No menu items!
More
    ДомойТасмаInternews: MediaCAMP Fest ва MediaCAMP Award 2020 га марҳамат

    Internews: MediaCAMP Fest ва MediaCAMP Award 2020 га марҳамат

    14-19 сентябрь кунлари Internews Марказий Осиё катта журналистика фестивалини ўтказмоқда. У онлайн режимида ташкиллаштирилади ва Марказий Осиёнинг барча давлатларидан 1000 нафардан ортиқ медиа мутахассислар жамлайди. MediaCAMP Fest доирасида тренинглар, маърузалар, фильм намойишлари, кўмаклашувчи сессиялар, мунозаралар ва ток-шоулар ўтказилади.

    MediaCAMP Fest катта марафон билан бошланади, саккиз соат давомида жонли эфирда журналистлар, муҳаррирлар, менежерлар Марказий Осиёда пандемия пайтида оммавий ахборот воситалари қандай ишлаганини муҳокама қиладилар. Ҳар бир соат янги мавзуга бағишланади. Журналистлар аудиторияга COVID-19 ҳақида бор гапларни айта олдиларми, фактчекер ва медиа саводхонлик бўйича ўқитувчилар инфодемиянинг олдини олиш учун қандай ишларни амалга оширдилар, карантин пайтида матбуот оламида қандай янги лойиҳалар пайдо бўлди, умуман, ўз-ўзини изоляция пайтида ижодий ёндошувнинг иложи борми?

    – Биз MediaCAMP Fest фестивалини иккинчи йил, онлайн тарзда эса биринчи маротаба ўтказмоқдамиз. Тренинглар, мастер-классларни режалаштирганимизда, биз айнан етишмаётган нарса фестиваль формати эканини тушуниб етдик, эҳтимол норасмий муҳитда йиғилиб қолган масала ва муаммолар ҳақида гаплашиб олиш мумкиндир. Марафон айнан шундай платформага айланади, – дейди Internews ташкилотининг Марказий Осиё мамлакатларидаги раҳбари Марат Бигалиев.

    Фестивалнинг ҳар бир куни – янги мавзу, қизиқарли маърузачилар ва турли форматлардан иборат. 15 сентябрь куни Internews кўмагида ўзларининг медиа-лойиҳаларини амалга оширган журналистларнинг чиқишлари билан очилади: Махпора Киромова (Тожикистон), Жамила Маричева (Қозоғистон), Айгерим Бегимбет (Қозоғистон), Алиса Масалёва (Қозоғистон), Аброрбек Қурбонмуродов (Ўзбекистон).

    – Фестиваль дастури бир, икки соатлик қисқа блоклардан иборат бўлиб, иштирокчиларга бу вақтни онлайн ўтказиш қийин бўлмайди ва улар ўзларининг иш жадвалларига буни мослаштириб олишлари мумкин. Энг муҳим жиҳатлардан бири – масалан, тренингларни миллий тилларда тинглаш имконияти. Аммо бунинг учун таржимонлар ишлайдиган Zoom сессиясида рўйхатдан ўтиш керак бўлади, – дейди фестиваль продюсери Ирина Медникова.

    Фестиваль учун ўзига хос формат – MediaCAMP Fest фестивалига махсус тайёрланган иккита ток-шоу. “Матасу ма, шатасу ма?” ток-шоусини Қозоғистондан таниқли маҳаллий телебошловчи Дина Толепберген олиб боради. Тожикистондаги ток-шоу “Гап аз Гап” деб номланиб, унга таниқли бошловчи Орзу Исоев бошловчилик қилади. Журналистикадаги ахлоқий масалалар ҳар иккала баҳснинг марказий мавзуси бўлади. Мамлакатларимиз журналистлари, медиа танқидчилар, менежерлар унинг қаҳрамонлари бўлишади. Ток-шоуларни қозоқ ва тожик тилларида, шунингдек рус тилидаги таржимаси билан тамоша қилиш мумкин.

