Таразда қозоғистонлик ўқувчи қизнинг зўрланиши, Ўзбекистонда ҳоким ва журналистлар ўртасидаги можаро, Тожикистон чегаразаставасига ҳужум — «Янги репортёр» ноябрь ойи учун энг шов-шувли мавзуларнинг ойлик шарҳини тайёрлади. Рейтинг MediaMetrics.ru ва MediaMetrics.kz сервисларининг маълумотлари асосида тузилган.
Қозоғистон
Қозоғистонда Тараздаги ҳожатхонада 12 ёшли ўқувчи қизнинг зўрланганлиги ойнинг энг машҳур мавзусига айланди. Ушбу ҳодиса мамлакатнинг бир нечта муаммосини бирданига фош этди ҳамда кутилганидек, одамларнинг эътирозли муносабатларига сабаб бўлди. Биринчидан, фожиа юз берган ҳожатхона ҳовлида жойлашган бўлиб, кейинчалик маълум бўлишича, бу болалар учун «қулайлик» яратилган ягона ўқув муассасаси эмас экан. Иккинчидан, зўрлашда гумонланувчи видеокузатувнинг барча камераларида «чарақлаб» турибди-ю, лекин қўриқлаш хизматидагиларнинг бирортаси нима учундир бегона кишини эътиборсиз қолдирган. Қозоғистон президенти бу масалада жим туролмади ва Тараз ҳокимини лавозимидан олди, Жамбил вилояти ҳокимига ҳайфсан эълон қилди, аммо бу тадбирлар етарлича эмас шекилли — одамлар вазиятлар ривожланишини диққат билан кузатишмоқда ҳамда ўқувчилар учун базавий эҳтиёжлар катта муаммо туғдираётган бошқа мактабларда қандай ўзгаришлар бўлишини кутишмоқда.
Яна бир шов-шувли воқеа Уральскда юз берди: полиция 60 та жип ҳамроҳлигида кўчалар бўйлаб юрган эркакни тўхтатди. Бойвачча шу тарзда хотини билан ажрашиш маросимини нишонлаётган эди. Бу билан қайси қонун меъёрлари бузилганлиги материалда очиб берилмаган — мамлакатда ажрашишни ҳеч ким тақиқламаган, машиналар кортежини ташкиллаштириш ҳам қонунга зид эмас.
Рейтингдаги 15 та янгиликдан бештасида бошқа ҳодисалар, фавқулодда ҳолатлар ёки қонунбузилишлар хусусида ҳикоя қилинади: полиция Нурсултонда яшовчи аёлни халқаро қидирувга берди ва бошқа қидирилаётган гумонланганлар хусусида мўлжалларни тарқатди. Олмати полицияси бозордаги сотувчиларнинг ҳужжатлари бўйича микроқарзлар олган қизга доир қаллоблик чизмасини фош этди, йўқолган олматилик ўқувчи қиз йигитининг ёнида топилди, Чимкент-Сариёғоч трассасида йирик ЙҲҲ содир бўлди.
Рейтингнинг яна тўртта янгилиги бошқа мавзулар хусусида ҳикоя қилади: хитойлик жарроҳлар 30 йиллик стажга эга бўлган кашанданинг ўпкасини кўрсатишди (дарвоқе, 17 ноябрда Халқаро чекишдан воз кечиш куни ўтказилди), Қувноқлар ва зукколар клуби (КВН) «Камизяклар» жамоаси қозоқ-рус тўй тантанаси тўғрисидаги «битирувчилар учрашуви»ни намойиш этди, томошабинлар «кўз ёшларини тия олишмади», Сент-Луис олимлари уй ва квартираларда истиқомат қилиш нима учун хавфли эканлиги ҳақида ҳикоя қилишди (лекин қаерда яшаш кераклигини, афсуски, материалда айтишмаган), унутиб юборилган совет даври бункеридан қачонлардир унда қолиб кетган «қонсўрар» ҳашаротларни чиқариб юборишди («қонсўрар»лар тўғрисидаги лавҳа ТОП-15 га ушбу материал киритилишида қандай аҳамиятга эга бўлган — бу масала мавҳумлигича қолмоқда).
