No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЯнги ўйиннинг яхши ғояси қандай ўйлаб топилади? Сергей Гимельрейхдан учта усул

    Янги ўйиннинг яхши ғояси қандай ўйлаб топилади? Сергей Гимельрейхдан учта усул

    Тасаввур қилинг, сизнинг олдингизда янги ўйин ўйлаб топиш вазифаси турибди. Ҳаёлингизда қандай фикрлар пайдо бўлди? Бизнингча, ҳеч қандай! Бу оддий ҳол, чунки бундай вазиятда ҳатто профессионал гейм-дизайнерлар ҳам “оқ саҳифа муаммоси” билан тўқнаш келишади. Нимадан бошлаш керак? Янги ўйин ғояси ва тушунчасини қаердан олиш мумкин? Ижодий фикрларга рағбат беришнинг усуллари қандай?

    Ўйинлар бўйича продюсер, бошловчи янги ўйинлар яратувчиларига ёрдам бериш “ИНДИКАТОР” лойиҳасининг асосчиси Сергей Гимельрейх “Яратамиз. Ўйнаймиз. Жалб қиламиз – СТОРИКРАФТ 2020” инновацион лабораторияси иштирокчилари ҳузурида ҳаёлда ижодий жараёнларни бошлаш ва яхши ғоя яратишнинг учта оддий усули билан ўртоқлашди.

    1. Синов ва хато усули

    Ушбу усулдан бошқа вариантларни билмайдиган кўпчилик фойдаланади. У ҳар бир одамда болалик чоғлариданоқ ривожланган бўлади: аввалги қарорлар мустаҳкамлаб, улар асосида янгиларини яратишга ҳаракат қиламиз. Ўйинлар мисолида бу, дастлабки ғояни аста-секин айрим элементларни қўшиш орқали такомиллаштириб боришга ўхшайди. Ўйинлар яратишда самарали усуллардан фойдаланган маъқул, аммо синов ва хато усули ҳам мавжуд бўлиш ҳуқуқига эга.

    2. Морфологик таҳлил

    Сергей Гимельрейх тақдимотидан скриншот

    Фриц Цвикки ғоясининг илдизи муҳандисликдан келиб чиққан бўлсада, аммо уни ҳар қандай медиа-лойиҳага мослаштириш ҳам мумкин. Бу барча ечим вариантларини тизимлаштириш усули. Юқоридаги скриншотда оддий морфологик таҳлил мисоли келтирилган: устунга ўйин турлари киритилган, қаторга эса исталган феъллар. Сиз қазишингиз керак бўлган ўйин аллақачон яратилган, бу барчага маълум – Digger ва у турли кўринишда. Аммо сиз таклай ёки қура оладиган ўйинни эслай оласизми, бу муҳим масала. Демак, ушбу ғоя қабул қилиниши ва кейинчалик такомиллаштирилиши мумкин.

    3. Фокал объектлар усули

    Сергей Гимельрейх тақдимотидан скриншот

    Яна бир оддий, аммо самарали усулни биринчи бўлиб Берлин университети профессори Фридрих Кунце таклиф қилди. Ундан хилма-хиллик ёки айрим камчиликлардан холи бўлмаган ғояларни такомиллаштириш учун фойдаланилади. Усул ғояни такомиллаштириш ёки унинг атрофида кўплаб бошқа қизиқарли тушунчаларни шакллантириш имконини беради. Ҳаммасининг марказида сиз диққатни қаратишингиз лозим бўлган объект жойлашган.

    • Ўйин ривожланган тақдирда, унинг марказида сиз учун қизиқарли қандайдир жанр бўлади. Масалан, квест.
    • Кейин сиз воситачи отлардан истаганча танлайсиз. Масалан: ўйинчоқ, хона, ҳаво, қафас, камера.
    • Кейинги босқичда танлаган отларингизга мос келадиган феълларни қўйиб чиқасиз. Масалан: синдириш, тозалаш, нафас олиш, қулфлаш, томоша қилиш.
    • Буларнинг барчасини марказий объект билан боғлашга ҳаракат қилинг. Синдириш, тозалаш, нафас олиш, қулфлаш ва томоша қилиш учун зарур квест қандай бўлиши мумкин?

    Ўйинни ишлаб чиқишда нимани ёдда тутиш муҳим?

    Сергей Гимельрейх тақдимотининг .уч.нуқта. Нима кўраётганингни бил! саҳифасидаги скетчноутинги

    Ўйин учун яхши ғоя ўйлаб топиш – бу фақат муваффақиятнинг ярми. Иштирокчилар учун ўйинларни қизиқарли қиладиган жанрнинг муҳим хусусиятларини ёдда тутиш лозим.

    “Ўйин – бу ўзаро бир-бири билан боғлиқ бўлган кўплаб қисмлардан ташкил топган мураккаб тизим. Бу нафақат савол-жавоб ёки оддий машғулот, балки ўйинда иштирок ва ҳиссий юкламалар ҳам муҳимдир. Бунинг учун кўпроқ ишоралар яратиш зарур”.
    Ўйин нимадан иборат?

    Ўйин объектлари

    Бу ўйинчилар ўзаро муносабатда бўладиган ҳар қандай объектлар: персонажлар, шаҳарлар ва буюмлар.

    Объектлар хусусияти

    Улар объектларнинг вазни, шакли ва бошқа сифатларини аниқлайди. Ушбу хусусиятларнинг бир қисми улар билан ўзаро ишлаш қоидаларини белгилайди.

