No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишИнтерфаол онлайн-лойиҳа қандай яратилади

    Интерфаол онлайн-лойиҳа қандай яратилади

    Смартфон, ноутбук, планшет — бугун улар фақат гаджет эмас. Бу идрок, алоқа воситаси, бизнинг давомимиз. Бу бизнинг жамиятда рўй бераётган энг ҳайратланарли ўзгаришлардир, дейди режиссёр ва сторителлер, Россиядаги биринчи интерфаол – “Бари мураккаб” (“Всё сложно”) сериали муаллифи Антон Уткин.

    “Биз муносабатларни, жанжалларни, ярашувларни гаджетлар ёрдамида амалга оширамиз. Девайс – эмоциялар контейнери”. Антон рақамли нарратив лойиҳаларга продюсерлик қилгани ва уларнинг ўзига хосликлари ҳақида гапириб берди.

    Ўзини смартфонга тобе қилиб қўйган инсонларга қандай таъсир ўтказиш керак?
    Жавоблардан биттаси – интерактив. Нима учун?

    Интерфаоллик эмпатия ва агентликни бирлаштириши — масалан, сиз қандайдир ўйин ўйнаганингизда юзага келадиган ҳолат. Интерактивлик — тингловчи, томошабин ва жараён иштирокчисини эмпатия, ҳиссиётларни бошдан кечириш ва енгиб ўтиш имконияти – инсонга нафас ростлапш, бирон ҳаракатни амалга ошириш имкониятини беришдир.

    Бу – аудиторя билан суҳбатлашишнинг замонавий усули.

    Интерфаол муҳит бугун қандай кўринишга эга?

    • Кино/сериаллар
    • Ўйинлар
    • VR
    • Иммерсив театр

    Интерфаол сторителлинг – ҳиссиётни қайтариш элементи, муаллиф билан мулоқотга киришиш имкониятидир. Интерфаол кино – эҳтимол энг қизиқарли сарҳад, пайдо бўлганига кўп бўлгани йўқ. Мисол тариқасида – “Бари мураккаб” – “Такие дела” портали ва “Lateral Summer” кинокомпаниясининг ОИТСга чалинган қиз ҳаёти ҳақидаги маърифий лойиҳаси.

    Бугун формат ривожланмоқда. Асосий белги, бу тўхташ жойлари, сизнинг танловингиз учун керак бўлган воқелар ривожи, дейди Антон. Томошабин қаҳрамон тақдири учун жавобгар бўлади.

    Сторителлинг – бу эволютсион мослашув механизми бўлиб, дастлаб аждодларимиз учун воқеликлар яшаб қолиш учун муҳим аҳамият касб этган, тажриба улар орқали ўтиб келган. Қаҳрамон омон қолди, қаҳрамон қабилани тарихга олиб кирди.
    Бугун бизнинг миямиз баъзи бир ҳикоялар асосида қарорлар қабул қилади — одамни кўрамиз, у ҳақида ўзимизга бирон хулоса чикарамиз, унга қандай муносабатда бўлишни ҳал қиламиз. Ва бу ерда кўзгу нейронлари, ҳиссиёт қобилияти ишга тушади.

    Интерфаол ҳикоя қандай ўйлаб топилади?

    Ҳисобга олиш керак бўлган жуда муҳим жиҳат мавжуд. Бизнинг миямиз ҳикоялар яратишга “чархланган”. Айниқса, танаффус онларида. Мия айнан танаффуслар пайтида нимадир ҳақида фаол ўйлай бошлайди. Сайр пайти биз бир нуқтага қараймиз ва ҳоказо. Бу вақтда мия атрофдаги воқеа-ҳодисалар устида ишлаётган бўлади.
    Илҳомни атайин махсус чақириш керак эмас. Қоидага кўра, агар сиз доим вазифага эътибор қаратсангиз, жавобнинг ўзи келмайди. Бунда тахминан мана бундай тизим ишлайди:

    кирувчи барча маълумотлар жамланди ва қисқа режа тузилди;
    эътиборсиз бўлишди ва тўлиқ ишлашмади;
    ёрқин фикрлар келиб қолди;
    қадрли фикрларни режага киритдилар;
    ўчиришди, такрорлашди;

    – Яхши ҳикоя яратиш учун энг муҳими вақт. Яшашда давом этиш учун. Ҳис қилиш учун. Бундан яхши усул ҳозирча йўқ, – дейди Антон.

    Бизларнинг ҳар биримиз – сторителлер, ҳикоячимиз. Агар ҳикоя келмаётган бўлса, эҳтимол ушбу рўйхатдаги бирор нарса бунга сабаб бўлиши мумкин:

    кирувчи маълумотлар етарли эмас;
    режа тизимсиз/ноаниқ/жуда катта;
    мия юкламалардан чарчади ва тўлиқ ишламади;
    уқтирдилар, бироқ жуда кам

    Агар сиз интерфаол лойиҳаларни яратиш мавзусига қизиқсангиз, Антон Уткин ва Наталья Покровскаянинг “Оқ кўзгу” (“Белое зеркало”) китобини топиб, ўқишингиз мумкин.

    Антон Уткиннинг маҳорат дарси – “Яратамиз. Ўйнаймиз. Жалб қиламиз – СТОРИКРАФТ 2020” инновацион лабораториясининг бир қисмидир. Минтақавий инновацион лаборатория Европа Иттифоқи молиялаштираётган ва Internews томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда радикаллашув ва нотўғри ахборот тарқалишига қарши курашни кучайтириш” лойиҳаси доирасида ўтказилади.

    Муаллиф: Анна Сухачева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read