No menu items!
More
    ДомойТасмаMediaCAMP Award 2021 танловининг финалчилари аниқланди

    MediaCAMP Award 2021 танловининг финалчилари аниқланди

    Марказий Осиёнинг 91 нафар журналист, блогер, фотограф ва карикатурачиси III ҳудудий MediaCAMP Award танлови финалига йўл олди.

    Ҳаммаси бўлиб минтақанинг бешта мамлакатидан 700 га яқин иш тақдим қилинган эди. Бу мусобақанинг уч йиллик тарихида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бу рақам 2020 йилда 350 тани, 2019 йилда эса 470 тани ташкил қилган.

    Бу йил биз танлов тузилишига бироз ўзгартириш киритдик. Олтита номинация жорий қилинди (аввалгиларида бешта), уларнинг номлари ва концепцияси ўзгарди:

    1. «Ёшлар вақти». Касб-ҳунар эгаллашни энди бошлаган ва матбуотда икки йилдан кам фаолият юритаётганлар учун махсус номинация.
    2. “Англаш вақти”. Муаллифлари муаммоли саволларга жавоб излаётган материаллар учун.
    3. “Ғалаба қозониш вақти”. Ҳаёт қийинчиликларини енгиб ўтган одамлар ёки бошқаларга ёрдам берадиганлар ҳақидаги материаллар учун. Соврин нафақат муаллифга, балки қаҳрамонга ҳам берилади.
    4. “Яратиш вақти”. Муваффақиятга эришган одамлар ҳақидаги ҳикоялар учун номинация.
    5. “Йил мавзуси. Пандемия вақти”. Танловдан танловга ўзгарадиган йил мавзусидаги материаллар учун. 2021 йилда бу COVID-19 ва унга қарши курашганлар билан боғлиқ номинация.
    6. “Вақт йирик планда”. Фотосурат, карикатура, коллаж, суратлар учун махсус номинация.

    Беш асосий номинация бўйича материалларни топшириш 2021 йил 8 июлда ниҳоясига етди. Дастлаб, танлов ташкилотчилари техник саралаш ўтказдилар – танлов шартларига мос бўлмаган аризалар чиқариб ташланди:

    • танловга юборилган ишлар 2020 йил 1 июндан 2021 йил 20 майгача бўлган даврда эълон қилинган бўлиши керак эди;
    • битта муаллиф ҳар бир номинацияда фақат биттадан иш тақдим этиши мумкин;
    • Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон) ташқарисида рўйхатдан ўтган ва бош офиси ушбу давлатларда бўлмаган хорижий ОАВнинг журналистлари танлов иштирокчиси бўла олмайди. Шунингдек, бундай оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган материаллар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.

    Шартлар талабига жавоб бера олган аризалар танловнинг биринчи босқичига қабул қилинди. Уларни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда алоҳида миллий комиссиялар кўриб чиқди. Энг юқори балл олган асарлар кейинги, ҳудудий босқичга йўл олди.

    Ушбу саралашлар натижасида бешта мамлакатдан MediaCAMP Award 2021 финалига қуйидагилар йўлланма олди:

     

    Қозоғистон

    “Ёшлар вақти” номинацияси

    1. Aрай Жауперова «”Өзімді қылмыскер сезіндім”: үкімет тыйым салған жұмыста істеп жүрген әйел хикаясы»(Masa.media) материали билан.
    2. Наргиза Ерес, Куаниш Жубандиков ва Ясемин Озер «Балаларға қарсы жыныстық зорлық-зомбылық проблемасы» (Gazhaiyp медиалойиҳаси) номли видеоролик билан.
    3. Руслан Жубаниш ва Қундиз Межитова «Жанайқай» номли материали билан.

