Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази Ўзбекистон олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун медиасаводхонлик бўйича мослаштирилган дарсликни тақдим этди. Ўзбек тилидаги қўлланма билан бу ерда танишишингиз мумкин.
Қўлланмада маъруза материаллари ва амалий машғулотлар бирлаштирилган. Шу тариқа, талабалар медианинг ички лабораториясига шўнғиб, медиа маҳсулотларини яратиш жараёнида қатнашишлари мумкин.
Қўлланма модулли ўқув-услубий мажмуа шаклида тузилган. Бу ишнинг ўзига хослиги шундаки, ўқув материаллари Ўзбекистон медиа амалиётига асосланган. Қўлланмада, шунингдек, хорижий тадқиқотчи ва ўқитувчиларнинг медиа соҳасидаги амалий тажрибалари тўпланган. Қўлланма университет ўқитувчилари, магистрлар, докторантлар ва илмий изланувчилар, амалиётчи журналистлар, маданият марказлари, маънавий-маърифий бирлашмалар ходимлари учун фойдали бўлиши мумкин.
Қўлланма «Ўзбекистонда медиасаводхонлик тараққиётининг ижтимоий-сиёсий контексти», «Aхборотни баҳолаш ва ташҳислашда танқидий фикрлашнинг аҳамияти: усуллар ва технологиялар», «Медиаконтентни ишлаб чиқиш. Aхлоқий стандартлар. Медиасаводхонликка ўқитиш методикаси» деб номланган учта бўлимдан иборат.
Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази ва унинг лойиҳалари ҳақида қўшимча маълумотни бу ерда топишингиз мумкин.