Агар электрон жўнатмаларни янги нарсаларни синаб кўриш истаги сифатида эмас, балки тижорат маҳсулотини яратишнинг аниқ режаси деб ҳисобласак, келажакда бизнес жараёнларини қуриш ва шерикларни жалб қилиш бўйича кўплаб бошқарув ишларига тайёр бўлишимиз керак. Бу Internews “Жўнатмалар” тренингининг навбатдаги мавзуси. “Бумага” мутахассислари — сайтнинг бош директори Кирилл Артеменко ва махсус лойиҳалар директори Мария Рзаева нималарга эътибор бериш кераклиги ва нима учун буларнинг барчаси умуман зарур экани ҳақида сўзлаб беришди.
Медиа учун клуб ва ахборот жўнатмалари нега керак?
Бепул обуначилар: шунчалик содиқки, улар сизга ўз почтасини беришга тайёр. Пулли обуначилар: шунчалик содиқки, тўловни амалга оширишга тайёр. Клуб аъзолари: шу қадар содиқки, бизнинг ишимизни маблағ тикиб ва вақтлари билан қўллаб-қувватлашга тайёр. Сиз энг қизиқиш билдирмас мижоздан то энг содиқ мижозгача муносабатларингизни бир тизимга солиб чиқинг. Бу нима учун керак?
- Аудиторияни жалб қилиш, брендга бўлган ишончни ошириш
- Журналистика сифатини ошириш
- Иш самарадорлигини ошириш
- Ўқувчилар тўловидан олинадиган даромаднинг ўсиши
Бошқача айтганда, сиз ўзингиз учун аниқ одамларнинг аниқ базасини оласиз. Сиз улар учун нафақат сифатли маҳсулот яратасиз, балки улар ҳам сизга ёрдам беради. “Бумага” тажрибасида:
- Манбалар, қаҳрамон ва мутахассислар – “Бумага” дўстлари сафида
- “Бумага”нинг дўстлари – танқид ва бизнинг фикрларимизнинг қайта алоқаси
- Клуб модели – молиявий барқарорлик асоси
- “Бумага”нинг дўстлари – анчайин қиммат реклама таркиби
- “Бумага”нинг дўстлари – янги маҳсулотларнинг истиқболли аудиторияси
Жўнатмаларни яратиш учун жамоа
Жўнатмаларни мунтазам равишда яратиш ва чиқариш учун сизга жамоа керак:
- Продакт-менежер: бизнес учун жавобгар. У жамоа олдига вазифалар қўядиган, реклама ва контент самарадорлигини кузатадиган ва асосий қарорларни қабул қиладиган лойиҳа менежери ҳисобланади. Лойиҳа устида иш олиб бориш чексиз синов ва хатолардан иборат эканлигини тушуниш керак. Агар сиз бирон ишни бошлаган бўлсангиз ва бу кутилган натижани бермаётган бўлса, тушкунликка тушманг, бу табиий ҳол.
- Таҳририят + муаллифлар: таркиб учун жавоб берадилар.
- Маркетинг: обуначиларнинг ўсиши учун жавобгар.
- Дизайн: визуал қисм учун жавобгар.
- Ишлаб чиқариш: техник қисм учун жавобгар.
- Аналитика: биз тўғри ҳаракат қилаётганимизни текширади.
Биринчи ахборот жўнатмаси устида асосан сиз иш олиб борасиз: сиз иш бошқарувчи, матн муаллифи, сотувчи, таҳлилчи бўласиз. Биринчи сондан сўнг, бир киши фақат битта аниқ иш билан шуғулланиши керак.
“Бумага” тажрибасидан хулоса ва тавсиялар
Бугунги кунда “Бумага” бешта пуллик ва иккита бепул муваффақиятли жўнатмаларга эга. Шу вақт мобайнида таҳририят ўзи учун нималарни аниқлаб олди?
- Тадбирлар янги обуначиларни жалб қилмайди. Унга фақат худди шу одамлар бораверишади.
- Обуначиларни сақлаб туриш янгиларини жалб қилишдан кўра муҳимроқ, шунинг учун таҳририят йиллик обуналарни сотишга интилади.
- Фойдаланувчиларни қўллаб-қувватлаш жуда муҳимдир.
- Йилнинг энг даромадли ойи – январь ҳисобланади.
- Жўнатмалар билан ишлаш вақт ва пул маблағлари ҳамда диққат-эътиборни талаб қиладиган узоқ муддатли жараён.
Жўнатмалар доирасида ҳамкорлар билан қандай ишлаш керак
Шуни ёдда тутиш керакки, ҳамкорлар билан ишлаш кечиктирилган босқичдир: сиз жўнатмаларни юборасиз, таҳлилларни созлайсиз, натижаларни кўрасиз – фақат барча асосий қадамлардан сўнг ҳамкорларни жалб қилиш ҳақида ўйлаш мумкин.
Нима учун жўнатмаларнинг ҳамкорлари керак?
- Даромад (жўнатмадаги иштирокни ҳам сотиш мумкин).
