No menu items!
More
    ДомойТасмаҚандай қилиб медиа-тренер бўлиш мумкин? Ирина Чистяковадан маслаҳатлар

    Қандай қилиб медиа-тренер бўлиш мумкин? Ирина Чистяковадан маслаҳатлар

    Журналист ҳамкасбларим билан шахсий мулоқотларда улар медиа-тренер бўлишни хоҳлашлари ҳақида кўп гапиришади. Мен амалиётчи мураббий Ирина Чистякова билан ушбу касбнинг нозик жиҳатлари ҳақида суҳбатлашдим. Ирина мураббий учун ёш даражасининг аҳамияти, сизга қандай кўникмалар кераклиги ва қандай қийинчиликларга дуч келишингиз мумкинлиги ҳақида гапиради. Эмоциональ интеллектни ривожлантириш бўйича эксперт, услубиётчи-мураббий Ирина Чистякова кўп йиллардан буён медиа мутахассис ва медиа-тренерлар тайёрлаб келмоқда.

    Ирина Чистякова

    – Инсон неча ёшда медиа-тренер бўлиши мумкин?

    – Бу ерда асосий гап ёшда эмас, балки тажрибада. Бу жуда ёш мутахассис бўлиши ҳам мумкин, лекин у етарли профессионал тажрибасига таяниб, мураббийлик қила олиши мумкин. Тренер технологиялар (усуллар, воситалар, ёндашувлар) билан дарс беради, лекин у ўз шахси билан ҳам ўргатади. Унинг ўзи ҳам восита. Мутлақо тажрибасиз мумкин эмас. Ҳатто ёшингиз 50 да бўлса ҳам, тажрибангиз бўлмаса, яхши мураббий бўла олмайсиз.

    Қандай қилиб яхши медиа-тренер бўлиш мумкин?

    — Нафақат малака, балки таълим мазмунини, тайёргарликни ҳам мунтазам ошириб бориш муҳим. Биз билан Zoom орқали Лондондан алоқага чиққан, мен ҳурмат қиладиган мураббий Зоя Чарльз шундай дейди: “Aгар иккита машғулотим орасида бир ойдан кўпроқ вақт ўтган бўлса, мен ҳеч қачон бир хил тақдимотдан фойдаланмайман. Ўтган вақт мобайнида медиа соҳасида нималардир содир бўлади ва мен буни албатта тақдимотга киритишим керак, шунда у долзарблик касб этади”. Мисол учун, у бизга бир кун яқинда якунланган Пекин қишки Олимпиадасидан лавҳалар кўрсатди. Бу касб доимий янгиланишни талаб қилади – ҳам шахсан, ҳам мазмунан.

    Одатда, медиа-тренерлар тренингларни мустақил равишда, ўз хоҳишлари ёки намуна бўйича ўтказишга киришадилар. Вақт ўтиши билан эса улар тажриба, машғулот олиб бориш услуби, мавзулар бобида малакага эга бўладилар, методологияни яхшилаш, бошқа тренерларнинг қандай ишлашини кузатиш ва ютуқлари ҳақида фикр-мулоҳазаларни олиш учун бизники каби тренингларга келишади. Ҳар қандай касбда доимо янгиланиб туриш, салоҳиятни ошириб бориш лозим ва мураббийлар учун тренинглар бунинг учун яхши имконият. “Салоҳиятни ошириб бориш” деганимда, бу иштирокчиларнинг салоҳияти паст деган маъода эмас, албатта. Яъни, мен янги технологияларни ўрганиш ҳар доим манфаатли эканини (улар эса ҳар куни пайдо бўлади), ўз мавзуингизга бошқа кўз билан қарашни, уни қандай қилиб мақсадли аудиториянгизга мос келадиган янгича шаклда тақдим этишни назарда тутяпман. Ва, албатта, тажриба алмашиш масаласи. Умуман олганда, ёши катталар дарс машғулотларида, ўқитувчи уларга кўрсатма берганида яхшироқ ўзлаштира олмайдилар. Улар тажриба алмашганда, ўзаро алоқада бўлганда, ўзларининг энг яхши версиялари билан бўлишганларида бу мақсадга тезроқ эришадилар.

    Тренингнинг энг муҳим қисми нима?