    Шунингдек, фестиваль доирасида қизлар учун “Қудратимиз нимада, синглим?” деб номланган медиа-шоу ҳам бўлиб ўтади. Марказий Осиё давлатларида матбуот аёллар ҳақида қандай гапиради? Бу мавзуда журналистлар ва блоггерлар билан 18 сентябрь куни Олмаота вақти билан соат 16: 00да суҳбатлашамиз.

    Пандемия сабабли Марказий Осиёдаги кинотеатрлар ёпиқ бўлсада, Artdocfest онлайн-кинотеатри 15 ва 16 сентябрь кунлари MediaCAMP Fest фестивали доирасида фаолият юритади. Фестиваль иштирокчиларида россиялик ҳужжатли фильмлар режиссёри, продюсер, Artdocfest фестивали президенти Виталий Манскийнинг маҳорат дарсларида қатнашиш имконияти мавжуд. Шунингдек, “Мафкура бўйича котиб” ва “Менинг отам Чингизхон” ҳужжатли фильмларини томоша қилишлари, сўнгра сўнгги фильм муаллифи Альмира Сайфуллина билан суҳбатлашишлари мумкин.

    Онлайн формат фестиваль майдончасида кўплаб хорижий мутахассисларни жамлаш имконини ҳам берди:

    • Алексей Пивоваров, яқинда ўз лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун RTVi бош муҳаррири лавозимини тарк этди, у YouTube орқали журналистиканинг тамойиллари ҳақида гапириб беради;
    • Юлия Мучник, “Сибир.Реалии” веб-сайтининг бош муҳаррири, у журналист фаолиятидаги ахлоқий масалалар бўйича интерактив сессия ўтказади;
    • Ольга Кравцова, “Журналистлар учун стресс психологияси” лойиҳаси муаллифи, у матбуот мутахассислари учун толиқиш ва чарчоқнинг олдини олишга ёрдам берадиган энг яхши амалий тажрибалари билан ўртоқлашади;
    • Ксения Диодорова, фотосуратчи, “Гонзо-дизайн” визуал алоқа студияси ва мактабининг ҳаммуассиси ҳамда арт- директори, у медиа-лойиҳаларни визуаллаштириш бўйича маҳорат дарсини олиб боради;
    • Анна Шмитько, россиялик фотосуратчи, у эстетик фотосуратларни смартфонга қандай тасвирга олиш маҳорати билан бўлишади;
    • Ферузхан Ёқубхўжаев, ўзбекистонлик медиа мутахассис, у журналист ўз брендини қандай яратиши мумкинлиги ҳақида гапириб беради.

    Ҳамкасбларнинг чиқишларидан тўртта тилдан бирини танлаб баҳра олиш мумкин бўлади – тренинглар бир вақтнинг ўзида қозоқ, тожик, қирғиз ва ўзбек тилларига синхрон таржима қилинади. Сессияларнинг батафсил жадвали билан бу ерда танишиш мумкин.

    Retail-маслаҳатчи, бизнес-тренер ва ТоР-фасилитатор Анна Пацюк билан ўтказиладиган фасилитацион машғулот янги мақсадлар, истиқболлар ва уфқларни топишни истаганлар учун фойдали тадбир бўлиши шубҳасиз.

    Фестиваль MediaCAMP Award мукофотларининг натижаларини эълон қилиниши билан якунланади. Айни пайтда “Объектив” номинацияси бўйича овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда. Марказий Осиёнинг бешта давлатида қолган тўртта номинация бўйича финалчилар номи аллақачон аниқланиб улгурилган, 19 сентябрда эса ҳакамлар ҳайъати фикрига кўра бу йил энг яхши материалларни тайёрлаган журналистлар номи маълум бўлади.

    Фестивалнинг бир қисми бўлиш ва барча машғулотларга кира олиш учун фестиваль веб-сайтида рўйхатдан ўтишингиз керак. Тадбир бошланишига яқин сизга ZOOM хизматига кириш ҳуқуқини берувчи электрон хабар келади.

    MediaCAMP Fest фестивали ва MediaCAMP Award йиллик мукофотлари Internews томонидан АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ўтказилади.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read