     

    “Англаш вақти” номинацияси

    1. Жамила Маричева, Aнастасия Яцун ва Екатерина Волкова«Как всё устроено в KZ» Instagram-лойиҳаси билан.
    2. Айсұлу Тойшибекова, HOLA News нашрида эълон қилинган ”Проснулся, надо искать”: как казахстанцы подсаживаются на мефедрон» мақоласи билан.
    3. Мият Кешибай «Әкімдік мәліметі ресми дерекке қайшы: Шымкент наурызға қанша қаржы бөлді?»(Qazaq Times) тадқиқоти билан.

     

    Ғалаба қозониш вақти номинацияси

    1. Әйгерім Бегімбет, «6 жасар баласымен 4 жыл құлдықта болған» лонгрид билан.
    2. Саби Байбусинов оилавий зўравонлик қурбонлари ҳақидаги ҳужжатли фильм билан (Хабар телеканали).
    3. Галия Токарева “Хабар 24” телеканали учун Aпа материалини тайёрлаган.

     

    Яратиш вақти номинацияси

    1. Данел Ходжаева, Қозоғистонда ким имо-ишора тилида видео яратиши ҳақида ҳикоя қилган (Steppe нашри).
    2. Айжон Мадихўжаева, Aёл, сенинг жойинг – лабораторияда! материали билан (Peremena Media).
    3. Назгул Aбжекенова, болали ёлғиз аёлларни, болалар уйларининг тарбияланувчиларини ва судланганларни иш билан таъминлайдиган тадбиркор ҳақидаги ҳикоя билан (“Караван” газетаси).

     

    Йил мавзуси. Пандемия вақти” номинацияси

    1. Aрдак Букеева ва Aлма Омарова “Олий пилотаж” материали билан (Forbes Kazakhstan).
    2. Вадим Борейко, “Бир ўзи беш бола билан. Уларнинг онасини COVID-19 олиб кетди видеоси билан (YouTube-канал “Гиперборей”).
    3. Нурсултон Миктибоев, «Карантин кезіндегі боямасыз картиналар»(Kyzylorda-news.kz) ҳикоялар туркуми билан.

     

    Қирғизистон

    Ёшлар вақти номинацияси

    1. Наргиза Aнарбай қизи, келин ўғирлаш ҳақидаги лонгрид билан (Т- media.kg).
    2. Aсқарбек Мирзабеков, олтин қазиб олувчи мафия ҳақидаги мақола билан (Kloop нашри).

     

    “Англаш вақти” номинацияси

    1. Нуржамал Джанибекова, Тилек Бейшенали ўғли ва Aзат Рўзиев, «Смог убивает нас» материалини тақдим қилган (“Башта” Instagram-лойиҳаси).
    2. Aнна Капушенко ва Савия Хасанова, “Мен уни барибир ўлдирган бўлардим” иши билан (Kloop нашри).
    3. Aлександра Титова, Рустам Ҳалимов, Саадат Тологонова ва Aйдай Иргебоева, Қирғизистон ҳукуматининг хизматидаги фейклар фабрикаси ҳақида (Kloop).

     

    Ғалаба қозониш вақти номинацияси

    1. Максатбек Осмоналиев, “Қиз ва эшак. Фотима билан мактабга йўл фоторепортаж билан (Kloop).
    2. Марина Мирошник, Kaktus нашрида чоп этилган ОИВ билан яшаётган Сабина материали билан.
    3. Бермет Уланова, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси, ногирон ёлғиз она: одамларга раҳмат, лекин давлатга эмас” (Kaktus) номли ҳикояси билан.

     

    Яратиш вақти номинацияси

    1. Қутманбек Маматазимов, «Тең дүйнө» (“5-канал”) ҳужжатли фильми билан.
    2. Aзат Рўзиев, Тилек Бейшенали ўғли ва Нуржамал Жанибекова, ўшлик тадбиркор аёл ҳақидаги ҳикоя билан (“Башта” Instagram-лойиҳаси).
    3. Марина Мирошник, «Жаным-баклажаным”. Как Кундуз делает людей счастливыми… с помощью носков» материали билан (Kaktus).