Ноябрь ойида ТОП-15 туркумига Қозоғистонда Дональд Трампнинг навбатдаги ажабтовур баёноти ҳам кириб қолган. Бу сафар Business Insider нашри америкалик етакчининг Қозоғистонга ташрифи тўғрисидаги сўзларини чоп этган. Ҳамма гап шундаки, америкалик етакчи мамлакатга ташриф буюрмаган — бу ҳақда қозоғистонлик ТИВ вакиллари айтишган.
Қолган иккита ахборот долзарб мавзуга доир: байрам кунларини бошқа кунга ўтказиш ва кутилаётган совуқ ҳаво ҳақида.
Рейтингдаги барча янгиликлар ахборот қайдлари форматида рус тилида тақдим этилган, бундан Тараздаги ўқувчи қизнинг зўрланганлиги ҳақидаги хабар мустасно — материал муаллифлари бошқа нашрнинг видеосюжетига изоҳ беришган.
Тожикистон
Валентина Матвиенко 10 ёшли Бахтиёр Усмоновни «Қутқарувдаги жасорати учун» медали билан тақдирлади: 2019 йилнинг май ойида болакай сувли қудуқдан дўстини қутқариб олди. Шу билан Тожикистонда ноябрь ойида ТОП-15 таликка кирган ижобий янгиликлар тугади.
6 ноябрь куни мамлакатда чегара заставасига ҳужум уюштирилди. Бу воқеа мамлакат аҳолисини ташвишга солди: рейтингга киритилган учта янгилик чегарадаги хавфсизликнинг кучайтирилгани хусусида ҳикоя қилади (қайсидир сабабларга кўра материал олиб ташланган, мазмуни мавҳумлигига қолган), ҳужумда иштирок этган террорист аёлларни кимлар тайёрлагани ва МХДҚ чегара қўшинларининг матбуот марказининг расмий шаҳри. Матбуот марказининг шарҳи икки тилда тайёрланган, лекин ТОП-15 га фақат тожик тилидагиси киритилган.
МХДҲда тайёрланган расмий тушунтиришдан ташқари рейтинга тожик тилида ёзилган яна учта янгилик киритилган: Рустам Эмомали пойтахтда йирик қорамол кўпайтириш ва боқиш тўғрисидаги қонунга риоя қилиш устидан назоратни кучайтиришга буйруқ берган, Душанбедаги кўп даражали йўл уланмалари тўғрисидаги мулоҳазалар (материал Халқаро урбанизация кунига бағишланган) ва яқинлашиб келаётган совуқ ҳарорат ҳақида.
Криминал мавзу тўпламини ноябрь ойида 15 материалдан тўрттасида учратиш мумкин: полиция ходимлари Тожикистоннинг шимолида икки қотилликни фош этишган (эркак киши ваҳшийларча олти ёшли жияни ва унинг онасини ўлдирган), Вахшада яшовчи киши ҳомиладор аёлини ўлдирган (жуфтлик тез-тез можаро кўтариб турар, охирги низо фожиа билан тугади), Душанбеда яшовчи аёлни вояга етмаганлар исловатхонасини очганликда гумон қилишмоқда (полиция Жиноят кодексининг камида учта бузилишини аниқлади), тожик талаба қизнинг танаси Йошкар-Оладаги ётоқхонадан топилган (айни вақтда тўлиқ маълумотлар мавжуд эмас).
Ноябрдаги ТОП-15 туркумига кирган яна учта материал можаролар ёки фавқулолла ҳодисалар хусусида ҳикоя қилади: Тожикистон президентининг тансоқчилари Францияда мухолифатдагилар билан муштлашиб кетишган (мухолифатчилар Эмомали Раҳмон ҳукуматининг сиёсатига қарши чақириқлар билан чиқишган), тожикистонлик блогер қиз боланинг шаънини туширган видео учун жаримага тортилди (йигит ўз севгилисини ахлатлар уюми ёнига олиб келиб, муҳаббатга ва вафодорликка сўз беришга ундаган), тожикистонлик ҳарбий бўлим ходимлари хизматни ўтаб бўлган йигитни тазйиқ билан хизматни ўташга мажбурламоқчи бўлишган.
