No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЖурналистлар болалар ва аёлларнинг можаро ҳудудларидан қайтишини этика жиҳатдан қандай ёритиши керак?

    Журналистлар болалар ва аёлларнинг можаро ҳудудларидан қайтишини этика жиҳатдан қандай ёритиши керак?

    Қозоғистонда “Жусан”, Ўзбекистонда “Меҳр”, Қирғизистонда “Мээрим” ва Тожикистонда махсус номланмаган инсонпарварлик операцияси: 2018 йилдан бери Марказий Осиё давлатлари Сурия ва Ироқдаги уруш ҳудудларидан ўз ватандошларини фаол равишда олиб келмоқдалар. Ҳар бир репатриация рейслари ҳақиқий мўъжиза бўлиб, унинг ортида дипломат ва музокарачиларнинг катта ҳаракатлари турибди. Аксарият ҳолларда фақат болаларни қутқариш бўйича келишувга эришилади ва фақат истисно тарзида айрим ҳолларда болалар билан оналар ҳам озод қилинади. Аммо ватанига қайтганидан кейин ҳам улар учун даҳшатли лаҳзалар тугамайди: уруш даҳшатлари ичида яшаган, оиласидан узилган инсонлар учун реабилитация ва янги ҳаётга мослашишнинг узоқ йўли бошланади. Қайтарилганларни биринчилар қаторида журналистлар кутиб олади ва ҳамкасблар тайёрлаган ва узатган материаллар охир-оқибат уларнинг қаҳрамонларига ёрдам бериши ҳам, зарар етказиши ҳам мумкин.

    PreventionMedia жамоаси Қирғизистондаги БМТТД кўмагида журналист, таҳририят ва умуман, можаро ҳудудларидан болалар ва аёлларни репатриация, реабилитация ва реинтеграция масалаларини холис ёритишга қизиққанлар учун қўлланма тайёрлади. Қўлланма учун ЮНИCЕФ ва фаолияти болаларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ БМТ қошидаги турли марказларнинг глобал тавсиялари асос қилиб олинди.

    “Янги репортёр” қўлланмани ўрганиб чиқди ҳамда болалар ва аёлларни можаро ҳудудларидан қайтариш бўйича махсус гуманитар операцияларни ёритувчи журналистлар учун еттита тавсия тузди.

    1. Ҳукм чиқарманг. Марказий Осиёнинг барча давлатлари қонунчилигида айбсизлик презумпцияси амалга киритилган. Айбловчи риторика, қадр-қимматни баҳолаш ва нафрат сўзлардан сақланинг. Ҳар қандай шароитда ҳар бир боланинг қадр-қиммати ва ҳуқуқларини ҳурмат қилинг.
    2. Рухсат олинг. Инсонпарварлик операцияси натижасида уруш ҳаракатлари ҳудудларидан қайтарилган аёл ва болаларни суратга олиш уларнинг (ёки васийларининг) розилиги олингандан кейин амалга оширилиши керак. Тасвирга олиш учун рухсат ёзма равишда расмийлаштирилиши лозим. Бола ёки унинг қонуний вакили журналист билан нима ҳақида гаплашишни билишига ишонч ҳосил қилинг. Ушбу суҳбатдан қандай ва нима мақсадда фойдаланмоқчи эканлигингизни тушунтиринг.
    3. Холис бўлинг. Репатриант болалар, асосан, ота-онасисиз уйларига қайтадилар. Аксариятининг ота-онаси уруш ҳудудидаги қамоқхоналарда қолади ёки ҳалок бўлган. Болани хавф остига қўядиган ёки уни камситадиган, бошдан кечирган аянчли ҳодисалар туфайли хотирасида оғриқ пайдо қиладиган савол ва шарҳлардан қочинг.
    4. Кадрларни ўрганинг. Сиз лавҳа/материалингизда фойдаланмоқчи бўлган видео кетма-кетликлар/тасвирлар катта аҳамиятга эга. Репатриантларга нисбатан адоват ва нафрат тилини қўзғатишга сабаб ўладиган кадрлардан воз кечган маъқул. БМТнинг Болалар жамғармаси (UNICEF) веб-сайтида сиз ўз материалларингизда бепул фойдаланишингиз мумкин бўлган холис материаллар базаси мавжуд.
    5. Махфийликни сақланг. Болалар билан суҳбатлашганда (ва уларнинг муаммоларини ёритганда) ҳар бир боланинг шахсий ҳаёти ва махфийлик ҳуқуқини ҳурмат қилишга алоҳида эътибор беринг, шунда бола зарар ва қасос олишдан ҳимояланади.
    6. Зарар етказманг. Боланинг ўзига, ака-ука/опа-сингилларига хавф туғдириши мумкин бўлган матн ва расмлардан фойдаланманг. Иложи бўлса, шахсий дахлсизлик ҳуқуқини ҳурмат қилиш ва стигматизациядан қочиш учун бевосита суратга олишдан воз кечиш керак.
    7. Саҳналаштириш тақиқланади. Бу баъзилар учун оддий нарса бўлиши мумкин, аммо барибир: болалардан улар ўз бошидан кечирмаган нарсаларни айтиб бериш ёки кўрсатиб беришни сўраманг.

    Қўлланманинг рус, қирғиз ва инглиз тилларидаги тўлиқ матнини бу ерда ўқишингиз мумкин.

    Журналистларнинг болалар билан ишлашда этика қоидаларига эътиборсизлиги ҳақида ушбу ҳаволаларда ўқинг: бу ерда, бу ерда ва бу ерда.

    Ольга Королева
    Ольга Королева
    Журналист сайта Newreporter.org.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read