Пандемия бошланиши билан аксарият таҳририятлар одатий фаолиятдан, ҳафталик режалаштириш йиғилишлари ва анъанавий бизнес жараёнлардан воз кечишга мажбур бўлди. Аммо ҳали бу ходиса юз бермасидан анча аввал ишни онлайн тарзда йўлга қўйиб улгурган таҳририятлар ҳам мавжуд.
Улардан бири – “7х7”. Таҳририят таркибини Россиянинг 35 минтақасида фаолият юритувчи 50 нафардан ортиқ ходим ташкил қилади. Бу каби матбуот учун масофадан туриб ишни ташкил қилиш – жараённи оптимоллаштириши мумкин бўлган ягона имконият саналади. Интернет-журналнинг продюсери ва собиқ бош муҳаррири Софья Крапоткина Марказий Осиё медиа менежерлари учун онлайн тренинг ўтказди ва таҳририят ишини масофадан туриб қандай ташкил қилиш кераклиги ҳамда бунга қандай воситалар ёрдам бериши мумкинлиги ҳақида айтиб берди.
Софья Крапоткина – “7х7 горизонтал Россия” онлайн-журналининг продюсери ва собиқ бош муҳаррири. Россия халқ хўжалиги ва давлат хизматлари академияси Ижтимоий фанлар институти мультимедиа устахонаси раҳбари. “7х7 горизонтал Россия” онлайн-журнали қошида 2011 йилдан бери масофадан ишловчи таҳририят тузилган, ҳозирда у билан Россиянинг ўнлаб ҳудудларидан 50 нафардан ортиқ муаллифлар ҳамкорлик қилмоқда.
Охирида бошланг
Ғоянинг мазмуни шундан иборатки, сиз якуний маҳсулотни тасаввур қила оласиз. Яъни, охирида қандай кўринишга келиши керак. Масалан, чоп этишга юборилган сон. Кейин сиз якуний маҳсулотни жараёнларга ажратасиз – бунинг учун нима қилиш керак? Менежерлар буни ёлғиз қилишда таҳликага тушадилар, аммо сиз жараёнга ишлаб чиқариш занжиридан кимнидир жалб қилсангиз, бу янада ҳалол ва самарали бўлади.
Барча жараёнлар рўйхатини шакллантирганингиздан сўнг, уларни ходимларингизнинг кундалик иш вазифалари билан уйғунлаштиринг. Сизга кўп нарса дарҳол ойдинлашади, аммо энг асосийси, ишлаб чиқариш занжирининг ҳар бир аъзоси ҳам буни аниқ тушуна билиши лозим. Муайян вазифаларни бажаришда кимлар иштирок этади? Ким бу ишга масъул бўлади? Ким бу ҳақдаги саволларга жавоб бериши ёки бошқа ходимга бу борада кўрсатмалар бериши мумкин? Агар сиз буни ҳужжат шаклида расмийлаштирсангиз, у исталган вақтида барча учун очиқ ҳолда бўлса, одамлар ким ва нима учун жавобгар эканини англаб етадилар.
Муаммонинг ечимини қандайдир тарзда формаллаштиришга ҳаракат қилинг. Таҳририятдаги исталган жараённи вазифа сифатида қабул қилиш мумкин. Буни алоҳида ҳужжатда қайд этиб қўйинг: вазифа қачон якунланган ҳисобланади ва ходим компьютерини ўчириб, ўз ишларини давом эттириши мумкин? Ходим менежерлар ундан нимани талаб қилишаётганини аниқ ҳис қилиши керак. Шунингдек, бажарилган вазифани ким қабул қилиб олишини аниқлаб олинг, айниқса сизнинг таҳририят катта ва бир нечта муҳаррирлар фаолият юритаётган бўлса.
Зиддиятлар ҳозирги замон феълида муҳокама қилинмайди. “7х7” таҳририятида ходимларга зиддиятли вазиятларда ўз фикрларини билдириш ва шу билан бирга бузғунчиликка йўл бермайдиган махсус сўровнома шакли мавжуд. Жадвалнинг мақсади – маҳсулотни яхшилаш, шунинг учун ҳар бир шикоят ушбу жараёнларни қандай яхшилаш мумкинлиги тўғрисидаги таклифлар билан келтирилади.
Сизнинг амалиётингизда иш кунингиз фақат телефон қўнғироқлари билан ўтган кун бўлганми? Ва узоқ музокаралардан сўнг, бирон бир вазифа ҳал қилинмаганини сезганмисиз? Саволларнинг аниқ рўйхатини тузинг ва фақат қўнғироқ орқали мурожаатга жавоб берадиган одамларни саралаб олинг. Ягона истисно – сиз руҳий ҳужум режалаштирган бўлсангиз. Қўнғироқлар баённомаси, йиғилиш учун олдиндан эълон қилинган кун тартиби, модератор ва натижалари билан қисқача хулоса, албатта бўлиши лозим.
