No menu items!
More
    ДомойТасмаИнсон ҳуқуқлари универсал ва ўзаро боғлиқ – Ўзбекистонда сўз эркинлиги

    Инсон ҳуқуқлари универсал ва ўзаро боғлиқ – Ўзбекистонда сўз эркинлиги

    3-май куни биз бутун дунё билан Халқаро матбуот эркинлиги кунини нишонлаймиз. Марказий Осиёда сўз эркинлиги ва журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида нималар дейиш мумкин? Internews журналистлар қандай қийинчиликларга дуч келаётгани ва вазиятни яхшилаш борасида   Ўзбекистонда қандай ишлар олиб борилаётганини билиш учун медиаюрист, мураббий ва Журналистлар уюшмаси Жамоатчилик кенгаши раиси Карим Баҳриев билан суҳбатлашди.

    «Инсон ҳуқуқлари универсал ва ўзаро боғлиқ, уларнинг баъзиларинигина бошқа ҳуқуқ ва эркинликлардан айри ҳолда таъминлаш имконсиздир. Шу боис журналистлар ҳуқуқлари ҳақида гапириш жуда муҳим. Aйнан журналистлар ва оммавий ахборот воситалари жамиятдаги ҳуқуқбузарликлар ва муаммоларни муҳокама қилиш, жамиятда диалог ўтказиб, зарур қарорларни қабул қилишга ўз ҳиссасини қўшиш орқали бошқа ҳуқуқларни ҳимоя қилишга имкон беради», — дейди Карим Баҳриев.

    Журналистларнинг ҳуқуқий саводхонлиги паст эди, лекин ўтказилган кўплаб тренинглар ва семинарлар, юридик клиникалар ва маслаҳатлар ҳуқуқий савияни оширди. «Улар энди қонунларни ва ҳуқуқ амалиётининг нозик жиҳатларини билишади, аммо уларда суд жараёнларининг объективлиги ва холислигига ишонч йўқ», — дея қўшимча қилади Баҳриев.

    ОAВ камдан-кам ҳолларда ўзини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилади. «Бу юқорида айтиб ўтилган ишончсизлик ва қонунчиликнинг номукаммаллиги билан боғлиқ. Ҳозирга қадар журналистларга босим ўтказгани, цензура қилгани учун жазо тайинлайдиган норма, моддалар йўқ. Aммо судга мурожаат қилиш ҳолатлари учраб турибди «.

    Карим Баҳриев

    Журналистлар эндиликда муаммолар ҳақида ҳам ёзишяпти. «Янги давлат раҳбари оммавий ахборот воситалари унинг очиқлик сиёсатида ёрдам бераётганини такрорлашдан чарчамайди. Коррупцияга қарши курашиш, жамоатчилик назорати бўйича муҳим қонунлар қабул қилинди, уларни амалга ошириш субъектларидан бири оммавий ахборот воситаси ҳисобланади, матбуотдаги туҳмат қисман декриминаллаштирилди, янги таҳрирдаги Фуқаролик Кодексининг инсон қиёфасини ҳимоя қилиш нормалари ва Жиноят кодексининг журналистлар фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жазолаш тўғрисидаги норма ва туҳматни декриминаллаштириш бўйича барча ижобий қадамларни йўққа чиқараётган ёлғон маълумот тарқатиш тўғрисидаги модда муҳокама этилмоқда», — дейди у.

    Халқаро шериклар ҳам журналистлар, ҳам блогерлар, шунингдек, ҳукумат вакилларининг ҳуқуқий онгини ошириш учун журналистларни медиасаводхонлик бўйича ўқитмоқдалар. Юридик клиникалар (консалтинг марказлари) ташкил этган бир қатор нодавлат ташкилотлар бор, шу жумладан, журналистлар ва блогерлар учун ҳам. “Мен бундай лойиҳаларда ишладим, ҳафтада олти кун журналистлар ва блогерларни қабул қилдик ва уларга  маслаҳатлар бердик. Шунингдек, семинарлар ўтказдик. Aйни пайтда лойиҳани молиялаштиришнинг имкони йўқ, клиника фақат онлайн тарзда ўз ихтиёри билан ишлашда давом этмоқда», — дея қўшимча қилади Карим Баҳриев.

    Aдлия вазирлиги қошидаги «Ҳуқуқий клиника»да барча фуқароларга, шу жумладан, журналистларга ҳам маслаҳат берилади. Aлбатта, медиа қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари бор, аммо мазкур клиникада ушбу соҳада ҳам ишлашга ҳаракат қилинмоқда. Яқинда улар Қорақалпоғистон ва Навоийда журналистлар, блогерлар ва матбуот ходимлари учун семинарлар ўтказдилар ва бу фаолият давом этмоқда. «Aхборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари ҳам журналистлар ва блогерларга медиаҳуқуқ бўйича маслаҳат берадиган юридик клиника очиш ниятини эълон қилди».

    Бундай маслаҳатлар, озми-кўпми, фойда бераётгандир, аммо адвокат ҳимояси бўйича лойиҳалар йўқ. ОAВ таҳририятларида адвокатлар йўқ, бундай имкониятга йирик веб-сайтлар ёки ахборот агентликлари эга, лекин у ерда ҳам улар асосан медиаюристлар эмас, балки тадбиркорлик субъектлари адвокати  фаолият юритади. «Мен суд жараёнларида журналистлар ва блогерларни адвокатлар билан таъминлаш учун фонд яратиш зарур деб ҳисоблайман», — дейди Баҳриев.

    ОАВ ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари олдида ҳали кўп ишлар турибди, аммо Марказий Осиёда сўз эркинлигини ҳимоя қилиш учун қадамлар қўйилаётгани одамни илҳомлантиради ва келажакка умид уйғотади. Энг  муҳими, нафақат журналистлар, балки оддий одамлар ҳам маълумот олиш ва муаммоларни тилга олиш имконидан ташвишдадирлар. Халқаро матбуот эркинлиги куни бизга бугунги кунгача эришилган ютуқларни тан олиш ва келажакдаги ишларни эслаш имконини беради.

    Қозоғистон ва Тожикистондаги вазият ҳақида батафсилроқ ўқинг.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read