No menu items!
More
    ДомойВоқеа2023 йилда қандай медиасаводхонлик зарур бўлади? Эдьютон 2023 қандай ўтди

    2023 йилда қандай медиасаводхонлик зарур бўлади? Эдьютон 2023 қандай ўтди

    Онлайн форматда бўлиб ўтган Марказий Осиё медиасаводхонлик Эдьютони иштирокчилари 19-23 декабрь кунлари ҳақиқатнинг тескари томони билан учрашдилар. Нейротармоқлар, алгоритмлар, киносаводхонлик, милитаристик тарғибот ва бошқалар: ташкилотчилар мураббий ва иштирокчилар билан бирга яқин келажагимизни башорат қилишга уриниб кўришди. 2023 йилда нималарни кутиш мумкин? Бизга қандай кўникмалар кўпроқ лозим бўлади? Ўзингиз ва яқинларингизни дезинформация таъсиридан ҳимоя қилиш учун қандай воситалардан фойдаланиш мумкин?

    – Биз ўтган йил мобайнида ахборот урушлари одамларни қандай қилиб бир-бирига қарама-қарши қўйиши мумкинлигини кўрдик. Оилалар ва дўстлар бир-биридан ажралиб кетишяпти. Жамоат сифатида биз заифлашиб боряпмиз ва бизни бошқариш осонлашиб боряпти. Медиасаводхонлик бир-биримиз билан мулоқотни давом эттириш, бирдамликни сақлаш йўлларини топишга ёрдам бериши мумкин. Бу бу йилги Эдьютоннинг асосий мақсадидир, – дейди Internews ташкилотининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси раҳбари Марат Бигалиев.

    Беш кун давомида рақамли оламга саёҳатда бизга 34 киши ҳамроҳлик қилди: Қозоғистондан – 16, Тожикистондан – 11, Ўзбекистондан – 7 нафар. Уларнинг барчаси тажриба алмашиш сессияларида фаол иштирок этди, экспертларга саволлар берди ва ўз лойиҳаларини якунлаб, питчингда мустақил ҳакамлар ҳайъати қаршисида тақдимот ўтказди.

    Эдьютон натижаларига кўра, 2023 йилда 16 та лойиҳа қўллаб-қувватланади ва амалга оширилади, яъни Марказий Осиё давлатларининг бошқа резидентлари ҳам ўзларининг медиасаводхонлик кўникмаларини оширишларига имконият яратилади.

    Ғолибларни таништирамиз:

    Қозоғистон
    И. Алтынсарин номидаги ВБЎК, Маргарита Бек, Никос Мармалиди Рақамли Пигмалион
    “Janasha” қоғамдық қоры, Жанылай Базарбай 50+ Ешқашан кеш емес
    Step Clap санъат мактаби,  Мария Абадиева “Герои против пропаганды” комикслари
    ОФ AIN Citadel, Ассоль Мирманова Rezonans.Asia порталидаги “Всё о пропаганде” лойиҳаси
    Руслан Жұбаныш “Хикая” заманауи өнер кеші
    Kazak Bubble парақшасы, Бибарыс Сейтақ JüykeFest фестивалі
    “Центр политических решений” ЖФ, Арман Амир CoolTóbe ой-талқы алаңы
     Тожикистон
    ЧДММ ШТР “САДОИ ХУҶАНД” Угулой Раджабова “Фейк ёки факт” радио эшиттириш
    Салим Саидов, “Медиасаводхонлик ва рақамли маданият” ННТ (Хўжанд) Киносаводхонлик бўйича видео дарсликлар туркумини яратиш
    ООО ТРК “Диёр”, Фируза Мирджумаева ТВ лоқали “Учинчи ёш ва интернет” кўрсатуви
    Сўғд вилояти ўзбеклари жамияти ЖФ, Ўктам Ризаев Театрлашган постановка “Агар билсам эди?»

    Ўзбекистон

    “Киносаводхонлик. Сиз ўзбек киноси ҳақида биласизми?”
    “Ривожланишда нуқсони бўлган одамлар назарида медиасаводхонлик”
    “Театрлашган асарлар орқали медиасаводхонлик сари”
    “PLOSSavod”
    “Media Lesson”

    Ушбу лойиҳа АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали америка халқининг ёрдами билан амалга оширилди ва Internews томонидан USAID молиявий кўмагида бўлиб ўтаётган Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ўтказилди. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва бу USAID ёки АҚШ ҳукумати позициясини акс эттирмайди.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read