Рейтингдаги битта янгилик можароли ҳодиса билан боғлиқ бўлса-да, лекин Тожикистоннинг ўзи билан боғлиқ эмас – Сергей Светлаковнинг Екатеринбургда «Ишак» ёзуви остидаги лавҳ билан шаҳарда ресторан очганидан сўнг ўзбек диаспораси билан бўлиб ўтган можароси.
Рейтингдаги барча янгиликлар ахборот қайдлари форматида тақдим этилган.
Ўзбекистон
Ноябрь ойида Ўзбекистонда Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан можароли ҳодиса юз берди: ижтимоий тармоқда шаҳар ҳокими KUN.uz нашри журналистларини ҳақорат қилиб, уларни йўқ қилиб юбориш таҳдидини қилган аудиоёзув тарқади. Ойдаги 15 та янгиликдан тўрттасида ушбу вазият хусусида батафсил ҳикоя қилинади: аудиоёзувдаги овоз ҳақиқатан ҳокимга тегишлими, «Адолат» партияси чора кўришга чақирмоқда, АОКА мурожаатни прокуратурага юборди, лекин пировардида томонлар келишиб олишди.
Бу Ўзбекистонда мансабдор шахс билан юз берган биринчи можароли ҳодиса эмас. ХДП раҳбарининг беш нафар кишидан иборат оила 2,5 миллион сўмга (тахминан 264 $) яшай олиши мумкинлиги ҳақидаги янгилик ҳам оммавий мавзулар қатори рейтингга кирган.
Бошқа воқеа-ҳодисалар орасида ТОП-15 да актриса Гавҳар Шарипованинг ўлими тавсилотлари ва Тошкентда йўқолган 11 ёшли қизни қидириш якунлангани (у мустақил тарзда бувиси ва бувасиникига кетиб қолган эди) бор.
Анъанага кўра Ўзбекистонда автомобиллар ҳақида гапиришди. Мамлакатда иккита янги йўл белгилари пайдо бўлди — вафелли ҳамда чегаралари кўрсатилган сариқ рангдаги диагонал бўйича кесишувчи чизиқлар. Янгилик ҳозирча фақат Тошкентда тестдан ўтмоқда, мазкур белгилар тирбандликларни камайтиришига умид қилинмоқда. Маҳаллий автосаноат тизими ҳам хурсанд қилишдан чарчаётгани йўқ: SamAuto Самарқанд автомобиль заводи ўзининг биринчи Isuzu D-Max пикапини тақдим этди.
Ўзбекистонликлар об-ҳавони диққат билан кузатишда давом этишмоқда.
Ноябрда ТОП-15 таркибидан машҳур ўзбек қўшиқчиси Лола Йўлдошеванинг турмуш қуриши (қизга қариндошлари билан мулоқот қилиш ва ўқишни давом эттиришни тақиқлашган), мамлакатда ёпиладиган ноннинг ўлчами камаяди (одамлар унинг ҳаммасини емаяпти, катта қисми ташлаб юборилмоқда), собиқ бош прокурорнинг уйи аукционга қўйилди, Сурхондарёда 1967 йилда Белоруссиянинг Гродно шаҳрида Т-34 ёдгорлик танкини ўрнатган ва унда «Ўзбек ўғлони» деган ёзув қолдирган аскарни топишгани тўғрисидаги хабарлар ўрин олган. 52 йил ўтгандан кейин ёзувни аниқлашди ва аскарнинг ўзини ҳам қидириб топишга жазм этишди.
Барча материаллар ахборот қайдлари форматида рус тилида тайёрланган.
Оммавий мавзулар рейтинги — бизнинг доимий рукнимиз, октябрдаги материалларни бу ерда ўқиш мумкин.
Муаллиф: Ольга Королева