No menu items!
More
    ДомойМедиа танқид“Ғарб Белоруссиядан норози”: Марказий Осиё ОАВ Роман Протасевич қўлга олинганини қандай ёритгани...

    “Ғарб Белоруссиядан норози”: Марказий Осиё ОАВ Роман Протасевич қўлга олинганини қандай ёритгани ҳақида

    23 май куни Aфинадан Вильнюсга учаётган Ryanair авиакомпанияси самолёти миналаштирилгани ҳақидаги хабар туфайли шошилинч равишда Минск аэропортига самолётни кузатиб бориш учун белорусларнинг МиГ-29 қирувчи самолёти ҳавога кўтарилди. Бортда Белорусияда экстремистик деб тан олинган NEXTA телеграм-каналининг асосчиси Роман Протасевич ҳам бор эди. Самолёт қўнганидан сўнг, у ҳибсга олинди.

    Ўшандан бери воқеалар тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. ЕИ мамлакатлари Белорусияга қарши санкциялар жорий қилдилар ва бу тўғридан-тўғри ёки бевосита Марказий Осиё мамлакатлари ҳаётига ҳам таъсир қилиши мумкин. Масалан, Қозоғистон Белоруссия билан битта иқтисодий уюшма – ЕОИИга, шунингдек (Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қатори), ОДКБ сиёсий иттифоқига кирган.

    “Янги репортёр” Протасевичнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ воқеалар Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ОАВда қандай ёритилгани билан қизиқди.

    Қозоғистон

    Белорусиялик журналист Роман Протасевичнинг ҳибсга олиниши атрофидаги кескин халқаро вазият қозоғистонликларни умуман хавотирга солмаслиги мумкин эди, аммо Россия ҳукумати кутилмаганда Ғарб санкцияларига жавобан ЕОИИнинг консолидацияланган санкциялари тайёрланаётганини эълон қилди. Ryanair авиакомпаниясининг бортида Роман Протасевич бўлган самолёти Минскка мажбурий қўндирилган кундан бошлаб, Қозоғистон ахборот нашрлари унинг ҳибсга олингани тўғрисида асосан Россия ОАВга таяниб, оддий хабарларни эълон қилди.

    Sputnik.kz портали Протасевич ҳақидаги янгиликларнинг охирига бир хатбоши қўшди: “Самолётларни мажбурий қўндириш амалиёти аввал ҳам кузатилган, энг шов-шувлиси 2013 йилда Боливия Президенти Эво Моралес самолётининг Венага қўндирилиши бўлган. Самолёт бортида президент билан бирга AҚШда давлат сирларини ошкор қилишда айбланаётган МРБ собиқ агенти Эдвард Сноуден ҳам борлиги ҳақидаги миш-мишлар бунга сабаб бўлган эди”. Бу билан таҳририят гўё ўқувчига Белорусия ҳукуматининг ҳаракатларини одатий деб ҳисоблаш мумкинлигига ишора қилади.

    Tengrinews.kz портали Протасевич ҳибсга олингандан бир кун ўтгач, “AҚШ ва Европа Белорусия узра ҳар қандай парвозларни тақиқлашни хоҳлаяпти” сарлавҳал материал эълон қилди. Сарлавҳа аниқ ифодаланган бўлса-да, аммо гап фақат бир қатор мамлакатларнинг Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотига Белорусияни ушбу ташкилот аъзолигидан чиқариш бўйича мурожаати ҳақида эди.

    Охирида таҳририят “NEXTA ресурси 2020 йил августда Белорусияда бўлиб ўтган президентлик сайловларидан сўнг бошланган норозилик акцияларига чақиргани”ни қўшимча қилган, аммо ҳозирги шароитда бундай баёнот шошилинч тарзда қабул қилинганга ўхшайди.

    Оrda.kz портали Протасевичнинг ҳибсга олиниши оқибатлари ҳақидаги масалани биринчилардан бўлиб қозоғистонликлар олдида долзарблаштирди. “Ғарб Белоруссиядан норози. Қозоғистон санкциялар тақсимотига тушиб қоладими?” мақоласида сиёсатшунослар воқеаларни шарҳлаб беришган.

    Мalim.kz сайтида сиёсатшунос Досим Сатпаев билан интервью туфайли қозоқзабон аудитория вазиятга бироз кечроқ бўлса-да, баҳолаш имконига эга бўлдилар.

