No menu items!
More
    ДомойМедиа саводхонликМедиа саводхонлик қандай тарғиб қилинади? Финландия тажрибаси

    Медиа саводхонлик қандай тарғиб қилинади? Финландия тажрибаси

    “Медиасаводхонлик – инсоннинг жамиятда маданий, ижтимоий ва демократик иштирокни таъминловчи асосий омилдир. Медиасаводхонлик кўникмаси ҳимояланиш, яхши иш, фаровонлик беради ва миллий хавфсизликнинг кафолати ҳисобланади”, дея оммавий медиасаводхонликни ривожлантириш тажрибаси ҳақидаги маърузасини бошлар экан, Финляндия Таълим вазирлигининг Аудиовизуал медиа миллий институти медиасаводхонлик бўйича катта маслаҳатчиси доктор Лаури Пальса. Ушбу тадқиқот институти нафақат Европада, балки бутун дунёда медиасаводхонлик бўйича етакчи мамлакатлардан бири бўлган Финляндияда медиасаводхонликни оширишга ҳисса қўшаётган ташкилот ва шахсларни қўллаб-қувватлаш орқали медиасаводхонликни ривожлантиришни мувофиқлаштиради. “Янги репортёр” медиасаводхонликнинг Финляндия модели ва уни тарғиб қилиш тажрибаси ҳақида тўртта асосий тезисни тақдим этади.

    Доктор Лаури Пальса

    Финлянд медиа таълим соҳаси сиёсати узоқ анъаналарга эга. Мактабларда тизимли медиа таълим 1970-йиллардан бошланган. Биринчи миллий медиасаводхонлик сиёсати 2013 йилда қабул қилинган эди. Аввалги сиёсат 2016 йилда тугади, Таълим ва маданият вазирлиги 2019 йилда янги сиёсатни якунлаш жараёнини Миллий аудиовизуал институтга топширди. Медиа таълимнинг Финляндия модели халқаро миқёсда тан олинган. “Оммавий ахборот воситалари ва ахборот саводхонлиги” тадқиқотида Европада Дания ва Финляндия энг илғор мамлакатлар сифатида қайд этилган бўлиб, бу мамлакатларда медиасаводхонлик миллий сиёсат билан чамбарчас ва инсон ҳуқуқлари ҳамда фаол фуқаролик тушунчаси билан пухта боғланган.

    Финляндияда ҳар бир инсон учун медиасаводхонликни ривожлантириш имкониятлари яхшиланди, у “Медиасаводхонлик ҳамма учун” шиори остида ривожланмоқда. Яхши, мазмунли ҳаёт тарзига ҳисса қўшадиган медиасаводхонлик фуқаролик омилининг муҳим элементи ҳисобланади. Медиасаводхонлик сифатли, тизимли ва кенг қамровли медиа таълим орқали тарғиб қилинади ва қўллаб-қувватланади. Кенг қамровли медиа-таълим Финляндияда тақдим этиладиган медиа таълим мазмуни, истиқболлари, мақсадли гуруҳлари ва географик тақсимоти нуқтаи назарини англатади. Сифатли медиа-таълим тадқиқот асосида ривожланади, ишлаб чиқилади ва баҳоланади. Тизимли медиа таълим деганда Финляндияда тақдим этилаётган медиа таълим тизимли ва изчил эканлиги англанади.

    Медиа таълим доираси кенг ва хилма-хил бўлиши мумкин. Медиа таълим турли даражаларда тарғиб қилиниши, ўрганилиши, ривожланиши ва амалга оширилиши мумкин. Финляндияда медиа-таълим барча, яъни расмий ва норасмий таълим муассасалари таркибида мавжуд. Медиа таълим мактабгача таълим, мактаб, кутубхона, ёшлар ташкилотлари, музейлар, давлат ва жамоат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, миллий, ҳудудий ва маҳаллий аҳамиятга эга компаниялар даражасида қўлланилади. Таълим тизими медиа-таълим учун асос яратади, чунки у барчага бу билимлардан тенг фойдаланиш имкониятини беради. Медиа таълим турли мақсадли гуруҳларни қамраб олади. Таълим ва маданият, транспорт ва коммуникациялар, ижтимоий муаммолар ва соғлиқни сақлаш каби маъмурий соҳаларда медиа-таълим масалалари кўтарилади.

    Медиа саводхонлик сиёсатини ишлаб чиқишда сиёсат доирасининг кўлами, мақсадлари ва истиқболи турлича бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Масалан, медиасаводхонлик сиёсати халқаро ва миллий шаклларда учрайди. Медиа саводхонлик сиёсати ўқув режасининг, шунингдек, давлат дастурининг бир қисми ҳам бўлиши мумкин. Медиасаводхонликни соҳалар кесимида кўрса бўлади, масалан, кутубхоналар, таълим ва ёшлар билан ишлашдаги медиасаводхонлик каби. Бундан ташқари, ҳудудий даражадаги медиасаводхонлик сиёсати ҳам бўлиши мумкин. Демак, медиасаводхонлик, жумладан, муниципалитетлар даражасида ҳам тарғиб қилинмоқда. Медиасаводхонлик сиёсатини амалга оширишда асосий эътибор одамларнинг турли эҳтиёжларига қаратилади, уларни қондириш учун энг мақбул ҳаракатлар танланади. Шакллар ҳар хил бўлиши мумкин: тадқиқотлар, сўровлар, интервьюлар, сайтларни ишлаб чиқиш, маслаҳатлар.

    9-10 июнь кунлари Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган Медиасаводхонлик бўйича халқаро конференция доирасида доктор Лаури Пальсанинг “Рақамли асрда барқарор тузилмалар сари: оммавий медиасаводхонлик сиёсатини ишлаб чиқиш” мавзусидаги очиқ маърузаси бўлиб ўтди. Маъруза ёзуви билан қуйида танишиш мумкин.

    Материал Internews томонидан USAID кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида тайёрланган.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read