Янги форматлар, ахборот оқимлари, технологиялар ва такомиллашувлар – буларнинг бари аудиторияни жалб қилиш учун, бугунги матбуот эса ўзига хос лойиҳаларни яратиши керак.
“Гонзо-дизайн” (Россия) студияси раҳбари Ксения Диодорова мавзуларни визуал образлар орқали қандай шифрлаш мумкинлиги, бу нима учун кераклиги, қандай воситалар ишлаши ҳақида ҳикоя қилади.
Биз янги форматларда ишлашни бошлаймиз. Форматлар узлуксиз пайдо бўлаверади. Маълумотлар жуда кўп.
Ўй-ҳаёлимизда эса бир нарса: қандай қилиб барча лойиҳа ва шахслар ичида айнан бизнинг мақоламиз нафақат кўзга ташланишига, балки ҳақиқатдан ҳам аудиторияни жалб қила олишига, томошабин унинг ичида яшаб, ўзи учун намуна, сифатида қабул қилишига эришиш мумкин?
Бизнинг студиямиз таркибида турли мутахассислар, турли қарашли кишилар фаолият юритишади. Бу ерда социологлар, антропологлар, рассомлар, бир сўз билан айтганда, фойдаланувчи интерфейс билан шуғулланувчилар жам бўлган.
Ва бу турли йўналишлар бирлашиб кетган. Шундай дам бўлдики, биз томошабинни ҳаяжонлантириш учун назм ва эстетика лозимлигини англаб қолдик.
Образ қандай ва нима учун ишлайди? Ксения мисол келтиради:
Бу – Италиядаги инквизицион қамоқхона деворларидаги ёзув ва суратлар. Уларни топишганида, улар қаердан келиб қолгани тушунарсиз эди.
Биз уларга қараб, таҳлил қила бошлаймиз: бу нима? Қўллари кишанланган одамлар нима билан чизган бўлишлари мумкин?
Мана шу ерда бизга визуал образ берадиган нарсанинг кучи намоён бўлади. Жигарранг бу аралашманинг физиологик хусусиятга эга эканлигини кўрсатади. Ва айнан шу ранг маҳбусларнинг сўз айтиш, кечинмаларини акс эттириш истаги қанчалар кучли бўлганини кўрсатиб беради. Бутун ҳаёт шароитлари қандай бўлганини очиб беради. Мазмуни эса воқеалар қатлами ҳақида ҳикоя қилади.
Бошқа сурат эса – қора. Маълум бўлишича, қамоқхонанинг иккинчи қаватидаги махбуслар бой одамлардан таркиб топтирилган экан. Улар мулкларини бир неча қоп кўмир эвазига сотишлари мумкин эди – суратлар қолдиқлардан чизилган. Ушбу суратлардаги қора ранг – синф ва даража белгисидир.
Бу ҳикояларнинг барчаси матнсиз, ранг ва белги ёрдамида қандай қилиб мазмун тарихини очиб бериш ҳақида эди.
БУГУН АХБОРОТ БОЗОРИ ВА МАТБУОТ МАҲСУЛОТЛАРИДА МАТН АСОСИЙ МАЗМУН КАСБ ЭТИШ МАВҚЕИНИ БОЙ БЕРМОҚДА.
Биз матн асосий восита эканига одатланиб қолганмиз. Аммо энди биз матн ва тасвирга бир даражада қаралаётганини назарда тутишимиз лозим.
Бозор видео, овоз, матн, фотосурат каби таркиб бирликларини бирлаштириш имкониятидан фойдаланиб, воқеаларни янада кенгроқ, чуқурроқ, равшанроқ ҳикоя қилиб беришга интилади.
Образ нима учун керак?
Образнинг асосий вазифаларидан бири – одам тўхташи ва ўйлаши керак: бу нима ўзи? Унинг ичига кириб кетиши лозим. Аниқ ва тушунарли нарсалар энди инсон онги ва ҳиссиётларини ўз ичига олмайди.