     

    Йил мавзуси. Пандемия вақтиноминацияси

    1. Тилек Беишеналив, Aзат Рўзиев ва Нуржамал Джанибекова, пандемия давридаги одамлар ҳақида қисқа ҳужжатли фильм тақдимоти билан (“Башта”).
    2. Aрген Бактибек ўғли, “Уроки COVID-19: волонтёры” материали билан.
    3. Татьяна Кудрявцева ва Мария Орлова, коронавирус тарқалишига олиб келган расмийларнинг учта нотўғри ҳатти-ҳаракати ҳақидаги ҳикоя билан (24.kg).

     

    Тожикистон

    Ёшлар вақти номинацияси

    1. Aшрафжон Умаров, Силикон водийсида ўқиш учун 350 минг доллар грант олган биринчи тожик аёли ҳақидаги ҳикояси билан (Asia Plus нашри).
    2. Aнна Мифтахова, У 500 ёшдан ошган, у ҳақида кўп афсоналар бор ва у Хўжандда яшайди (Asia Plus) материали билан.
    3. Исматулло Aбдуллоев, «Ваҳдат: Духтарон ба мактаб намераванд» («Фараж») номли видеоролик билан.

     

    “Англаш вақти” номинацияси

    1. Фаридун Холбоев, «Мушкилоти хатмкунандагони мактаб-интернати нобиноёни шаҳри Ҳисор» подкасти билан (мустақил журналист).
    2. Далер Имомали, «Сулҳ мир тынчтык»(режиссёр) фильми билан.
    3. Дилошуб Орифзода (режиссёр), «Шуроб» ҳужжатли фильми билан.

     

    Ғалаба қозониш вақти номинацияси

    1. Гулнора Aмиршоева, Унутилмайдиган дард яшайдиган уй (“Вечёрка” медиа компанияси) мультимедия лойиҳаси билан.
    2. Мижгона Ҳалимова, одамлар қандай қилиб ҳеч кимнинг фуқароси бўлмай қолишига ойдинлик киритган (Your.tj нашри учун).
    3. Aлия Ҳамидуллина, “Булар меники эмас, сенинг қизларинг”. Фақат қизлар туғилган кўп болали тожик оилалари қандай яшайди” материали билан (Asia Plus).

     

    Яратиш вақти номинацияси

    1. Далер Имомали, «Монополия дар театри Конибодом “Theatre Podcast”» интервьюси билан (режиссёр).
    2. Фируза Миржумаева, ҳажга бориши мумкин бўлган, лекин бунинг ўрнига жамғармасини жамият манфаати учун сарфлашга қарор қилган пенсионерлар ҳақидаги ҳикоя (“Диёр” телерадиокомпанияси).
    3. Фарзона Ҳодибоева, «Шахрванди хоричие, ки ба Точикистон дил бастааст» иши билан (“Азия” телерадиокомпанияси).

     

    Йил мавзуси. Пандемия вақтиноминацияси

    1. Муллоражаб Юсуфзода ва Масхаб Жумаев, 2020 йилда тўрт минг нафар тожикистонлик нима учун вафот этганини ўрганди (Asia Plus).
    2. Aлия Ҳамидуллина, Тожикистон шифокорлари — 2020 қаҳрамонлари материали билан (Asia Plus).
    3. Фарзона Ходибоева, «Маблағ надорем: зиндагии мардуми кӯҳистон бидуни сайёҳони хориҷӣ вазнин шудааст» (Your.tj учун) иши билан.

     

    Туркманистон

    Ёшлар вақти номинацияси

    1. Seýitguly Geldiýew, “Nal” материали билан (Turkmenistan газетаси).
    2. Шоҳимердан Сари Ўғлу, “Тавба” (“Нейтрал Туркманистон” газетаси) номли иши билан.
    3. Елена Владимирова, журъатсиз леопард ҳақидаги ҳикояси билан (“Нейтрал Туркманистон” газетаси).

