No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидСизнинг чангютгичингиз ҳам журналист

    Сизнинг чангютгичингиз ҳам журналист

    Берлинда бўлиб ўтган Re:publica-2019 конференциясида Буюмлар журналистикаси манифести тақдим этилди. Бу медиадаги янги йўналиш бўлиб, барча тармоқлар, электрон қурилмалар ва узатгичлардан олинган маълумотлардан фойдаланиш ва уларни қайта ишлашни кўзда тутади.

    Хендрик Леманн ва Якоб Викари Re:publica-2019 да Буюмлар журналистикаси манифестини тақдим этишди.

    Якоб Викари — «Буюмлар журналистикаси»нинг тарғиботчиси. Айни унинг ўзи буюмлар интернетига қиёсан бу атамани ўйлаб топди.

    Буюмлар интернети (IoT) — одамларнинг бир-бирлари ёки ташқи муҳит билан биргаликда ҳаракат қилишлари учун технологиялар билан жиҳозланган моддий предметлар («буюмлар») тармоғи концепцияси. У иқтисодий ва ижтимоий жараёнларни қайта қуришга қодир ҳодиса.

    Буюмлар журналистикаси асосчилари у видео-, фото-, ёки ахборот журналистикаси каби алоҳида йўналиш бўлиши лозим деб ҳисоблайдилар. Чунки буюмлар интернети ўз ортидан янги журналистикани юзага чиқаради. 2022 йилга бориб дунёда турли маълумотларни тўплайдиган 25 миллиард тармоқ объектлари бўлиши кутилмоқда. Фитнес-билакузуклар, дронлар, смартфонлар, чангютқичлар ва умуман ҳар қандай ускунадан олинган маълумотни қайта ишлаш ва унинг асосида материал тайёрлаш мумкин.Бу эса буюмларни бир томондан журналист учун жиҳозга айлантиради. Иккинчи томондан, уларга қандайдир бир журналистик мақом беради.

    Якоб Викарида муваффақият билан ишлайдиган медиалойиҳа бор, унда узатгичлар маълумотларидан фойдаланилган. Бу лойиҳа истеъмолчиларда кўпинча юзага келадиган “Мен олаётган сутнинг сифати яхшими?” деган саволга жавоб тариқасида ишлаб чиқилган. Сайт ва ижтимоий тармоқларда аккаунт яратилди, унда одамлар ҳамма вақт Германиядаги реал учта сигирнинг яшаш тарзини кузатиш имкониятига эга бўлдилар. Лойиҳа уч миллиондан ортиқ кишилик аудиторияни ўзига жалб этди.

    Ҳозир Буюмлар журналистикаси Манифестида 10 та банд бор:

    1. Dinge vermitteln die Welt. Буюмлар дунё билан таништиради.
    2. Dinge übernehmen Verantwortung. Буюмлар жавобгарликни ўз зиммасига олади.
    3. Dinge müssen zur Rechenschaft gezogen werden können. Буюмлар жавобгарликка тортилиши лозим.
    4. Dinge können Reportersein. Буюмлар репортер бўлиши мумкин.
    5. Dinge manifestieren Haltungen. Буюмлар муносабатларни шакллантиради.
    6. Journalismus-Dinge müssennicht digital sein. Буюмлар рақамли бўлиши шарт эмас (бу ўринда кимёвий, биологик ёки физик тадқиқотлардан фойдаланиш мумкинлиги кўзда тутилади).
    7. Dingesind Interfaces. Буюмлар — интерфейс (икки томонлама алоқа).
    8. Dinge könnenein Mittelim Kampfgegen Desinformationsein. Буюмлар ёлғон ахборот тарқатишга қарши кураш воситаси бўлиши мумкин.
    9. Dinge beeinflussen, was sagbarist. Буюмлар яхшилашга хизмат қилади.
    10. Dinge machen Journalismus greifbar. Буюмлар журналистика нуфузини оширади.

    Буюмларни одамлар кира олмайдиган жойлар, масалан, дренаж қувурларга жойлаштириш мумкин. Шу билан бирга, масалан, сув сифатини аниқлайдиган буюмлар қарор қабул қиладиган инстанция бўлиб қолади. Журналистлар бу маълумотларни текширишни ўрганишлари ва улар асосида материаллар тайёрлашлари лозим. Иккинчи томондан, буюмлар — контентни тарқатиш учун янги канал ҳисобланади.Масалан, «ақлли» кўзгу ҳар тонг шахсан танланган янгиликларни узатиши ва журналистлар буюмлар учун янги контент қилишни ўрганишлари керак.

    Якоб Викарининг блогида Буюмлар журналистикаси ҳақида кўпроқ ўқиш мумкин (материалга фото — Якоб Викари сайтидан олинди). Айтмоқчи, бу йўналишдаги медиакадемиядаги курслар каби аъзо бўлиш пулли. Хулоса қилиб айтганда, янги йўналиш пул ишлаш имконини беради.

    Сиз-чи, буюмлар журналистикаси алоҳида йўналиш сифатида ривожланишига ишонасизми?

    Муаллиф: Ольга Каплина

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read