No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмак“Осиёда ишлаб чиқарилган!” - учинчи Марказий Осиё MediaCAMP-фестивали ушбу шиор остида бўлиб...

    “Осиёда ишлаб чиқарилган!” — учинчи Марказий Осиё MediaCAMP-фестивали ушбу шиор остида бўлиб ўтади

    Internews Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон журналистлари учун MediaCAMP фестивали эшикларини очмоқда.

    Биз ҳудуднинг барча тилларида ҳар бир республика аҳолисини ташвишга солаётган мавзулар ҳақида сўз юритамиз. Фестиваль ушбу мураккаб вазиятда журналист ва блогерлар ўз аудиториясига етказган Марказий Осиёнинг муҳим одамлари ва воқеаларига бағишланади.

    MediaCAMP Fest 10-12 сентябрь кунлари онлайн тарзда бўлиб ўтади. Фестиваль Zoom да олиб борилади ҳамда YouTube ва Facebook да намойиш этилади.

    Рўйхатдан ўтиш ушбу ҳавола орқали амалга оширилади.

    MediaCAMP Fest нима?

    Бу Марказий Осиё журналистлари учун ҳар йили ўтказиладиган байрам тадбири бўлиб, у ерда биз янги медиа-лойиҳалар дунёга юз очганини олқишлаймиз, ҳамкасбларимизнинг ғалабаларини нишонлаймиз, энг яхши асар ва уларнинг муаллифларини тақдирлаймиз. Бу ерда биз эски дўстлар билан учрашамиз ва янгилари билан танишамиз; мана, уч йилдирки, фестиваль биз учун ўз ютуқларимиз ва муаммоларимизни муҳокама қилиш, тажриба алмашиш ва истиқболдаги режалар ҳақида суҳбатлашиш майдонига айланган.

    Internews MediaCAMP Fest тадбирини 2019 йилдан бери ўтказиб келади. Фестиваль сайтида ўтган йиллардаги дастур ва экспертлар тақдимотларининг ёзувлари билан танишишингиз мумкин.

    Дастурда нималар бор?

    Минтақанинг беш республикасидан келган энг яхши мутахассислар Марказий Осиёдаги медиа тенденциялар ҳақида суҳбат қурадилар; уларнинг чет эллик ҳамкасблари глобал журналистикадаги тажрибалари билан ўртоқлашадилар. Фестиваль иштирокчилари минтақанинг миллий тилларида контентни муҳокама қиладилар, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон журналист ва блогерлари бугун дуч келаётган муаммоларга биргаликда ечим излайдилар. Ўтган йили бизни ҳайратда қолдирган ва илҳомлантирган Марказий Осиё қаҳрамонлари тўғрисида бир-биримизга ҳикоя қиламиз ва бешта республиканинг матбуоти дуч келган муаммоларни ёдга оламиз.

    Биз замонавий контент яратиш кўникмаларини ўргатамиз ва аудитория билан қандай ишлаш ҳамда уни жараёнларга қандай жалб қилиш мавзуларида муҳокамалар уюштирамиз. Биз медиа ва рақамли саводхонлик ҳақида гаплашамиз ҳамда ҳамкасб журналистларимиз муаллифлигида тайёрланган Марказий Осиё ҳужжатли фильмларини намойиш этамиз.

    Ва ниҳоят, биз минтақадаги энг сара медиа лойиҳаларни тақдим этамиз ва муаллифларни Марказий Осиё журналистикаси ривожига қўшган ҳиссаси учун мукофотлаймиз.

    Дастур ҳар куни соат 10.00 дан 18.00 гача бўлиб ўтади, Facebook, Youtube орқали онлайн трансляцияни томоша қилиш мумкин, шунингдек, фестивалдан сўнг ёзувларни олиш имкони бор. Рўйхатдан ўтган иштирокчилар сессия маърузаларини миллий тилларда синхрон таржима билан тинглашлари мумкин.

    Aгар бирон-бир саволингиз бўлса, марҳамат, бизга ёзинг: kz-info@internews.org.

    Лойиҳа Internews томонидан Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида AҚШ халқаро тараққиёт Aгентлиги (USAID) кўмагида амалга оширилмоқда.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read