No menu items!
More
    ДомойВоқеаInternews да навбатдаги аёллар масалалари бўйича медиатадбир. Марказий Осиё ОАВи аёллар ҳақида:...

    Internews да навбатдаги аёллар масалалари бўйича медиатадбир. Марказий Осиё ОАВи аёллар ҳақида: нафрат мавзуси, жанжаллар, таҳдидлар

    Март ойида анъанавий равишда Марказий Осиё оммавий ахборот воситаларида аёллар масалаларига бағишланган материаллар кўп чоп этилади. Бизнинг медиатанқидчиларимиз кузатувларни давом эттирган ҳолда, шунга қайд этишмоқдаки, материалларда сексизм, стериотиплар, клишелар ва аёлларга нисбатан камситиш руҳи сақланиб қолмоқда. Феминизм мавзусидаги материаллар шунчалик таъсирчан қабул қилинмоқдаки, баъзан маърузачига таҳдидлар бўлишига сабаб бўлмоқда.

    Нима учун бундай бўлмоқда?, ОАВда аёллар образига нисбатан қарашларни ижобий томонга ўзгартириш ва шу билан бирга этика қоидаларини бузмаслик учун нима қилиш керак?, Гендер мавзусидаги нозик масалалар ҳақида гапиришга журъат этганлар ҳавфсизлигини қандай таъминлаш мумкин?, Нима учун буларнинг барчаси муҳим, нима учун бу бизни безовта қилмоқда? — навбатдаги аёллар медиатадбирида мутахассислар ва журналистлар билан мана шулар ҳақида гаплашамиз. Internews барча хоҳловчиларни ушбу мураккаб, аммо зарур ва муҳим суҳбатга таклиф этади.

    Қачон учрашамиз?

    31 март 2021 йил, Тошкент вақти билан соат 15:00 да.

    Учрашувда қандай қатнашиш мумкин?

    Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтсангиз, Zoom га боғланиш учун сизга таклифнома юборамиз.

    Учрашувга нималар олиш керак?

    Чой/шарбат/сув, яхши кайфият ва иштиёқ.

    Аёллар медиатадбири нима?

    Internews аёллар медиатадбири нима ва у қандай ўтиши ҳақида ушбу ҳаволада кўришингиз мумкин.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read