳар куни  ёлғон-яшиқ хабарларга дуч келамиз. Айни шунинг учун  журналистларнинг  фактчекингга вақт ажратиши   муҳим ахамиятга эга.  Al Jazeera журналисти, репортёр ва ҳужжатли асарлар  муаллифи  Робин Форрестьер-Уокер  «Журналистиканинг асосий кўникмалари»  онлайн-тренингидаги маърузасида буни қандай қилиб яхши амалга ошириш сирлари ҳақида  сўзлади.

    Фактчекинг ёки  текшириш:  фарқи борми?

    Ишга киришишдан аввал фактчекинг билан  маълумотларни оддий  текшириш ўртасидаги фарқни  тушуниш лозим. Бу бир танганинг икки томони. Иш  верификация, яъни текширишгача борар экан,  биз  журналистлар ҳақимизда воқеани эълон қилишдан аввал уни ўзлари учун тайёрлашади,деб  ўйлашади.  Бу —  эълон қилишдан аввал текшириб кўришимиз лозим бўлган ҳисоботимиз. Бунинг учун  биз  дастлабки далил-исботлардан,  биринчи манбалардан олинган  маълумотлардан  фойдаланамиз.

    Тангамизнинг иккинчи томони  — фактчекинг.  Бу ўша,  бошқа одамлар учун амалга оширадиган ишимиз, чунки биз  журналистлар ҳам  бошқалар каби  ахборот истеъмолчисимиз.  Биз  нафақат ижтимоий тармоқлар, балки бошқа журналистларга тегишли бўлган бошқа ҳикояларни ҳам кўзда тутамиз. Бироқ,  биринчи қарашда маълумот қанчалик ҳаққоний кўринса-да, биз уни қайта текшириб кўришимиз лозим.

    Ахборот манбаини қандай текшириш лозим?

    1 қадам.  Воқеани  текшириш

    Биз ўзимизга савол беришимиз лозим: Агар бу ахборот бугунги  эмас, балки  ўтмишга тегишли бўлса, унда қаердан келди, контекстдан  юлиб олинган  бўлиши мумкинмасми?

     2 қадам. Муаллифни текшириш

    Биз манбаларни, ким буни тасвирга  олганини  текширишимиз керак.  Ўтган йили Бокуда пандемия  туфайли юз берган тартибсизликлар вақтида бошқа кўп халқаро ОАВ каби  Al Jazeeraнинг  ҳам тасвирга олиш гуруҳи бўлмагани учун журналистлар у ерда бўла олмадилар, бироқ фойдаланувчилар томонидан ёритиш учун яратилган контентга асосландилар.   Видеони тақдим этган Эльнур Элиев Бокудан  эканлигини ва  видео айни ўша кеча  тасвирга олинганини аниқлашга муваффақ бўлинди. Буни  ижтимоий тармоқлар бўйича,  видеони диққат билан  кўриш орқали текшириш мумкин.

    3 қадам. Вақтнинг тўғри келиши

    Биз яна бир марта санани, у қачон тасвирга олинганини  текширишимиз лозим.

    4 қадам.  Жойни текшириш — қаерда  тасвирга олиниши мўлжалланган эди

    5 қадам.  Нима учун  эълон қилиниши кераклигини ўйлаш

    Айрим материаллар муаллифларида маълум  бир тубмаънодаги  ахборотни жойлаштириш учун сабаблар бўлиши мумкин. Контент эълон қилинишига олиб келган  сабабларни аниқлаштириш лозим.

    Янада қатъиятли бўлиш ва текширув жараёнини бироз  тезлаштириш учун  қуйидаги махсус воситалардан фойдаланиш мумкин:

    Tineye.com — бу сайт  тасвирларни қайта излашга қаратилган.  Тасвир ва унинг биринчи манбасини  текшириш учун  суратнинг ўзини очиш, унинг  URL манзилидан нусха олиш ва  сайтдаги  қидирув  сатрига жойлаштириш лозим.

    WolframAlpha — ҳақиқий об-ҳаво биз,  масалан,  видеода кўрган  тасвирларга мос келадими ёки йўқлигини билиш учун   дунёнинг исталган нуқтасидаги маълум бир шаҳарда  бизга керакли санадаги  об-ҳавога оид маълумотни қидиради.

    Who is — веб-сайтларни текшириш учун сервис. Унинг ёрдамида биз сайт қачон рўйхатга олингани, эҳтимол, у ҳурматга лойиқлиги ёки бунинг акси,  кўпдан бери фаолият олиб бориши  ҳақидаги  маълумотларни ҳам билиб оламиз. Фақатгина  IP-манзилдан нусха олиш ва қидирувни бошлаш кифоя.

    Jefferey’s Image Metadata Viewer — тасвир қаерда, қачон олинган, унда нималар тасвирлангани  ҳақидаги  фотография мета маълумотлари.

    Forensically — фотосурат бузилганидан қатъий назар, унинг ҳақиқийлигига ишонч  ҳосил қилиш  учун  бизга масштабни катталаштириш, фотографиядаги майда деталлар, маълумотларни кўриш имконини берадиган   сайт.

    FactCheck.kz — ахборотнинг ҳақиқийлигини текшириш учун Қозоғистон ресурси.

    Ва ниҳоят, биз   ҳақиқатни эълон қилаётганимизга ишонч ҳосил қилиш учун ҳамма ишни амалга оширганимизга ҳеч қачон   100% ишонаолмаймиз.   «Эълон қилиш» тугмасини босишдан аввал бу бизга қанчалик қулай экани ҳақида  ўзимиздан сўрашимиз лозим.

    Бу тавсиялар MediaCAMP Марказий Осиё  дастури  доирасида ўтган Робин Форрестьер-Уокернинг «Журналистиканинг асосий кўникмалари» онлайн-тренингидаги чиқиши асосида тузилди.

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read