    Объектлар ўртасидаги муносабатлар

    Моҳиятан, ушбу муносабатлар ўйин қоидаларини ташкил қилади. Масалан, стол ўйинларида фишкалар, ўйин тошлари, карталар ва улар бир-бири билан қандай муносабатда бўлиши қоидаларни белгилайди. Фарқ фақат шундаки, компьютер ўйинида қоидалар дастур коди орқали ёзилади, бу эса ўйинчига қоидаларни четлаб ўтиш имконини бермайди.

    Контекст

    Биз шундай ўйин нима ҳақида экани тўғрисида гаплашамиз, унинг моҳиятини очиб берамиз. Ўйинларни яратишнинг энг яхши кетма-кетлиги – таркибий қисмдан техник таркибни яратиш томон ҳаракатланиш лозим. Контекст ҳақида мушоҳада қилиб, биз ўйин элементларини ўйлаб топишимиз мумкин.

    Мақсадлар

    Мақсадсиз ўйнаш зерикарли ва тушунарсиз. Мақсадларни турли йўллар билан узатиш мумкин, уларни ўйинчилар учун аниқ ифодалаб бериш шарт эмас. Агар оммабоп Minecraft ўйинини оладиган бўлсак, унда том маънода битта ҳам сўз ишлатилмайди. Ҳаммаси ўйинчининг тасаввурига асосланган. Барча жозибадорлик ҳам шунда – ўйинчилар ўзлари ўзлари учун мақсад яратишади. Ўйин нима қилиш кераклиги ҳақида аниқ овозли кўрсатма бериши шарт эмас. Мақсадлар ўйиннинг мазмуни ва контекстига қараб шаклланиб бориши мумкин.
    Ўйинчининг мақсади нима эканлигини ўзи тушуниб олиши учун ҳаракат қилинг. Ўйинчи ўзи учун нима муҳим эканини ўзи ҳал қилиши керак.

    Мақсадларнинг турлари:

    • Истило. Ўйинчилар душман объектларини йўқ қилиш ва босиб олиш орқали ўз объектларини эгалланиш ёки тор-мор қилинишдан сақлаб қоладилар.
    • Пойга. Ўйинчи мақсадга ҳаммадан аввал эришиши керак.
    • Тенглаштириш. Ўйинчи объектларни маълум сарҳад ёки контцептуал шаблонга мувофиқ жойлаштириши лозим.
    • Қочиш/қутқариш. Ўйинчи маълум ўйин объектларининг хавфсизлигини таъминлаши керак.
    • Қурилиш. Ўйинчи ўйин объектларини барпо қилиши, сақлаши ва/ёки бошқариши лозим.
    • Тадқиқотлар. Ўйинчи ўйин майдонининг номаълум қисмларини тадқиқ қилиши керак.

    Қарама-қаршилик

    Ҳар қандай ўйин қизиқарли бўлиши учун можаро керак, у ўйинчининг диққат марказига айланади. Бусиз ўйин ўз чегараларидан ташқарида қизиқиш уйғота олмайди. Сизнинг вазифангиз – ўйиндан кейин ҳам туйғу давом этишига эришиш. Сиз ўйинчини танлов қилиш вазияти билан қарама-қарши қўясиз.

    Қарама-қаршилик нималардан иборат?

    • Ўйинчи ўз мақсадига эришишига халақит берадиган қоидалар
    • Кўпинча ўйинчини можароли вазиятларга атайин йўналтирадиган мақсадлар
    • Ўйинчи учун танлов нуқтасини яратувчи нарса
    • Мураккаблик ва муаммо туғдирадиган нарса

    Қарама-қаршиликларнинг кенг тарқалган турлари:

    • Тўсиқлар
    • Мухолифлар
    • Дилеммалар

    Сизнинг вазифангиз – ўйинчини асосий танловга олиб келиш учун уни муайян вазиятга тушириш, унга бир-бирига ўхшамаган бир нечта вариантларни бериш.

    Ресурслар

    Жараён давомида ўйинчи қийинчиликлардан босқичма-босқич, даражама-даража енгиб ўтишига ёрдам берадиган муайян манбаларни олиши керак. Ўйинингизда бундай манба нима бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйланг.

    • Ўйин мақсадларига эришиш нуқтаи назаридан ўйинчи учун аҳамиятли/фойдали бўлган объектлар
    • Мақсадларга эришишда ёрдам беради
    • Ўйинчи маҳоратининг ошганини кўрсатади
    • Тижорий мақсадлар илова нуқталарини яратади

    Соврин

    Ҳар бир ўйинчи сиз унга тайёрлаган вазифаларни бажаришга вақт сарфлайди. У бунинг эвазига бирон нарсани олиши керак. Даражалар орасидан ўтиш ҳолатида, бу қўшимча ютуқларга ёрдам берадиган фойдали мукофот бўлиши мумкин. Агар бутун ўйинни босиб ўтган бўлса, бу қандайдир мақомга эришиш даражасида бўлиши керак.

    • Ўйинчида қизиқиш ва мотивация пайдо қилади
    • Ўйин қиймати нуқтаи назаридан ўлчаш имконияти бор
    • Ўйиннинг ҳар бир босқичида ўйинчи сарф қилган ҳаракатларига мос келади
    • Ўйин соврини ўйинчи учун қадрли бўлиши керак

    Сергей Гимельрейхнинг маҳорат дарси “Яратамиз. Ўйнаймиз. Жалб қиламиз – СТОРИКРАФТ 2020” инновацион лабораториясининг бир қисмидир. Минтақавий инновацион лаборатория Европа Иттифоқи молиялаштираётган ва Internews томонидан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда радикаллашув ва нотўғри ахборот тарқалишига қарши курашни кучайтириш” лойиҳаси доирасида ўтказилади.

    Муаллиф: Ольга Королева

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read