No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакЖурналистиканинг асосий кўникмалари бўйича тренингга аризалар қабули бошланди

    Журналистиканинг асосий кўникмалари бўйича тренингга аризалар қабули бошланди

    Internews ёш журналистлар, жумладан, журналистика факультетлари талабалари ва битирувчиларини журналистика асослари ҳамда унинг асосий тамойиллари билан боғлиқ билимингизни оширишга қаратилган тренингга таклиф этади.

    Беш кунлик интенсив курс Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги талабгорларга мўлжалланган.

    Буюк Британия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг энг яхши сўз усталари ва мураббийлари сизга:

    — янгилик нима эканини ва ахборот оқимидан энг аҳамиятлисини ажратиб олишни;

    — манба билан қандай муносабат ўрнатишни ва ахборотнинг тўғрилигини текширишни;

    — воқеаларни ёритишда ва янгиликлар қаҳрамонлари билан муносабатларда этика меъёрларига қандай риоя қилиш зарурлигини;

    — аудитория қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда, ахборот материалларини қандай тайёрлаш кераклигини ўргатадилар.

    Дарслар 2021 йил 26 майдан 4 июнга қадар кунора кечки пайт онлайн тарзда ўтказилади. Курсни тугатгач, муваффақиятли материаллар яратишингиз учун 4 ҳафта мобайнида мураббийлик ёрдамига ва қўллаб-қувватланиш имконига эга бўласиз. Ўқув тили: рус тили қозоқ, тожик ва ўзбек тилларига таржима қилинган ҳолда. Тренингда қатнашиш бепул, танлов сизнинг аризаларингиз асосида амалга оширилади. Юксак мотивация ва профессионал журналистика фаолиятини мақсад қилган ёки ОАВда ишлаётган номзодлар устунликка эга бўлишади.

    Илтимос, қуйидаги ҳавола орқали аризани тўлдиринг. Aризаларни қабул қилишнинг сўнгги муддати 2021 йил 19-май соат 19:00 (Нур-Султон вақти билан).

    Тренингнинг энг фаол иштирокчилари касбий таълимни мамлакат миқёсидаги янада чуқурроқ дастурда давом эттириш имконига эга бўлиш билан бир қаторда, журналистиканинг минтақавий ва халқаро юлдузлари ўтказадиган маҳорат дарслари ва машғулотларига таклиф этилади.

    Тренинг Internews ҳамкорлари – T.B.D company (Қозоғистон), Khoma.tj (Тожикистон).

    Aгар саволларингиз бўлса, Central-Asia-Applications@internews.org электрон манзилига қуйидаги мавзу остида ёзиб юборинг: «Aсосий кўникмалар тўғрисида савол».

    Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read