    — Энг муҳими, барчамиз бир-биримиз билан танишадиган, иштирокчилар нима кутаётгани, ташкилотчилар ва мураббийлар эса эришилиши режалаштирилган натижалар ҳақида гапирадиган биринчи, танишув сессиясидир. Aфсуски, аксарият мураббийлар: “Нега бир-бирини таниган одамлар билан яна танишиш керак?” деб фикр қилишларига тез-тез гувоҳ бўламан. Aйниқса, ҳамма бир-бирини узоқ вақтдан бери танийдиган гуруҳ шаклланган ҳолатларда. Йўқ, ҳар бир тренингда янги мавзу, янги мақсадлар, янги кутилган натижалар бўлади. Бу муҳим жихат катта ёшдагилар учун таълимнинг ўзига хос хусусиятларидан биридир.

    Вояга етган киши ҳар доим бу ерга нима учун ўқишга келганини, уни бу ерда ким ўргатишини, у қандай натижага эришишини, вақтини бекорга ўтказмаганлигини ва умуман олганда, бу унга керакми ёки йўқлигини аниқ тушуниши лозим. Ва биринчи машғулотнинг вазифаси – иштирокчилар овоз чиқариб сўрамасликлари мумкин бўлган саволларга жавоб беришдир, лекин бундай саволлар ҳар доим албатта бўлади. Шунинг учун, схемага риоя қилиш муҳим: танишиш, қоидаларни ишлаб чиқиш, дастур билан батафсил танишиш, иштирокчиларнинг умидлари. Баъзида тренингга келган иштирокчилар бутунлай бошқа нарсани кутишлари мумкин. Ва кейин улар ҳафсаласи пир бўлиб, нотўғри тушунишади: “Мен бу ерда нима қиляпман?” Бироқ, ҳаммаси ҳақида гаплашиб, ойдинлаштириб олиш керак. Ва шундагина машғулотлар муваффақият билан ўтади.

    Машғулотларда қийинчиликларга дуч келасизми?

    — Барча гуруҳлар ҳар хил бўлади, айнан ўхшаш иккита тренинг бўлмайди – агар сиз уни айнан бир гуруҳда, бир хил шароитда, айнан бир мавзуда ўтказсангиз ҳам, у бошқача ўтади.

    Мен машғулотдаги вазиятларга нисбатан “қийинчилик” сўзини умуман қабул қилолмайман. Қийинчиликлар енгиш керак бўлган нарсага ўхшайди. Aммо, аслида, ҳар хил вазиятлар ва турли хил ҳолатлар мавжуд, улар қандайдир сабабларга кўра шундай ривожланган — ва бунинг ҳар доим сабаблари бор. Масалан, иштирокчиларнинг хатти-ҳаракатларида. Ва мен “мураккаб иштирокчи” атамасини ишлатмайман, гарчи баъзида тренерлар учун тренингларда “Мураккаб иштирокчилар билан қандай муносабатда бўлиш керак” мавзуси ҳам мавжуд. Мураккаб иштирокчилар бўлмайди, фақат тренинг иштирокчиларининг дисфункционал хатти-ҳаракатлари бўлади, бу хатти-ҳаракатнинг эса доим сабаблар бор. Тренернинг маҳорати айнан иштирокчи нима учун шундай йўл тутишини тушунишда ва бу хусусиятлар унга, шунингдек, мураббий ва бутун гуруҳга халақит бермаслиги учун имкон қадар у билан қандай муносабатда бўлишни ҳал қилишдадир.

    Метафора тили билан айтганда, тренинг полотнодек гап. Мураббий эса бошқаларга ўргатиш орқали, бу полотнога расм, тасвир муҳрлайди. У расмни ноёб ва ҳамма учун зарур қилиб яратиши учун барча воситаларга эгадир.

    Тренингнинг қайси қисми сизга кўпроқ ёқади?

    — Мураббийларда ҳазил гап бор, унга кўра, мураббий бир чеккада жимгина ўтириб, ҳеч нарса қилмаса, бу вақтда иштирокчилар вазифани жуда фаол ва самарали бажараётган бўлсалар, бу энг яхши машғулотдир. Чунки мураббий уларни шундай йўналтирган бўладики, шунчалик рағбатлантиради ва топшириқлар бердики, иштирокчилар мураббийсиз ҳам ҳамма нарсани ўзлари бажарадилар – топшириқлар тартибли, ўз вақтида бажарилади. Гуруҳ динамикаси ҳақида гапирадиган бўлсак, бу босқич “ишлаш” деб аталади, бунда гуруҳ олдинги уч босқичдан ўтиб, ниҳоят шаклланади ва мураббий уни ҳар қандай вазифани бажаришга тайёр бўлганда шундай ресурс ҳолатига келтиради. Иштирокчиларнинг қандай ишлаётганини кузатиш эса жуда завқли! Мен бўш ўтириш учун эмас, балки ундан олдин ҳамма нарсани тўғри бажарганимни англаётганим учун.