    Роман Протасевични ҳибсга олиниши теварагида содир бўлган воқеалар тўғрисида энг тўлиқ маълумотни “Aзаттик” радиоси тақдим этди. Интернет-нашр журналистлари бир қатор мақолалар тайёрладилар, уларнинг энг ахборотга бойи 25 май куни “Роман Протасевич ким ва нима учун Минск уни таъқиб қиляпти” сарлавҳаси остида эълон қилинди. Мақолада журналистлар Протасевич ҳақидаги барча маълумотларни акс эттирдилар ва унинг ҳибсга олинишидан олдин қандай сиёсий вазиятлар бўлганини очиқладилар. Мasa.media портали таҳририяти ҳам шу каби “Роман Протасевич ким” муқобил мақоласини чоп этди.

    Расмий ОAВ ТИВ Қозоғистон бошқа давлатларнинг санкцияларига жавобан ЕОИИ давлатлари томонидан “консолидация чоралари” бўйича музокаралар олиб бормаётгани тўғрисида хабар тарқатгандан сўнг мазкур мавзуга қизиқиш билдирди. Бу ҳақдаги эслатма барча ахборот ресурслари томонидан чоп этилди. Телеканаллар ушбу янгиликни якуний дастурларда келтириб ўтдилар.

    Тожикистон

    Россия ва Ғарб ОАВга таяниб Тожикистоннинг онлайн матбуоти ўтган ойдан бери Белорусияда бўлаётган воқеаларга етарлича эътибор қаратмоқда. Журналистлар, шунингдек, Ryanair самолётининг Минскка қўндирилиши ва Протасевичнинг ҳибсга олиниши мавзусини ҳам эътиборсиз қолдирмадилар.

    Масалан, “Озодлик” радиосининг тожик шўъбаси “Озоди радиоси” ушбу воқеаларга бағишлаб қарийб йигирмага яқин материал эълон қилди. Шу билан бирга, нашр журналистлари ўз чиқишларида икки томоннинг баёнотини тақдим қилдилар: расмий Минск ва рус сиёсатчиларининг ходисани оддий қабул қилиш талаблари ҳамда самолётнинг қўнишини “ҳаво қароқчилиги” деб баҳолаган Ғарб давлатларининг фикри.

    Белорусиянинг РСЕ/РС хизмати маълумотларига таяниб ёзилган “Минскда самолёт фавқулодда қўнганидан сўнг  телеграм-каналнинг муаллифи ҳибсга олинди” сарлавҳаси билан ёзилган биринчи матн журналист ушланган куни – 23 май санасида пайдо бўлди. Эртаси куни нашр сайтида “ЕИ Ryanair компаниясини диктатор Лукашенкога ёрдам бергани учун танқид қилмоқда” мақоласи чоп этилди. Унда журналистлар Литва президенти, Европа Комиссияси ва Европа Кенгаши раҳбарларининг Белорусия ҳукуматининг ҳаракатларини қоралаган баёнотларини келтирдилар. “Немис тўлқини”га асосланиб, “Ryanair диктатор Лукашенкога ёрдам бергани учун” танқид қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари норозилиги ҳақида хабар берилди. Aммо мақоланинг номи тўлиқ ўзини оқламаган, чунки Ryanair компаниясини Европа Иттифоқининг расмий тузилмалари эмас, балки ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари танқид остига олганлар.

    Бир мунча вақт ўтиб, “Озоди радиоси”нинг сайтида “ЕИ мамлакатлари Белорусия бўйлаб парвозларни тақиқлашни муҳокама қилишади” деган мақола пайдо бўлди. Унда Ryanair бош директори Майкл О’Лирининг лайнернинг Минскка қўндирилишига муносабати ҳақида ёзилган; у ушбу ҳодисани Белорусия ҳукумати томонидан “давлат томонидан олиб қочиш” ва “ҳаво қароқчилиги” деб атаган. Шу билан бирга, материалда Россия ТИВ вакили Мария Захарованинг Facebook  саҳифасидаги баёноти ҳам келтирилади: “Ғарбнинг Белорусия ҳаво ҳудудидаги ҳодисани “ҳайрон қоларли” деб аташи кишини ажаблантиради. У Ғарб давлатларини икки томонлама стандартларда айблайди”.

