No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакМарказий Осиё журналистлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари мавзуидаги  танлов

    Марказий Осиё журналистлари учун қайта тикланувчи энергия манбалари мавзуидаги  танлов

    Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган «Сув ресурслари, атроф муҳит ва иқлим ўзгариши соҳасида Европа Иттифоқи — Марказий Осиё ҳамкорлиги» (WECOOP) лойиҳаси  Марказий Осиё мамлакатлари журналистлари  ўртасида  «Қайта тикланувчи энергия манбаларига ўтиш— углерод нейтраллигига эришишга бизнинг қўшган ҳиссамиз» мавзуида ўтказиладиган танловга аризалар қабул қилиш бошланганини эълон қилади.

    Танлов  натижаларига кўра олти нафар ғолиб (битта 1 ўрин, иккита II ўрин, учта III ўрин) аниқланади. Ғолиблар ЕИнинг қайта тикланувчи энергия ва энергия самарадорлиги соҳасидаги технологиялари ва тажрибаси  билан танишиш, шунингдек барқарор энергетик ўтиш ва паст углеродли иқтисодиётни жорий этишнинг асосий иштирокчиси ва етакчиси бўлган Европа Иттифоқининг энг яхши тажрибаларини ўрганиш учун чет элга ўқув сафарида қатнашадилар. Сафар  WECOOP лойиҳаси томонидан ташкил этилади ва 2022 йилнинг сентябрь ойига режалаштирилган. COVID-19  бўйича эпидемиологик вазият ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда сафар кечиктирилиши мумкин.

    Танловда қатнашиш шартлари: Марказий Осиё мамлакатларидан бирининг(Қозоғистон, Қирғизистон. Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) фуқаролигига эга бўлиш; ёши 18 дан катта бўлиши; Марказий Осиёё мамлакатларининг бирида  тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилган ОАВ ходими бўлиш. Танлов ишлари тиллари — рус, инглиз ёки қозоқ, қирғиз, тожик, туркман, ўзбек тилларидан рус ёки инглиз тилига таржимада.

    Танловга алоҳида  муаллифларнинг  қайта тикланувчи энергия манбалари мавзуига бағишланган ва 2021 йилнинг 1 июнидан 2022 йилнинг 27 майигача бўлган даврда босма/электрон ОАВ чоп этилган ёки теле-/радиоэфирида берилган материаллари қабул қилинади. Ҳар бир иштирокчи  тақдим этган  материаллари миқдори учтадан ортиқ бўлмаслиги лозим.

    Танловда қатнашиш учун  аризани тўлдириш лозим( рус ва инглиз тилларидаги ариза шаклини бу ердан топиш мумкин) ва танловга тақдим этилаётган  ишлар файллари(мақола, очерк, интервью, фоторепортаж*, теле-/радиосюжет/дастур) уларга гиперҳавола кўрсатилган ҳолда илова қилинади, шунингдек, босма ОАВ йўналишида  материалнинг PDF шаклида сканер қилинган нусхасини сарлавҳаси ва босма ОАВнинг номи ва чиқиш маълумотлари билан илова қилиш лозим. Ариза ва барча илова қилинган материалларни media@wecoop.eu. электрон манзилига жўнатиш зарур. Аризаларни топширишнинг охирги муддати — 2022 йил 27 май (23:59 UTC+6).

    Танловга тақдим этилган ишларни  баҳолаш мезонлари:

    • Мавзуга мослиги;
    • Масалани тушуниш ва уни очиб бериш даражаси;
    • Маълумотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги;
    • Материални тайёрлашнинг профессионал даражаси, баён қилиш услуби;
    • Журналистиканинг аҳлоқий қоидаларига мослиги.

    Танлов натижалари 2022 йил 6 июнда эълон қилинади.

    Лойиҳанинг маълумотларига мувофиқ, Марказий Осиё минтақаси қайта тикланувчи энергиянинг бой ресурсларига эга. Тахминларга кўра,  шамол ва қуёш энергиясини олиш бўйича дунёдаги табиий имкониятларнинг 5 фоизи бу минтақага тўғри келади. Марказий Осиёдаги барча беш мамлакат  экологик  тоза ва қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш улушини ошириш учун ҳаракат қилмоқда, бу эса энергияга бўлган талабни қондириш ва қазилма ёқилғилардан фойдаланишга хос бўлган салбий экологик оқибатларнинг олдини олиш  имконини беради.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read