No menu items!
More
    ДомойТасмаБиз нима учун бундай демаймиз. “Тенг ҳуқуқлар учун” биринчи онлайн фестивалидан репортаж

    Биз нима учун бундай демаймиз. “Тенг ҳуқуқлар учун” биринчи онлайн фестивалидан репортаж

    Инклюзия, ЛГБТИК+, гендер масалалари, қочқинлар ва бошқа нозик мавзулар “Тенг ҳуқуқлар учун” онлайн фестивалида Қозоғистон ва Ўзбекистон журналист ва блогерлари, таниқли тренер ва экспертлар иштирокида муҳокама қилинди. Журналистлар 27-30 март кунлари Қозоғистон ва Россиянинг нозик мавзулар бўйича энг яхши мутахассисларидан алоҳида эҳтиёжли инсонлар ҳақида қандай ёзишни, қийин вазиятга тушиб қолган қаҳрамонлар билан қандай суҳбат қуришни ўргандилар.

    Фестиваль Internews ташкилотининг тренинг ҳамкори BeGlobe жамоаси томонидан ўтказилди.

    BeGlobe асосчилари Лия Будиянская, Юлия Новикова ва Наталья Слудская бевосита медиа, инклюзия ва гендер тенглиги масалаларига бевосита тааллуқили фаолият олиб оришади. Ушбу ҳамкорликдан фестивални ўтказиш ғояси туғилган. Мая Акишева, Жанар Секербаева, Мади Мамбетов, Дилбар Тўраханова, Куралай Жарқимбаева, Елена Сим, россиялик журналист Вячеслав Николаев спикер сифатида иштирок этишди. Тадбирнинг энг кутилган меҳмони одамлар ва хайрия ташкилотлари ҳақидаги “Такие дела” Россия нашри бош муҳаррири Евгения Волункова бўлди.

    Дастурни тузиш ва маърузачиларни танлашда ташкилотчилар ўзларининг журналистик тажрибасига ва қозоғистонлик блогерлар ва ОАВда эътиборга молик бўлган нозик мавзулар тавсифига таяндилар.

    Гендер масалалари бўйича маслаҳатчи Дилбар Тўрахонова журналистларни ишга таъсир қилмайдиган кераксиз тафсилотларни очиқламасликка чақирди. Масалан, зўрланган пайтида қиз маст бўлган. Бу унга қарши айблов ва зўравон учун оқлов каби жаранглайди.

    – Бизда кўпинча барчани ёппасига қочқин деб атайдилар. БМТ вакили Елена Сим кимни қандай аташ кераклиги ҳақида аниқ таъриф берди, – дейди Юлия Новикова. – Биз учун нозик мавзуларда ишлайдиган одам қозоқ тилида асосий маъруза билан чиқиши муҳим эди. Биз шундай одамни изладик ва Teach for Qazaqstan таълим дастури раҳбари Қуралай Жарқимбаевани топдик. Унинг тақдимотидан сўнг Қуралай барча маърузачиларнинг фикрларини умумлаштирганини англадик. Бу жуда қувонарли: демак, биз бир хил йўналишда фикр юритаётганимизни англатади.

    Лия Будиянскаянинг таъкидлашича, журналистлар баъзида инсонни биринчи ўринга қўйувчи, шундан кейин унинг ташхиси ёки тажрибасини кўрсатувчи – person-first language тилини қўллашда хатоларга йўл қўйишади.

    – Бир куни давлат каналида репортаж кўраётган эдим, у ерда “имконияти чекланган инсонлар” ибораси янгради, – деб эслайди ташкилотчи.

    Ташкилотчилар, маърузачилар, иштирокчиларда “Такие дела”нинг – “Биз бундай демаймиз” луғати катта таассурот қолдирганини таъкидламаслик мумкин эмас. Унда камситувчи бўлмаган ва турли хил ташхис, ногиронлик, гиёҳвандлик ёки қийин вазиятда бўлган одамга салбий, қораловчи муносабатни акс эттирмайдиган сўзлар ва иборалар мавжуд.