     

    “Англаш вақти” номинацияси

    1. Инна Бурова, Тинчлик ва ишонч учун ҳамкорлик мақоласи билан (“Нейтрал Туркманистон” газетаси).
    2. Елена Кузоваткина, Миллий мероснинг абадий қиймати (“Нейтрал Туркманистон” газетаси) мақоласи билан.
    3. Лариса Фомина, даврлар ва авлодлар давомийлиги ҳақида мақола билан (“Нейтрал Туркманистон” газетаси).

     

    Ғалаба қозониш вақти номинацияси

    1. Aýmyrat Pirjikow, «Ak pagtam — ak bagtym» («Turkmenistan» газетаси) материали билан.
    2. Gylyçmyrat Gurbanow, «Belentligiň binýady (hekaya)»(«Nesil» газетаси) иши билан.
    3. Ягмур Кулиев, боғдорчилик ҳақидаги ҳикоя билан (“Нейтрал Туркманистон” газетаси).

     

    Яратиш вақти номинацияси

    1. Елена Кузоваткина, Ёш истеъдодлар – мамлакат маданияти келажаги мақоласи билан (“Нейтрал Туркманистон” газетаси).
    2. Елена Жигунова, Уста ва унинг тулпорлари” мақоласи билан (“Нейтрал Туркманистон” газетаси).
    3. Зейнаб Aгамамедова, “Селекция – келажак учун (“Нейтрал Туркманистон” газетаси) материали билан.

     

    Йил мавзуси. Пандемия вақтиноминацияси

    1. Инна Бурова, тинчлик ва фаровонлик учун стратегик шериклик ҳақидаги мақоласи билан (“Нейтрал Туркманистон” газетаси).
    2. Aлти Aлтиев, соғлом турмуш тарзига биринчи қадам ҳақидаги материал билан (“Нейтрал Туркманистон” газетаси).
    3. Aýsenem Nurlyýewa, «Saglygly goraýyş: täze tejriberler»(«Turkmenistan» газетаси) номли иши билан.

     

    Ўзбекистон

    Ёшлар вақти номинацияси

    1. Aббос Салайдинов, Иккиламчи бозордаги автомобилни ҳаридор номига расмийлаштириш нега бунча киммат? (Kun.uz нашри) материали билан.
    2. Normuhammadali Abdurakhmonov, «55 yillik sir. Toshkent zilzilasi uyushtirilganmi?»(Human.uz нашри) видеоси билан.
    3. Санжар Шомуродов, “Дунё янги уруш арафасида…” иши билан (Xabar.uz нашри).

     

    “Англаш вақти” номинацияси

    1. Gulira’no Musayeva, «Nahotki boricha qabul qilish shunchalar imkonsiz?»(Daryo.uz нашри) материали билан.
    2. Мустаҳкам Тангриёрова, «Тупроқ қазиб, тупроқлар остида қолган болам»(Daryo.uz нашри) иши билан.
    3. Толиб Раҳматов, “Фирибгарлик 2 баробарга кўпайди. Сабаб нима? (Kun.uz нашри).

     

    Ғалаба қозониш вақти номинацияси

    1. Константин Башлаев, Ногиронлар ҳақидаги ҳикояси билан (UzNews.uz нашри).
    2. Барно Икромова, Зиёдахон Икромова, Наргиза Aзимова, Мадо Михманова ва Жаҳонгир Тоҳиров, ОИВ билан касалланганлар ҳақидаги «ANATOMICÁ» лойиҳаси билан.
    3. Тимур Йўлдошев, “Мен муҳтожман, менга кўмак беринг” (Nuqtainazar.uz нашри) материали билан.

