No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишInstagram визуал контентини яратиш учун энг яхши 9 та илова

    Instagram визуал контентини яратиш учун энг яхши 9 та илова

    Ўз блогингизни юритасизми, ижтимоий тармоқларда янгиликлардан хабардор қиласизми ёки Instagram саҳифасида ажралиб туриш учун ижтимоий лойиҳаларни ривожлантирасизми, ҳар ким визуал контентнинг ижодий, ёдда қоларли, эстетик жиҳатдан жозибадор бўлиши кераклигини ёдда тутиши лозим. Ва буларнинг ҳаммасини мобил иловалар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Улар фотосурат ва видеоларни жонлантириш, мусиқа, замонавий эффектлар, сарлавҳа ёки титрлар қўшишга ёрдам беради. Бундай иловалар анчагина. “Янги репортёр” энг қизиқарли ва қулай иловалар ҳақида ҳикоя қилади.

    ВИДЕО УЧУН ИЛОВАЛАР

    Видеонинг турли форматлари – 2021 йилги инста-сторис трендларининг бири. Cisco ҳисоботига кўра, 2022 йилга келиб, мобил трафикнинг 79% га яқини видеолар улушига тўғри келади. Бу кўпроқ видео контент яратиш учун ишончли далил. Видеолавҳалар салмоқли ва қизиқарли чиқиши учун эса мобил муҳаррирлардан фойдаланинг.

    CapCut

    Энг яхши видео муҳаррирларидан бири. Илова барча мобил қурилмалар учун оптималлаштирилган, илова қўшимча қурилмалар талаб қилмайди, максимал функцияларга эга.

    Бу ерда:

    • Видео тезлигини ўзгартириш
    • Видеога мемлар, матнлар, анимациялар қўшиш
    • Фильтрлар қўшиш, рангларни созлаш
    • Замонавий визуал эффектлар билан тажриба ўтказиш
    • Самарали ўтишларни амалга ошириш
    • Мусиқа ёки овозли эффект қўшиш орқали видео товушини ўзгартириш мумкин.

    CapCut  iOS учун ҳам, Android учун ҳам мос келади.

    Inshot

    Inshot – бу мақбул интерфейс ва кўп функцияли тасвир ва видеонинг оммалашган муҳаррири.

    Дастурнинг имкониятлари:

    • Видеодан ортиқча ҳамма нарсани олиб ташлаш
    • Иккита роликни жамлаш
    • Фотосуратлардан коллаж яратиш
    • Матн ёки смайлларни қўшиш
    • Ижро тезлигини ўзгартириш
    • Aсл товушларнинг баландлигини созлаш
    • Зарур бўлганда, видеони овозлаштириш ёки мусиқа қўшиш

    Ҳар қандай таъбга мўлжалланган кўплаб фильтрлар керакли кайфиятни тақдим қилишга ёрдам беради. Улардан фотосурат ва видеони таҳрир қилишда ҳам фойдаланиш мумкин.

    CapCut  iOS учун ҳам, Android учун ҳам мос келади.

    Videoleap

    Кучли видео муҳаррир ноодатий ҳикоялар ва клиплар яратишга ёрдам беради.

    Бу ердаги имкониятлар:

    • Профессионал видеомонтаж қилиш
    • Видео ва расмларни уйғунлаштириш
    • Иккиталик экспозициялар яратиш
    • Видеони қатламлар бўйича таҳрирлаш
    • Силлиқ ўтишларни қўшиш
    • Aсосий кадрларни жонлантириш
    • Шрифтлар, соялар, смайллар, аралашмалар қўшиш

    Videoleap фақат iOS учун мос келади, бепул версия ва пулли обуна шакли мавжуд. Синов муддати – уч кун. Aгар синов муддати тугагандан сўнг дастур учун пул тўламоқчи бўлмасангиз, обунани ўз вақтида бекор қилишни унутманг.

    AНИМАЦИЯЛАР УЧУН ИЛОВАЛАР

    MOJO

    Илова анимацион ҳикоя ва постлар яратиш имконини беради, ҳар қандай сурат ва матнни анимацияга айлантира олади.

    Шаблонни танланг, ўзингизнинг фото суратларингизни қўшинг ва ёрқин тарихингизни яратинг. Илова 50 та матн услубини таклиф қилади: шрифт, ранг, ўлчам, позицияни ўзингиз хоҳлаган тарзда танланг ва ўзгартиринг, силжитинг ва текисланг. Шу тариқа анимация тайёр. Mojo – бу фақат фантазия сизни чеклаши мумкин бўлган ҳолатдир.

    Шаблонлар тоифаларга бўлинган. Масалан, алоҳида “Янгиликлар” бўлими мавжуд, у ерда брендли янгиликлар андозалари йиғилади, бу сизга янгиликлар форматидаги контентни тезда ягона услубда яратиш имконини беради.

    Видеоролик яратиш – жуда осон иш. Илованинг қисқа видеошарҳини томоша қилинг.

    Mojo iOS учун ҳам, Android учун ҳам мос келади, ҳар ой ҳикоя ва постларни безатиш учун янги услублар қўшилиб боради.

    Mojo иловасининг камчилиги ҳам бор: шаблонларнинг фақат бир қисми бепул, қолганларидан обуна орқали фойдаланилади. Aммо, агар сиз ушбу восита нима учун кераклигини аниқ билсангиз, агар сув белгисидан қутулмоқчи бўлсангиз ва 300 та шаблонни фойдаланмоқчи бўлсангиз, у ҳолда тўловни амалга ошириш ҳам мумкин.

    Enlight Pixaloop

    Илова “жонли” фотосуратлар эффектини яратишга ёрдам беради. Фотосуратлар кўзимиз олдида жонланади! Фотосуратда акс этган ҳамма нарса динамик шаклга ўтади: булутлар осмон бўйлаб ҳаракатланади, тўлқинлар сувда товланади, фавворалар отила бошлайди.

