No menu items!
More
    ДомойИмкониятларЎзбекистондаги онлайн оммавий ахборот воситалари учун "Замонавий мультимедиа журналистикаси" тренинги

    Ўзбекистондаги онлайн оммавий ахборот воситалари учун «Замонавий мультимедиа журналистикаси» тренинги

    Халқаро Internews Network нодавлат ташкилоти 2020 йил 12-30 октябрь кунлари Ўзбекистондаги профессионал журналистлар ва онлайн оммавий ахборот воситалари муҳаррирлари учун мультимедиа журналистикаси бўйича онлайн тренинг ташкил қилади.

    Тренингнинг асосий вазифалари: иштирокчиларни мультимедиа контентини яратиш воситаларининг кенг имкониятлари билан таништириш, журналистлар ва муҳаррирларни муҳим оммавий мавзуларни ёритишда мултимедиа контентини яратиш бўйича онлайн хизматлардан фаолроқ фойдаланишга ундаш, турли оммавий ахборот воситаларида муваффақиятли мультимедиа ишларини кўриб чиқиш, муайян мавзуларда онлайн воситалар билан ишлашни ўргатиш. Тренинг нафақат назарий материалларни тақдим этишни, балки иштирокчиларнинг амалий топшириқларини бажаришни ҳам ўз ичига олади. Барча иштирокчилар топшириқларни бажариш учун шахсий компьютерга эга бўлишлари керак.

    Онлайн тренинг давомида кўриб чиқиладиган мавзулар:

    • Медиа-коммуникацияларнинг замонавий тенденциялари ва онлайн оммавий ахборот воситаларининг ўсиш кўрсаткичлари;
    • Аудиторияни жалб қилиш ва ушлаб туриш воситаси сифатида мультимедиа контент форматлари;
    • Долзарб мультимедиа контент форматларини ишлаб чиқариш технологиялари (интерфаол форматлар, ҳар хил турдаги инфографика, геймификация форматлари ва бошқалар);
    • Оммавий ахборот воситалари учун мультимедиа форматларини ишлаб чиқариш бўйича замонавий онлайн хизматлар;
    • Мультимедиа ҳикоялари: замонавий технологиялардан ёрдамида қизиқарли қаҳрамонлар ва муҳим ижтимоий ҳодисалар ҳақида қандай сўзлаб бериш мумкин.

    Онлайн тренингни ўтказиш саналари: 2020 йилнинг 12-30 октябрь кунлари. Ҳар ҳафта Zoom платформасида ҳар бири икки соат давом этадиган учта вебинар бўлиб ўтади, вебинарлар жадвалини кейинроқ маълум қиламиз.

    Мураббий — Юрий Звягинцев: россиялик тажрибали муҳаррир, ношир, медиа-мураббий.

    Ўқитиш тили — рус/ўзбек (синхрон таржима).

    Ҳужжатлар 2020 йилнинг 4 октябрь Тошкент вақти билан соат 23:00 га қадар қабул қилинади.

    Рўйхатдан ўтиш учун онлайн-форма ни тўлдиринг.

    Барча саволлар бўйича ekhmelevskaya@internews.org электрон манзилига мурожат қилишингиз мумкин.

    Редакция
    Редакция
    Редакционный аккаунт сайта "Новый репортер".

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read