No menu items!
More
    ДомойМедиа танқидОАВда жасадлар фотосуратлари. Эълон қилиш лозимми ёҳуд йўқ

    ОАВда жасадлар фотосуратлари. Эълон қилиш лозимми ёҳуд йўқ

    Олтинчи ноябрь, Тожикистонда Конституция қабул қилингани санаси нишонланаётганида мамлакатнинг йирик ахборот сайтлари ўз саҳифаларида фақатгина табрикларни эмас, балки инсон ақлини шоширтирувчи фотосуратларни ҳам жойлаштирган. 5дан 6 ноябрга ўтар кечаси Душанбедан 60 километр масофадаги Тожикистон-Ўзбекистон чегарасидаги чегара ҳудудига 20 нафар номаълум жангарилар ҳужум қилган, улардан бир қисми жойида йўқ қилинган, қолганлари қўлга олинган. ИИВнинг матбуот маркази ҳужум қилганларнинг кўриб бўлмайдиган даражада куйган жасадларини эълон қилган бўлса, маҳаллий матбуот уларни кўчириб босган.

    “Таъсирчан инсонлар бу хабарни кўрмасин”, “шок этувчи контент”, “Аёллар ва болалар учун томоша қилиш чекланган” – бу ҳақда илгарилари шундай ёзишарди. “Азия-Плюс”, achbor.com ҳалок бўлганларнинг фотосуратларини тўлиқ жойлаштирган. Қолган нашрлар эса бирмунча эҳтиёткор бўлди – куйиб жизганак бўлган жасадларни катта планда кўрсатишдан воз кечди, тўкилган қон, шунчаки жасадларми ёки куйганми, узоқдан бўлса-да, бор эди. Бундай фотосуратлардан жуфтини “Озоди” радиоси, биттасини “СўғдНьюс” ва яна биттасини “Авеста” эълон қилди. Айтганча, 6 ноябрь куннинг иккинчи ярмида “Озоди” радиоси шу мавзудаги навбатдаги хабарида фотосуратлар буткул кўрсатилмади.

    “Контент шоки”дан (мавҳум тиканли симни танлаган ҳолда) “Вечёрка” ва “Ховар” НИАТ ўзини панага олиб, МХДҚ гербидан хабар учун сурат сифатида фойдаланди.
    Бузилмаган оний суратлар Telegram-каналларда ва WhatsApp манзилларида тарқалди. Давлат телеканалларида эса тундаги ҳодиса, ўша пайтда жангарилардан ташқари давлат куч тузилмаси ходимларидан икки нафари ҳалок бўлгани ҳақида лом-лим айтилмади.

    Тожикистон медиаси учун йўқ қилинган жангарилар жасадларининг фотосуратларини эълон қилиш камёб омил эмас. 2018 йилнинг ёзида медиа тожик кучлари яксон қилган ўлик террорчилар суратларини худди шундай эълон қилган эди. Ўшанда даҳшатли фожиа рўй бериб, хорижлик сайёҳлар қурбон бўлганди. Террорчилар йўқ қилинди, ИИВ ўлдирилганларнинг суратларини тарқатди, интернетда жангариларнинг қасамёд қилаётганлари тасвирга туширилган фотосуратлар топилди. Тожикистонлик журналистлар ҳатто коллажлар ҳозирладилар – буниси жиноятчилар тирик ҳолатда қора байроқ остида, мана бунисида улар ўлик ҳолатда. Адаштириб юбормаслик учун ҳаммаси йирик планда.

    Аслида қонунчилик нормаларига биноан ОАВ ҳеч ҳам қонунга хилоф ишқилмаган. “Босма нашр ва бошқа ОАВ тўғрисидаги” қонунда бу каби контент нашр қилишга чекловлар йўқ, фотосуратлар ҳам расмий манбалардан олинган. Тожикистон журналистларининг аҳлоқ кодексида бундайин фотосуратларни тарқатиш мумкин эмаслиги ҳақида бирон сўз йўқ. Мантиқан олганда эълон қилиш лозимми ё қилмаслик, ва мабодо эълон қилиш керак бўлса, қай тарзда, — бу ҳар бир таҳририятнинг ўзига ҳавола.

    Болакай бормиди?

    6 ноябрда тушликка қадар ИИВ ўз сайтидан бу шок суратларни ўчириб ташлади, бироқ шунга қарамай медиада суратлар барибир кўринаверди. Бу пайтга қадар журналистлар куйиб жизғанаги чиққан жасадларнинг бирида қўлкишанни илғашга улгуриб, ноўрин саволлар бера бошлашди. Хуллас, саволларга ҳали-ҳануз жавоблар йўқ.
    Афтидан, Тожикистон медиасининг оммага бу фотосуратларни намойиш қилиш учун баҳонаси бўлган, бироқ Россиянинг биринчилардан бўлиб кўплаб саволларга, шу жумладан қўлкишанлар тўғрисидаги саволларга кўмиб ташлаган “Коммерсантъ” ёки “РБК” нашрлари бу очиқ-ойдин фотосуратларни даъвосини четлаб ўтди ва бу билан ҳеч нима йўқотмади. Хориж нашрларининг аксарият қисми ҳам худди шундай қилди. Тожикистон медиаси бошқа йўлдан кетди ва афтидан ўзи тузоққа тушди.

    Биринчидан, бу контентга дуч келган афкор омма ҳар қандай вазиятда кучли ҳиссиётларни бошдан кечирмоқда, шундай экан, бу кечинмалар тўғри қарор қабул қилиш ва таҳлил қилишга ҳалал беради. Кечагина ва бугун ижтимоий тармоқларнинг оддийгина фойдаланувчилари жангариларнинг йўқ қилингани боис куч идоралари номига севинчли миннатдорликларини баён қилган ҳолда хабарларига изоҳ қолдираётганига кўра, эҳтимол, шундай бўлган ҳам.

    Иккинчидан, бу “шок-контент” тўғри идрокка зиддир: медиа террорчилик акти тўғрисидаги хабарлари намойишини ҳар қандай вазиятда тўплайди, бунинг учун уларни шок тафсилотлар билан таъминлашнинг ҳожати йўқ. Бундан ташқари, фотосуратларда энди жиноятчилар эмас, уларнинг ўлик жасадлари, ўлим ҳатто энг шов-шувли жиноят ишларига хотима бера олади. Бундан чиқди, медиа куйган жасадлар суратларини эълон қиларкан, жажжи болалар, кексалар ва айниқса таъсирчан аёлларни ларзага солиши муқаррар ўлик инсонларни фотосуратларини нашр қилади.

    Ва учинчидан. Нима учун жангариларни йўқ қилиш жойидан фотосуратларн тожик милицияси тарқатмоқда – кўпмас ёҳуд каммас тушунарли: бу қўрқитиш йўли ёки бирон нарсани исботлаш усули. Мадомики шундай, Тожикистон медиаси томонидан бу шокка соладиган фотосуратларни қайта эълон қилиш идора матбуот хизматининг аъло даражадаги ишини англатади. Журналистлар фотосуратларни эълон қилди, барчани қўрқувга солди, “жангарилар”га нисбатан нафрат ва жирканиш ҳиссини уйғотди, фақат кейингина “болакай бормиди” ва жасаднинг қўлида нега кишан бор эди деган саволларга берилдилар.

    Муаллиф: Лилия Гайсина

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read