    Фестивалда Қозоғистон ва Ўзбекистондан бир неча ўнлаб тингловчилар иштирок этди.

    Филология фанлари номзоди, UIB доценти, муҳаррир Шолпан Адибоева бундай маърузачилар иштирокидаги фестивални ўтказиб юбора олмаслигини айтади.

    – Мен учун сўз тузиш доим муҳим аҳамият касб этган. Мен доим бу ерда айтилган гапларнинг аксариятини ҳис қилардим, лекин буни қандай тушунтиришни ҳамма вақт ҳам билавермасдим. Энди билиб олдим. Бир вақтда UIBда дарс бераман, бўлажак журналистларга касб асосларини ўргатаман. Ишончим комилки, талабаларни ҳам шундай нарсаларни англашга, умумбашарий тенглик тамойилига амал қилган ҳолда материал ёзишга ўргатиш керак, – дейди Шолпан.

    Журналистнинг фикрича, кекса авлод вакилларидан кўра, ёшлар ўз сўзлари ва мулоҳазалари билан бағрикенгроқ ва адолатлироқдирлар. “Бу узоқ вақтдан бери шундай муҳим умуминсоний қадриятларни эфирга узатиб келаётган Internews ташкилтининг катта хизматидир”, дейди доцент.

    Фестивалда Адибаева раҳбарлигида ижтимоий журналистика бўйича диплом ишини ёзаётган талаба ҳам иштирок этди. Мая Акишеванинг “Алоҳида эҳтиёжли одамларни қамраб олиш: оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш” номли маърузасидан сўнг талаба ва ўқитувчи ижтимоий журналистга ёрдам бериш учун эслатма тузиш ғояси туғилди.

    Ўзбекистонлик медиа-менежер Шуҳрат Шокиржоновда “Такие дела” журнали бош муҳаррири Евгения Волункованинг маърузаси катта таассурот қолдирди. Айниқса, у персонажлар билан ишлаш ҳақидаги тезисларни эътироф этди.

    – Мен нотўғри сўз ва нотўғри атамалардан фойдаланиш ҳикоя қаҳрамонларига руҳий зарар етказишини билиб олдим. Уларни ўқувчилар олдида тамомила бошқача, штамплар ёрдамида тасвирлаб бўлмайди. Мен бундай онлайн фестивалларнинг имкон қадар тез-тез ўтказилиши тарафдориман. Топ журналистларнинг фикр алмашиши, маҳорат сабоқлари барча учун фойдали бўлиши аниқ, – дейди Шуҳрат.

    Олмаоталик тележурналист Людмила Страковская ёш ҳамкасблари билан низолар пайтида ушбу мавзуда тушунмовчиликка дуч келганини қайд этди ва шу сабаб ўзи учун i белгиси жорий қилиш қарорига келди:

    – Мен “ижтимоий соҳа” устида ишлаяпман, лекин бу фестиваль нафақат иш учун, балки ҳар куни дуч келадиган вазиятларда ҳам фойдали. Масалан, одамга қандай қилиб тўғри мурожаат қилиш керак. Биринчи куни бизга аниқ шаклларга эга луғат ҳақида гапириб беришди. Бу ҳозирданоқ ёрдам беришни бошлади.

    Бу фикрни ташкилотчилар ҳам ёқлашди. Лия Будиянская фестиваль маърузалари журналист ва блогерлардан ташқари, бошқалар учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлади:

    – Ҳозир ҳар бир инсон – медиадир. Аслида, биз ҳам бирор нарсани трансляция қиламиз, одамлар билан мулоқотда бўламиз. Агар ҳамма бир-бири билан тўғри муносабатда бўлса, мулоқот анча қулай бўлади.

    Маърузалар ва маърузачилар тақдимотларининг ёзувлари фестиваль сайтида, шунингдек, Internews — Uzbekistan YouTube саҳифасида мавжуд.

    “Тенг ҳуқуқлар учун” фестивали BeGlobe агентлиги томонидан Internews кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида ташкил этилади.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read