No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистон медиа вакилларига “Мобил видео” тренингида иштирок этиш учун танлов

    Ўзбекистон медиа вакилларига “Мобил видео” тренингида иштирок этиш учун танлов

    2020 йил 8-11 январь кунлари “Internews Network” халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти Олмаота шаҳрида (Қозоғистон) ўзбекистонлик профессионал ва мустақил журналистлар, блогерлар учун тренинг ташкиллаштиради. Аризалар топширишнинг сўнгги муддати – 15 декабрь.

    Мавзу: “Мобил қурилмаларда видео репортаж суратга олиш ва монтаж”.

    Тренингдан мақсад – мобил қурилма ёрдамида ахборот видео материаллар тайёрлаш, интервью, қисқа репортаж ва субтитрли видеоларни профессионал равишда суратга олиш ва монтажни ўргатиш. Иштирокчилар нафақат назарий билим олишади, балки мураббий раҳбарлиги остида амалий топшириқларни ҳам бажаришади.

    Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистон ОАВ сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа янгиликларни ёритишда ёрдам берувчи онлайн-видео янгиликлардан тобора кўпроқ фойдаланмоқда. Бу нафақат юз бераётган воқеа ҳақида самарали маълумот бериш, балки томошабинга ўзини воқеликнинг бир қисми сифатида ҳис қилиш имконини беради. Мазкур тренинг сизга ўз мобил қурилмангиз ёрдамида мустақил равишда видео материаллар тайёрлаш кўникмаларини эгаллашингизда қўл келади.

    Мураббий Марат Содиқов – тажрибали продюсер, журналист, монтажчи-оператор, Олмаотада фаолият юритади, ўзбек тили ва Ўзбекистон медиа муҳитини яхши билади.

    Ўқиш тили – русча. Зарур ҳолларда – ўзбекча.

    Тренинг ўзбекистонлик барча истовчилар учун очиқ. Мамлакатнинг турли минтақаларидан келган блогер ва минтақавий ОАВ журналистларининг иштироки қўллаб-қувватланади. Internews йўл, меҳмонхона ва овқатланиш ҳаражатларини қоплайди.

    Агар бунга сизда қизиқиш бўлса, аризанинг онлайн шаклини тўлдиринг. Тренингга смартфон, микрофон, мобил қурилмалар учун штатив (агар мавжуд бўлса) олиб келишингиз лозим. Келиш куни – 7 январь. Жўнаш куни – 12 январь.

    Барча саволлар билан kz-info@internews.org электрон почта орқали мурожаат қилиш мумкин.

    Лойиҳа MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида АҚШнинг Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилмоқда.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read