Фойдали воситалар ва хизматлар
Жентельменлар жамламаси – бу агар сизнинг таҳририятингиз масофадан ишлаш тартибига ўтаётган бўлса, ҳар қандай шароитда зарур бўлган минимал миқдор:
- Иш муҳити – лойиҳанинг ҳар бир иштирокчиси учун иш жараёнларини кузатишда зарур бўлган бир нечта хизматлар: ҳужжатлар, жадваллар, шакллар.
- Умумий булут – бу тез-тез фойдаланиладиган файлларни сақлаш.
- Коммуникация – почта, тезкор ёзишмалар.
- Режалаштириш – вазифа юкловчи менежерлар.
“7х7” ишлаш муҳити деярли бутунлай Google хизматларига боғланган. Кўлами, хавфсизлиги, функционаллиги ва нархи жиҳатидан муқобили йўқ. Улар орасида:
- Google Forms — ҳар қандай буюртмани жамлаш учун шакллар (ҳам муаллиф, ҳам ўқувчилардан). “7х7”да шакллар орқали йирик матнлар учун ҳам аризалар қабул қилинади: журналистлар мақолалар муҳокамаси пайтида муҳаррирнинг стандарт саволларига жавоб беришади.
- Google Docs – бу матннинг иккита шаклини таққословчи, ходимларга вазифалар тайинлаш ва ҳатто аниқ ижрочиларни белгилаш имконини берувчи ҳужжатлар.
- Google Calendar – бу сизга иш жадвали, дам олиш кунлари, таътил, иш сменалари ёки навбатчиликларни кузатиб бориш, тонгда умумий почта рўйхатини тузиш ва қўнғироқларни режалаштириш имконини берувчи қулай сарҳад. Алоҳида бир нечта тақвимларни бирлаштириб, умумий манзаоани кузатиш ҳам мумкин.
- Google Drive – бу ходимлар томонидан тез-тез умумий фойдаланувдаги ҳужжатларни сақлаш мумкин бўлган жой: билимлар базаси, контактлар, таҳририят кутубхонаси ва бошқалар.
Таск-менеджерлар хизматидан қандайдир махсус лойиҳаларни, катта материаллар ёки йиғилишлар режасини тузишда фойдаланилади. Энг оммабоп учта хизмат:
- Trello – рус тилида, бепул версияда кичик нашрнинг фойдаланувчилари учун қулай интерфейс ва кенг функциялари билан.
- Basecamp – инглиз тилида ва бу унинг асосий камчилиги. Инглиз тилидаги мулоқот давомида ўзига унча ишонмайдиган ва иш жараёнларини қуришга ҳаракат қиладиган одамларда фикрлаш яхши ишламай қолади. Бир вақтнинг ўзида бир нечта ва кўплаб лойиҳаларни ёки мультимедиа майдончасини яратиш мумкин.
- Asana — инглиз тилида Basecamp хизматига қараганда сепзиш даражаси бироз камроқ интерфейс.
Бутун таҳририятнинг хавфсизлиги унинг энг кам ҳимояланган ходими даражасида бўлади. Маълумотларни интернетда ҳимоя қилишга уриниш ички паранояни ривожлантиради, лекин биринчи марта бузишга уриниб кўрсангиз, барча ҳаракатларингиз беҳуда кетмаганига амин бўласиз. Хавфсизлик бўйича бир нечта тавсиялар:
- Генераторлар ёки пароллар менежерларидан фойдаланинг
- Иккиталик аутентификацияни уланг
- Лицензияли дастурий таъминот, антивирус, VPN ўрнатиш учун маблағни аяманг
- Камида олти ойда бир марта захира нусхасини яратинг
- Сеансларни почта ва ижтимоий тармоқларда текшириб боринг
“COVID-19 сабоқлари: Таҳририят масофадан ишлашга ўтганда қандай қилиб хатога йўл қўймаслик керак?” онлайн-тренинги матбуот учун пандемия даврида миграция, қочқинлар ва миллий озчиликлар билан боғлиқ вазиятни ёритиш бўйича таълим дастурининг бир қисмидир. Мақсад матбуот барқарорлигини ривожлантириш ва COVID-19 давридаги миграция ва бошқа ҳимоясиз гуруҳлар ҳақида хабардорликни оширишдан иборат.
Тадбир Европа Иттифоқининг молиявий кўмаги билан амалга оширилаётган “Марказий Осиёда барқарорлик ва тинчликка кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида ташкил этилди ва қўллаб-қувватланди. Internews томонидан ташкиллаштирилди.
Муаллиф: Ольга Королева