No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакМажбурий кўчиш ва миграция масалалари бўйича тренингга таклиф қиламиз

    Мажбурий кўчиш ва миграция масалалари бўйича тренингга таклиф қиламиз

    Марказий Осиё журналистлари учун “Мажбурий кўчиш ва миграция масалаларини қандай ёритиш керак: тавсия ва манбалар” тренинги.

    Сана: 15 июнь

    Вақт: 14.00-15.30 (Олмаота вақти)

    Ўтказиш жойи: Zoom

    Маърузачи: Виталина Кириловска, БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги Марказий Осиё минтақавий агентлиги ҳуқуқий маслаҳатчиси.

    БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлиги Марказий Осиё минтақавий агентлиги халқаро алоқалар, миграция ва бошқа шу йўналишдаги мавзуларни ёритадиган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон журналистларини онлайн тренингда иштирок этиш учун таклиф қилади. Тренингнинг мақсади – иштирокчиларга миграция жараёнлари ва мажбурий кўчиш билан боғлиқ масалаларни ёритиш чоғида юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларнинг олдини олишга ёрдам бериш. Ўқув дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:

    • Италиянинг медиа ташкилотлари билан БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлигининг бошпана изловчилар, қочқинлар, муҳожирлар ва одам савдоси қурбонларига нисбатан ОАВнинг ахлоқий кодекси – Рим хартиясини ишлаб чиқиш бўйича ҳамкорлик масаласидаги тақдимот
    • Мажбурий кўчириш терминологиясига шарҳ
    • 1951 йилги Қочқинлар мақоми тўғрисидаги конвенциянинг асосий жиҳатлари бўйича тушунчалар – ушбу ҳужжат журналистлар учун нимаси билан фойдали бўлиши мумкин?

    Тренинг давомида иштирокчилар, шунингдек, БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссарлигининг Марказий Осиёдаги қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бўйича сўнгги статистик маълумотларни оладилар. Тадбир онлайн шаклда, рус тилида ўтказилади.

    Тренингда иштирок этиш учун 2021 йил 13 июнга қадар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш лозим.

    Қўшимча маълумот олиш учун kazal@unhcr.org билан боғланиш мумкин.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read