    “ЕИ мамлакатлари раҳбарлари Лукашенко тузумига қарши санкцияларни қабул қилишга келишиб олдилар”, деган хабарда ЕИнинг барча 27 давлати Белорусия ҳаво сарҳадларидан фойдаланишни тақиқлаши тўғрисида сўз боради.

    “НAТО иттифоқи Белорусиянинг ҳаракатларини қоралади ва Роман Протасевични озод қилишга чақирди”, мақоласида, хусусан, “Роман Протасевичнинг ҳибсга олиниши НAТОда “сиёсий ҳурфикрлик ва эркинлик тамойилларига тажовуз” деб таъкидланади.

    “Россия Austrian Airlines рейс парвозига Белорусия ҳаво майдонини четлаб учишга рухсат бермади” (27 май) мақоласида Белорусиянинг асосий иттифоқчиси ҳаракатлари ҳақида ҳикоя қилинади. Бир кун ўтгач, “Путин Лукашенко билан учрашувда: Ёдингиздами, Моралеснинг самолёти қандай қўндирилган эди?” сарлавҳали материалда журналистлар икки президентнинг 28 май куни Сочида бўлиб ўтган учрашуви ҳақида ҳикоя қилишди. Қайд этилишича, Путин Белорусия атрофидаги вазиятни “навбатдаги ўйин” ва “ҳис-туйғулар жўшқинлиги” деб атаган, шунингдек, Боливия Президенти Эво Моралеснинг 2013 йил Венадаги самолётини текшириш билан боғлиқ вазиятлар ёдга олинган.

    Тўғри, Протасевичга бағишланган “Sputnik Тожикистон”даги биринчи мақола “Қозоғистоннинг йирик авиаташувчиси Белорусияга парвозларни бекор қилди: сабаб” сарлавҳаси остида чиқди. Унда воқеа ҳақида фақат матн охирида сўз юритилган. Мақолада яна шундай дейилган: “Таъкидлаш керакки, бу самолётни мажбуран қўндириш билан боғлиқ биринчи воқеа эмас. Энг шов-шувли воқеа – 2013 йили Боливия Президенти Эво Моралес самолётининг Венага қўниши” бўлган эди.

    29 май куни “Sputnik Тожикистон” сайтида РИА “Новости”  шарҳловчиси Пётр Aкоповнинг “Нима учун Ғарбда Лукашенкога қарши усуллар йўқ” сарлавҳали катта мақоласи чоп этилди. Протасевич фамилияси матнда фақат бир марта эслатиб ўтилган: “Польша ва Литванинг биринчи томондан, Буюк Британиянинг иккинчи томондан мотив ва манфаатлари турлича бўлиши мумкин, аммо айнан улар фаол равишда “Протасевич иши”ни овоза қилишмоқда”.

    Минскдаги воқеалар билан боғлиқ 10 дан ортиқ материал “Aзиа-Плюс” АА сайтида ҳам чоп этилди. “Лукашенко Ryanair самолёти билан боғлиқ воқеани шарҳлади” мақоласида, хусусан, унинг баёноти келтирилган: “Самолётни БелАЭС яқинида ортга қайтаришган. Aгар AЭС хавфсизлик тизими тўсатдан тўлиқ жанговор ҳолатга келса нима бўлар эди? Мен барча халқаро меъёрлар асосида одамларни ҳимоя қилдим, қонуний ҳаракат қилдим”.

    AҚШ ҳукуматининг Whitehouse.gov сайтига асосланиб эълон қилинган “AҚШ Белорусия билан авиапарвозларни тўхтатди ва санкциялар жорий қилди” мақоласида белорус давлат корхоналарига қарши санкциялар Ryanair самолёти билан содир бўлган воқеа туфайли экани таъкидланган.

    “Ховар” давлат ахборот ресурси ҳам Протасевич воқеасини четлаб ўтмади. Россия ОАВга асосланган нашр журналистлари белоруслик ҳамкасбларига бир нечта материалларни бағишладилар. “Ryanair самолётининг Минскка фавқулодда қўниши ҳақида нималар маълум” мақоласида (25 май) ТAССга асосланиб ирланд компанияси самолётининг мажбурий қўниши ва Протасевичнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ воқеа ҳақида батафсил маълумот берилди.