ТАРКИБ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАРИ СИФАТИДА БИЗ У ЁКИ БУ ҲОДИСА ВА ВОҚЕАЛАРГА ҚАНДАЙ ТУШУНЧА ШАКЛЛАНИШИГА МАСЪУЛМИЗ.
Қайси оммавий ахборот воситасига мансуб бўлишидан қатъи назар, муаллифнинг қарашларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш жуда муҳим. Акс ҳолда, матбуотнинг ўз юзи, сизнинг ўз позициянгиз бўлмайди.
Ахборот миқдори ошиб борганда, фақат шахсий, индивидуал ёндашув мувозанатни сақлаб қолиши мумкин. Фақат шу нарса маҳсулотга эътибор беришлари учун омил бўлиши мумкин. Муаллифнинг қарашларига тўсқинлик қилманг.
Образ яна нима учун керак? Маълумот ва ахборотнинг кўламини қисқа ифодада кўрсатиш учун. Вақт тезлашмоқда, одамлар қисқа фурсат ичида имкон қадар кўпроқ ахборот ва билим олишни хоҳлашяпти.
Оддий мисол. Бир қиз ёпиқ психоневрологик муассасада даволанади. Ҳеч нарсани билмайди, ҳеч нарсани кўрмайди. Бироқ, у тирноқларини доим бўяйди, лакни ўчириб ташламайди – ўзи учун рамзни сақлаб келади. Аёл назокатининг рамзи.
Образ ҳиссиёт ва туйғуларни етказиш учун ҳам керак.
Образнинг яна бир вазифаси – эркинлик. Муаллиф, қаҳрамон ва томошабин сифатида – ҳар қандай шахснинг ахлоқий ҳуқуқи. Образ ёрдамида биз ушбу эркинликни сақлаб қолишимиз, шахсий сарҳадимизни, эркинлигимизни сақлай олишимиз мумкин.
Ҳижобда туш кўриш – образлар, рамзлар орқали ҳикоялар яратилди.
Образ диалогни йўлга қўйишга ёрдам беради. Бу суратнинг сирлилиги, мавҳумлиги билан боғлиқ, бу гўёки суҳбатлашишга ундайди. Одам образни ўзига яқин нималар биландир боғлашга уринади. Ўз воқеалари билан. Демак, сурат шахсий ўзиникига айланади.
Образларни топишнинг қандай усуллари бор?
Энг асосий усул – кўпроқ ёзиш. Ҳеч нарса компьютерда туғилмайди. Ҳар қандай концепциянинг туғилиши сиз ўзингизни ишчан сезадиган, ҳис қиладиган иш жойингизда бўлганингизда содир бўлади. Сизнинг олдингизда кўп тоза оқ қоғоз ва қалам бор.
Метафораларни изланг. Кўз ёшлар ёмғирга ўхшайди. Узоқ йўлак – инсон умр йўлига. Ушбу муқобилларни топиш – бу калитни топишнинг бир усули. Сизнинг мавзуингиз нимага ўхшайди?
Қиёсламалардан фойдаланинг. Калит сўзни олинг ва қиёсий занжирлар тузиб чиқинг. Ушбу занжирларда моддий ва номоддий нарсаларни алмаштириб туриш муҳимдир. Сизнинг вазифангиз – мавзуингиз ҳақида айтиб бера оладиган қизиқарли ҳодисаларни топишдир.
Ташқи белгиларга эътибор берманг, яхшироқ кузатишга ҳаракат қилинг, нима бўлаётганини ўйлаб кўринг? Нима учун?
Ўзингизга савол бериб, унга жавоб топиш жуда муҳим: “Мен нима демоқчиман? Мен ўзим нимани ҳис қиляпман?” Ва шундан кейингина таркибни ишлаб чиқинг.
Ксения Диодорованинг онлайн сессияси MediaCAMPFest доирасида бўлиб ўтди. Фестивалнинг тўлиқ дастури ушбу ҳаволада.
Лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги USAID кўмаги билан амалга оширилмоқда.
Муаллиф: Анна Сухачева