No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишМедиалар аудиторияни ўз лойиҳаларига қандай жалб қилиши мумкин? Анна Сухачеванинг маҳорат дарси

    Медиалар аудиторияни ўз лойиҳаларига қандай жалб қилиши мумкин? Анна Сухачеванинг маҳорат дарси

    Ҳар бир медиа фаол, собит, содиқ аудиторияга эга бўлишни хоҳлайди, лекин ҳамма матбуот ҳам ўз лойиҳалари атрофида ҳамжамият ярата олмайди. MediaCAMP Fest 2023 тадбири доирасида медиа-тренер Анна Сухачева ўтказган маҳорат дарсида Қозоғистон ва Тожикистонда аудиторияни жалб қилиш бўйича 50 та лойиҳани амалга оширган Internews тажрибаси ҳақида сўз юритилди.

    Обуналар, шарҳлар, ҳаволадан ўтишлар ва тадбирларга ташрифлар сонининг сезиларли ўсиши, аудиторияни жалб қилиш медианинг мавзуси кенгайишига, айниқса ижтимоий соҳага қаратилган мавзуларни кенгайтиришга ёрдам беради. Жамоатчилик контент яратишга ёрдам беради. У фикр-мулоҳазалар билан ўртоқлашиш ва медианинг имиджини қўллаб-қувватлаш имконини беради.

    – Агар сиз қилаётган ишингизни муҳим деб билган ва ҳақиқатан ҳам унга қизиққан одамларни бирлаштирсангиз, улар барқарор алоқаларни шакллантириб беришади. Улар мулоқот қилади, маслаҳат беради, ёрдам кўрсатади, тажриба алмашади. Жалб  этиш лойиҳалари инсонийликка қаратилгани учун ҳам ишлайди. Улар ижтимоий муаммоларга ва ушбу муаммоларни ҳал қилиш учун бирлашган жамоаларга кучли таъсир кўрсатади. Кўп ҳолларда жалб қилинган аудитория лойиҳа тугаганидан кейин ҳам узоқ вақт нашр билан қолади, –  дейди Анна Сухачева.

    Оғриқли нуқта

    Бундай лойиҳаларга Қозоғистондаги мактаб ҳожатхоналари сифати ҳақидаги Toile ахборот кампанияси ва Тожикистондаги ҳайвонларни ҳимоя қилиш Ҳаракатини мисол қилиб келтириш мумкин. Иккала ҳолатда ҳам медиалар давлат эътиборини жалб қилишга ва ҳожатхоналар сифати ҳамда ҳайвонларни ҳимоя қилиш билан боғлиқ муаммоларни расмий, қонунчилик даражасида ҳал қилишга муваффақ бўлди.

    «Оқшом». Тожикистонда ҳайвонларни ҳимоя қилиш ҳаракати

    ОАВ атрофида ҳамжамият яратишдан олдин бир нечта саволларга жавоб бериш керак: “бизнинг қадриятларимиз, эътиқод ва хусусиятларимиз қандай?”, “бизнинг мақсад ва вазифамиз нима?”, “бизнинг аудиториямиз қандай?” ва “уларнинг умид ва эҳтиёжлари қандай?”.  Шунингдек, аудитория дуч келадиган муаммо ва қийинчиликларни аниқлаш ҳам муҳимдир.

    “Петропавловск News” нашри реалити-шоу форматида эксперимент ўтказиб, “оғриқли нуқта”ни мўлжалга олишга муваффақ бўлди, унда учта оила яшаш минимуми нархини тестдан ўтказишди. Ушбу тажриба ўтказилган Шимолий Қозоғистон вилоятида товарлар нархининг юқорилиги ва иш ҳақининг пастлиги туфайли нашр аудиторияси бир неча баробар ортиб кетти. Худди шу лойиҳа доирасида “Петропавловск News” чат яратди, унда одамлар ҳамма нарсада пул тежашнинг ижодий усуллари билан ўртоқлаша бошладилар.

    Жалб этишнинг яна қандай турлари мавжуд?

    – Одамлар қандайдир ёпиқ клубларнинг бир қисми бўлишни яхши кўрадилар. Биргаликда нонушталар ташкиллаштиринг ва ёпиқ эксперт учрашувларини ўтказинг, – дейди Анна Сухачева. – Шунингдек,  ўйинлар, флеш-моблар, ток-шоулар ўтказишингиз, маърузалар ўқишингиз, почта рўйхатларини ишга туширишингиз, жонли эфир ва подкастларни ёзиб олишингиз мумкин, уларда тингловчилар ўзларини суҳбатнинг бир қисми сифатида ҳис қиладилар.

    2021 йилда peremena.media “оилавий дам олишнинг янги формати” сифатида болалар ва катталар учун маъруза зали ташкил қилди, унда ёш тадқиқотчилар тушунарли тилда илм-фан ҳақида суҳбатлар қуришди. Биринчи маъруза “Катта танаффус” анонси дарҳол 42 мингдан ортиқ аккаунтни қамраб олди, ташкилотчилар рўйхатга олишни муддатидан олдин ёпишларига тўғри келди. Бу аудиторияни лойиҳаларга жалб қилишнинг яна бир муваффақиятли уриниши эди.

    Анна Сухачева медиа атрофида ҳамжамият яратиш учун фойдали қисқача чек-лист таклиф қилади:

    • Аудиториянинг оғриқли нуқтасини  ва қаерда билим бўшлиғи ёки имконият етишмаслигини аниқланг.
    • Одамлар бир-бирига қандай ёрдам бериши мумкинлигини тушунинг ва уларга бунинг учун имконият беринг.
    • Жалб қилувчи лойиҳа форматини белгиланг, хабарингизни аниқ ифодаланг ва кўрсаткични белгиланг: қандай жавоб ҳаракати сизни тўғри тушунганларини тасдиқлайди?

    MediaCAMP Fest 2023 Америка халқи кўмагида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали ва Internews  томонидан USAID молиявий кўмагида амалга оширилаётган Марказий Осиё MediaCAMP  дастури доирасида ўтказилмоқда. Internews унинг мазмуни учун жавобгардир ва у USAID ёки АҚШ ҳукумати нуқтаи назарини ифодаламайди.

    Бу йил Kaspi.kz фестивалнинг бош ҳамкорига айланди. Фестиваль, шунингдек, KIMEP университетининг ОАВ ва коммуникациялар кафедраси ва ЕХҲТнинг Душанбедаги дастурлар офиси томонидан қўллаб-қувватланди.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read