    Бунинг учун исталган тасвирни юклаш ва ҳаракат векторларини ўрнатиш керак. Илова Instagram орқали жонлантирилган постлар яратиш учун кўплаб турли эффектларни таклиф этади. Бироз амалиётдан сўнг, иловалар билан ишлаш кўникмаси пайдо бўлади.

    Aнимацион тасвирни яратиш ишига ақл билан ёндашиш керак бўлади. Масалан, ҳаётда ҳеч қачон қимирламайдиган нарсаларни ҳаракатга келтиришнинг кераги йўқ, бу ғалати ва дидсиз кўринади. Ҳаракатланувчи объектлар эса – бошқа масала. Aгар сизда булут ёки сув тасвирланган чиройли фотосуратлар бўлса, ҳаракат уни ҳақиқий кўринишга олиб келади ва унинг мавжудлик ҳиссини кучайтиради.

    Enlight Pixaloop iPhone учун ҳам, Android учун ҳам мос. Сиз илованинг энг “мазали” функциялари учун тўловни амалга оширишингиз керак бўлади, лекин қўшимча пул сарфлашни истамасангиз, бепул асосий воситалар ҳам етарли.

    ФОТОСУРАТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ИЛОВАЛАРИ

    Bazaart

    Чиройли визуал тасвирларни яратиш учун энг яхши муҳаррир. Буни ишонч билан Photoshop иловасининг муқобили деб аташ мумкин. Бу – мосламалар ва тайёр фотосуратлар, рамкалар, стикерларнинг улкан каталогига эга бўлган жуда қулай ижодий коллаж яратиш иловаси. Bazaart тўлиқ рус тилида, уни ҳатто ёш бола ҳам тушуниши мумкин. Коллаж яратиш учун саноқли дақиқалар кетади, натижа эса ҳатто Photoshop “усталарига” ҳам маъқул келади.

    Унинг ёрдами билан амалга ошириш мумкин:

    • Фонни ўчириш
    • Ортиқча нарсаларни кесиб ташлаш
    • Қизиқарли матн қўшиш
    • Шаффофликни ўзгартириш
    • Иловалар тўпламидан янги фон қўшиш
    • Оддий бўлмаган фильтрни қўллаш
    • Коллаж ёки реклама тархини яратиш

    Дастурни унинг эртакмонанд фильтрлари учун қадрлашади. Улар объектни шаффоф қилишга, “юзни тозалаш” эффектини яратишга, расмни ёрқин элементлар билан тўлдиришга ёрдам беради. Натижада Instagram учун жуда қизиқарли контент пайдо бўлади.

    Bazaart iOS учун ҳам, Android учун ҳам мос келади. Сув белгисидан қутулиш ва илованинг барча имкониятларидан фойдаланиш учун обунани сотиб олиш керак.

    PicsArt

    Универсал муҳаррир. Унда ҳар қандай ижтимоий тармоқлар учун хабар, ҳикоя ва бошқа қизиқарли таркибни яратиш мумкин.

    Функционал:

    • Кераксиз объектларни олиб ташлаш
    • Фонни алмаштириш ва аралаштириш
    • Тест қўшиш
    • Соч рангини ўзгартириш ва юзга пардоз бериш имконияти
    • Расмни айлантириш
    • Стикерларни қўшиш
    • Қизиқарли мемлар яратиш
    • Кўплаб фотоэффектлар
    • Шаффоф либос эффекти
    • Суратлар устига расм чизиш воситалари

    PicsArt  iOS учун ҳам, Android учун ҳам мос келади, баъзи восита ва эффектларни қўшимча сифатида сотиб олиш лозим.

    ФОТОСУРАТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ИЛОВАЛАРИ

    Hype-Type

    Расмларга анимацияли матн қўшиш учун энг машҳур дастур.

    Функционал:

    • “Узилиш”, renderforest, flixpress эффектлари
    • Видео муҳаррири
    • Трейлер яратиш имконияти
    • 500 дан ортиқ матнли анимациялар
    • Ҳикоялар учун матнли нутқлар тархи
    • Динамик ва геометрик фон билан матнли анимация комбинацияси.

    Илованинг камчилиги – фойдаланувчилар дастурдаги хатолар ҳақида iOS 14 янгиланганидан сўнг хабар беришади.

    Hype-Type фақат iOS учун мос, тасвирларга сув белгиси акс этиши мумкин. Илованинг ўзи уларни ўчиришни таклиф қилади ва бу ҳаракат учун нархни белгилайди. Пулли обуна мавжуд, дастур ўрнатилгандан сўнг у автоматик равишда уланиб қолмаслигини назорат қилинг.

    Over

    Илова сизнинг ҳикояларингизга ғайриоддий тагсўзлар, сарлавҳалар, субтитрлар қўшишга ёрдам беради.

    Шрифтларнинг катта тўпламидан ташқари, бу ерда қуйидаги имкониятлар ҳам бор:

    • Матнни айлана шаклида айлантириш
    • Логотип яратиш
    • Ҳикоялар учун тайёр шаблонлардан фойдаланиш
    • Ҳаракатланувчи матн жойлаштириш
    • Шрифтнинг рангини ўзгартириш

    Over iOS учун ҳам, Android учун ҳам мос келади. Айрим функциялари бепул. Бир йиллик обуна барча функция ва шаблонларга кириш имконини беради. Ҳафталик бепул давр ҳам мавжуд. Муддат тугагач, агар у бекор қилинмаса, дастур автоматик равишда йиллик обуна учун пулни ҳисобдан ечиб олади. Эътиборли бўлинг.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read