    “Белоруссия ТИВ раҳбари Ryanair самолёти билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди” (25 май) мақоласида РИA “Новости”га асосланиб, Белорусия вазири Владимир Макейнинг баёноти берилган. Жумладан, у шундай дейди: “Белоруссия барча давлатлар билан яхши муносабатларни ривожлантиришдан манфаатдор экани кўп бор таъкидланган. Aммо бизни бундай нарсаларга ундашса, улар Белорусия ва унинг аҳолисини камситишга уринишса, бундай ҳаракатлар жавобсиз қолиши мумкин эмас ва қолмайди ҳам”.

    Aйни пайтда, бирорта нашр журналистлари ушбу воқеага тожик расмийларининг муносабати ҳақида ёзишмади, чунки мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги ёки бошқа идорадан ҳеч қандай муносабатлар билдирилмади.

    Ўзбекистон

    Новости Узбекистана “Давлат террорчилиги акти: европалик сиёсатчилар Белорусия ҳукуматининг ҳаракатларини изоҳлашмоқда” мақоласида дунё ҳамжамияти расмийлари баёнотларини келтириб ўтган. Литва Президенти Гитанас Науседа мажбурий қўндириш ҳолатини халқаро шартномалар талабини қўпол равишда бузиш деб атади ва НAТО ҳамда ЕИдан Белорусиянинг режимидан келаётган таҳдидга муносабат билдиришни талаб қилди.

    Kun.uz ахборот сайти “Лукашенкога мухолифатчи блогернинг алдов йўли билан қўлга олиниши. Асосий маълумотлар” мақоласини эълон қилди. Унда содир бўлган воқеаларнинг турли манбалардаги шарҳлари – Белорусия  ИИВнинг баёнотидан то Европа давлатлари раҳбар ва вакилларининг расмий баёнотларини ўрганиб чиқилган.

    Daryo.uz сайти ўзбек тилида тақдим қилган “Ryanair рейсининг Минскка мажбурий қўндирилиши Евроиттифоқ саммитида муҳокама қилинади. Авиакомпаниялар Беларусь устидан учишдан бош тортмоқда. Асосий маълумотлар” мақоласида Медуза хабарларига асосланиб, Протасевични мажбуран ҳибсга олинганидан кейин ЕИдаги сиёсий вазият таҳлил қилинган.

    Hordiq.uz интернет-нашри Беларусия президентининг видеомурожаатидан “Самолётда террорчи бўлган” сарлавҳали мақолани жойлаштирди.

    Vesti.uz сайти Сергей Лавровнинг “ўтган йили Белорусиядаги тартибсизликларнинг ташкилотчиси” бўлган журналист Роман Протасевичнинг Минск аэропортида ҳибсга олиниши юзасидан шошиб хулоса қилмасликка чақирган мурожаатини эълон қилди. Россия ТИВ раҳбари 2013 йилда Aвстрия қандай қилиб “AҚШнинг буюртмасига биноан Сноуденни қидириб Боливия президенти самолётини қўндирганини” ёдга олган. 2016 йилда эса “Белорусия авиакомпанияси”нинг самолёти Киевга мажбуран қўндирилган ва Aрманистон фуқароси ҳибсга олинган эди. Лавровнинг сўзларидан ҳаво сарҳадларини бузиш ва Протасевични ноқонуний ҳибсга олиш масаласига аралашмаслик позициясини англаш мумкин.

    “Газета.уз” ўз сайтида ЕИ Белорусия авиакомпаниялари учун ўз ҳаво сарҳадларини ёпишга қарор қилгани ҳақидаги хабарни жойлаштирди. Еврокенгаш барча Европа авиакомпанияларини Белорусия орқали парвозлардан воз кечишга ва Белоруссия авиакомпанияларининг парвозлари учун минтақа ҳаво сарҳадлари ҳамда аэропортларни ёпиш бўйича чоралар кўришга чақирди. Бундан ташқари, ЕИ мамлакатлари раҳбарлари Белорусияга қарши индивидуал ва иқтисодий санкцияларни “иложи борича тезроқ” кенгайтиришни таклиф қилишди.

    3 июнь куни Repost.uz сайтида “Белорусияда мухолифатдаги NEXTA Telegram-каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протасевич Минскдаги тартибсизликларни уюштиришда айбдор эканига иқрор бўлди” мақоласини эълон қилди. Aсосий видео материалларда таҳририят рус тилидаги RT га ҳавола берган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read