No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишEdutainment нима?  Мисоллар билан тушунтирамиз

    Edutainment нима?  Мисоллар билан тушунтирамиз

    Медиасаводхонликка  бағишланган MediaCAMPЭдьютон 2022 семинари  доирасида  фан номзоди,  медиаконсультант, «Журналистлар учун медиасаводхонлик»  қўлланмаси  муаллифи Дилфуза Мирзаахмедова (Ўзбекистон) «Edutainment — аудиторияни жалб этиш ва ўқитиш учун ўйин технологиялари асосида ахборот узатиш» мавзуида  очиқ сессия ўтказди. У эдьютейнмент нима экани, edutainmentнинг қандай афзалликлари борлиги, авлодлар назарияси ва коммуникация жараёни моделлари ҳақида ҳикоя қилди. Қуйида унинг чиқишидан асосий тезисларни келтирамиз.

     Edutainment нима?

    Education + entertainment –
    кўнгил очиш  воситасида  ўқитиш, хабардор қилишга қаратилган ахборот.  

    Медиа соҳасида WaltDisney миссияларидан бири  бу йўналишда айниқса  катта шуҳрат келтирди (1954). У кўнгилочар  муҳит  ўйин  орқали ўргатиши лозимлигини билдиради. Компаниянинг барча медиаси ана шу миссия асосида яратилган.

    Edutainmentнинг қандай афзалликлари  бор?

    У оддий маърифий контентдан  нимаси билан фарқланади?

    Жалб этишни яхшилайди

    Ўйинга асосланган.

    Визуаллаштиришни яхшилайди

    Универсаллик

    Ўзгарувчанлик

    Катта миқдордаги ахборот олишга онлайн имконият

    Ўзлаштириш осон, максимал мослашув softskills

    Визуал тузилма гипотетик предметларни тутиб туради

    Имконият бериш —  истаган вақтда ва истаган жойда ўқиш

    Edutainment — коммуникация  жараёни. У учта таркибий қисмда амалга ошади:

    • ОАВ – Аудитория
    • ОАВ – Журналистлар
    • Аудитория – ОАВ

    Модель ОАВ  – Аудитория. Бу  модель  2020 йили бошланган.  Унинг асосий мақсади  одамларнинг диққатини тортиш ва медианинг жозибадорлигини оширишга қаратилган.

    Модель Аудитория  – ОАВ. У медиа ресурслар атрофида ҳамжамият яратиш. ОАВ  маҳсулот, бренд сифатида ривожлана бошлади. Бу  маҳсулот  барқарорлигини кафолатлайди. Ҳозир медиа жамият  жуда оммалашиб ва ОАВ  учун  аҳамиятга молик бўлиб бормоқда.

    Модель ОАВ – Журналистлар, ОАВ ўз имконияти ривожи ҳақида ғамҳўрлик қилади, шунингдек, журналистлар ўз-ўзларини ривожлантириш билан шуғулланадилар, таҳририятлар эса очиқ ресурслардан фаол фойдаланади.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read