- Таркиб (ҳамкорлар орасидан мутахассислар бор, айниқса, қўлланмалар борасида).
- Обуначилар учун эксклюзив вариантлар (ҳамжамият маълум эксклюзив хусусиятларга эга бўлиши керак, уни ҳамкорлар бериши мумкин).
- Тарқатиш ва реклама (ҳар қандай маълумот ва рекламаларингизни жойлаштириш, алоқа базасини баҳам кўриш, ижтимоий тармоқларда хабар жойлаштириш, сиз ҳақингизда билишлари учун қўшимча имконият сифатида хизмат қилиши мумкин).
Интеграциядан даромад
У одатий реклама модели каби ишлайди: сиз бирорта матн ёзасиз ва унга маҳаллий рекламалар ғоясини сингдирасиз. Ҳамкорнинг таклифи мактуб мавзуси, мазмуни, муаллиф, ёндашув билан боғлиқ бўлиши керак. Бу табиий чеклов бўлиб, сиз шиналар хизматини шароблар ҳақидаги жўнатмаларда реклама қила олмайсиз – буни шунчаки тушунтириб бўлмайди. Ахборот жўнатмасининг обуначилари сайт трафигидан муҳимроқ, улар сизнинг тавсияларингизга сайтдаги ўқувчиларга кўра кўпроқ ишонадилар. Сиз кўпроқ эътибор ва ишончни сотишингиз мумкин. Буни ҳамкорларингизга ҳам тушунтириб беришингиз керак.
Ҳамкорларни қандай кўрсаткичлар қизиқтиради?
Ҳамкорларни қизиқтириш учун сизнинг таклифингиз қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- Обуначилар сони. Бу энг муҳими эмас, лекин гапни шундан бошлашингиз керак. Бу лойиҳангиз кўлами ҳақида маълумот берадиган умумий кўрсаткич.
- Очиқ хатлар сони бўйича башорат. Бу таҳлил тизимларида фоиз нисбатида ҳисобланади. Оддий очиқ кўрсаткич 20 фоизни ташкил қилади.
- Ҳаволани босиш сони бўйича прогноз. Баъзи таҳлил тизимлари ушбу маълумотларни тақдим этади, бунинг асосида сиз ҳам прогноз қилишингиз мумкин.
- Ахборот жўнатмасини веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги анонси кўлами бўйича прогноз. Бу ҳам умумий кўрсаткич, аммо агар сиз буни амалга оширишни режалаштирсангиз, қамровни ҳам кўрсатишингиз мумкин.
Мақолаларнинг ягона форматини жорий қилиш зарур. Ҳаммаси стандартлаштирилиши ва ортиқча ижодкорликсиз бўлиши керак. Агар сизда ҳамма нарса тизимлашган бўлса, сиз вақтни тежайсиз, мижозлар кутган нарсани бера оласиз (сиз намуна кўрсатишингиз мумкин), нима учун баъзиларда бундай, бошқаларда бошқача, деган саволларга ўрин қолмайди. Олдиндан ўйлаб олиш муҳим:
- Ҳамкор қаерда, қандай ва неча марта тилга олинади
- Ҳамкорлик блоги қандай кўринишга эга: матн ҳажми, расмларнинг мавжудлиги, хатдаги жойлашуви
- Мижоз қандай тақдим қилинган: шу сон ҳамкори, ҳомий, “қўллаб-қувватлаши” билан
- Интеграциянинг жўнатма таркиби билан боғлиқлиги
Сиз ушбу бандларни ҳам ҳамкорларга тушунтириб беришингиз керак.
Брендли биргаликдаги жўнатмадан даромад
Бу ҳамкорликнинг мураккаб усули. Бунда сиз қамровни сотмаяпсиз, балки ўзингиз эгалик қиладиган жараёнларни ташкиллаштириш сотасиз ва ўзига хос аудиторияни жамлайсиз.
Ахборот жўнатмасининг концепцияси ҳамкор билан биргаликда яратилади, аммо усиз ҳам нашрлар тарқатишни истисно этмайди. Концепцияни яратишда ўз манфаатларингизни ҳам ҳисобга олишингиз керак – агар ҳамкор буни қилиш истагидан воз кеча ёки бюджет кўтармай қолса, уни сақлаб қолиш учун. Ҳамкорнинг иштирок этиш шартлари белгилаб қўйилади: қатъий брендлаш, мақом, интеграция жойи ва формати – буларнинг барчаси бошиданоқ муҳокама қилиниши керак.
Обуначилар учун опциялар
Ҳамкорлар жамиятда ўз ўрнингизни топишга ёрдам беришлари мумкин – масалан, акция ва чегирмалар, қўшма танлов ва тадбирлар билан. Бу ерда гап асосан айрибошлаш (бартер) ҳақида кетяпти. Муҳими ёдда тутинг: бартер ва пул маблағи эвазига бир хил миқдордаги хизматларни тақдим этиш мумкин эмас. Бартер учун – қисман, пулга эса – кўпроқ.
“Жўнатмалар” тренингига оид барча материаллар билан бу ерда танишиш мумкин.
Муаллиф: Ольга Королева