    Доира қуриб, мулоҳаза юритадиган кундузги ва кечки лаҳзаларни ҳам яхши кўраман. Бундай дамларда иштирокчиларга ҳақиқатда нима “сингганини”, уларни нималарни олибганини, ўзлари учун “ўзлаштирганини” кўраман. Шундай ибора бор: “Дарахтни ўсишга мажбур қила олмайсиз, лекин сиз шароит яратишингиз мумкин — тупроқни озиқлантирасиз, уни доимо суғорасиз, уруғлантирасиз, қуруқ шохларини кесасиз — у эса катта, чиройли ва кучли бўлиб ўсади”. Яна шундай тушунча мавжуд “Сиз ўргата олмайсиз, лекин ўрганишингиз мумкин” ва “Aслида мураббий нимани ўргатгани эмас, балки иштирокчилар нимани ўргангани муҳим”. Бу мен барча машғулотларимда амал қилишга ҳаракат қиладиган асосий тамойилдир.

    ИНТЕРФAОЛЛИК ВA ГЕЙМИФИКАЦИЯ: ЭКСПЕРТЛАРДАН МЕДИA СAВОДХОНЛИК ТAВСИЯЛAРИ

    Замонавий тренингларнинг ўзига хос хусусиятлари нимада?

    — Ҳозир таълим тобора қоришиқ тарзда олиб борилмоқда: синхрон таълим + асинхрон. Синхрон – биз ҳаммамиз бир вақтнинг ўзида залда ёки Zoom платформасида бўлишимиз, асинхрон – бу иштирокчилар топшириқларнинг бир қисмини мустақил бажариш учун вазифа қилиб оладилар. Дастурлар ҳам тобора мураккаблашиб бормоқда. Кўпинча машғулотлар ҳақиқий тренинглардан аввалроқ бошланади. Масалан, иштирокчиларга қўшимча қандайдир материал юбориб, “Илтимос, буни ўрганинг. Тренинг давомида сиз ушбу материални ўзлаштирганингизни ҳисобга олиб ишлаймиз”, деб айтиш мумкин. Барчасига улгуриш учун машғулотдан олдин режалаштирилган баъзи тестлар/бошқа тадбирларни бажаришингиз мумкин. Бундан ташқари, ишнинг бир қисмини тренингдан кейин бажаришни режалаштириш мумкин – масалан, таркиб лойиҳаларни амалга оширишни. Шундан кейин уларни қандай қилаётганларини кузатиб бориш ва ҳатто дастурга мураббийлик ҳам қилиш мумкин.

    Шунингдек, гамификация ва машғулотларда ўйинлардан фойдаланиш ҳам оммалашган. Гарчи кўпчилик буни танқид қилади, жиддий нарсаларни ўйинда ўрганиш мумкин эмаслигини, ўйин шунчаки завқ, ҳис-туйғу эканини таъкидлайди. Лекин ўйлашимча, бу таълим технологиясининг тўғри ишлаб чиқилгани, ўрганиш механизми ва энг муҳими, у таълим натижаларига олиб келишига боғлиқ.

    НАМУНАЛИ ЎЙИННИ ҚAНДAЙ ТАШКИЛ ҚИЛИШ МУМКИН

    — Медиа-тренер учун энг муҳим рус тилидаги учта китобни айтинг.

    • “Век живи — век учись. Найдите стиль обучения, подходящий именно вам”.Муаллиф Девид Колб (Кей Петерсон билан ҳаммуаллифликда), Колб назарияси (Колб цикли) муаллифи, катталар қандай ўрганишади, улар ўрганишда қандай босқичлардан ўтади.
    • “Психогимнастика в тренинге”. Муаллиф – Нина Хряшева, мураббийлик касбининг моҳир соҳибаси, психолог ва мураббий, русийзабон макондаги энг қадимги муассасалардан бири бўлган Санкт-Петербург малака ошириш институтининг асосчиси.
    • “Как продвинуться в проведении тренингов. Руководство по коучингу и менторингу для медиатренеров” (рус ва инглиз тилларида). Муаллиф: Питер де Туа, Родс университети, Жанубий Aфрика, журналистика ва медиа фанлари факультети илмий ходими. У бу касбнинг энг яхши мутахассисларидан бири бўлиб, Марказий Осиёдаги медиа-тренерларнинг катта гуруҳини журналистика сир-асрорлари бўйича ўқитган.
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read