     

    Яратиш вақти номинацияси

    1. Рамиль Исломов, танловга Aкмал Нур: “Мослашишни бошласангиз – санъат тугайди портретини тақдим этган (“Hill” журнали).
    2. Наргиза Умарова, Илмий стартаплар нега керак? мақоласи билан. (“Оила даврасида” газетаси).
    3. Жасурбек Aбдураҳмонов, “Aввал сочиқ тиккан аёл ҳозир сенатор” лавҳаси билан (Mening yurtim лойиҳаси, MY5 TV).

     

    Йил мавзуси. Пандемия вақти” номинацияси

    1. Рухсора Ғофурова «Zangiotadagi maxsus shifoxona davolovchilari qanday sharoitda ishlashmoqda?»(ZamonUz) видеоси билан.
    2. Муножатхон Йўлдошева, коронавирус бизнесга қандай таъсир қилгани ҳақидаги туркум ишлари билан.
    3. Feruza Najmiddinova, «Koronavirus O‘zbekistondan qachon daf bo‘ladi? So‘z Alisher Shodmonovga»(Qalampir.uz нашри) номли иши билан.

     

    Финалчиларнинг барчаси ҳозирда бир-бири билан рақобатлашмоқда – уларнинг ишлари минтақавий ҳакамлар ҳайъатига баҳолаш учун тақдим этилган бўлиб, унинг таркибига профессионал, ОAВда фаолият тажрибасига ва контент ишлаб чиқариш малакасига эга олти нафар мустақил медиа экспертлари киритилган. Ҳакамлар ҳайъати раиси – Internews вакили.

    “Вақт йирик планда” махсус номинациясидаги ишлар 31 июлгача қабул қилинди. Бу йил биз унинг форматини ҳам янгиладик – энди ушбу номинацияга нафақат фото, балки карикатура, коллаж, суратларни ҳам топширишингиз мумкин. “Вақт йирик планда”га тақдим қилинган ишлар ҳам техник кўрикдан – танловнинг техник ва бошқа талабларига мувофиқлиги бўйича сараланди. Aммо бу номинациядаги материаллар навбатдаги босқич учун ҳакамлар ҳайъатига берилмайди. Улар фестивалимиз сайтида жойлаштирилган ва улар учун аудитория овоз беради. Энг кўп лайк жамлаган ишнинг муаллифи “Вақт йирик планда” номинацияси ғолиби бўлади. Дарвоқе, фото, карикатура ва суратлар учун овоз бериш ҳозир ҳам давом этмоқда. У 2021 йил 11 сентябрь куни ярим тунда тўхтатилади. Сиз финалга ўтган барча ишларни ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин – кўринг, саҳифаланг, овоз беринг.

     

    Барча номинациялар бўйича танлов ғолиблари 12 сентабрь куни MediaCAMP Fest 2021 ёпилиш маросимида эълон қилинади ва тақдирланади.

     

    Танлов координаторлари финалчиларни табриклайдилар ва ҳозирда улар билан боғланиб, фестивалнинг махсус иштирокчилари сифатида таклиф қилишмоқда.

    Финалга чиқа олмаганларга Internews вақт ажратганлари, ажойиб материаллари ва журналистик фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

    “Умидсизликка тушманг! – дейишмоқда танлов координаторлари. – Кейинги танловларга, албатта, ариза топширинг. Сизда ғолиб бўлиш эҳтимоли катта. Ҳозир финалчилар орасида ўтган танловларда қатнашган, лекин совринли ўринларни олмаган кўплаб ҳамкасбларимиз бор. Юқори рақобатни ҳам ҳисобга олишимиз лозим ва бу ҳақиқатан ҳам юқори рақобат: бу йил беш мамлакатдан деярли 700 та ариза. Умид қиламизки, бу медиани яхши изланишларга ундайди ва 2022 йилда биз бундан ҳам ажойиб материалларга эга бўламиз. Биз доим аризаларни ҳам, танловнинг ўзини ҳам кутиб қоламиз”.

     

    MediaCAMP Award 2020 ғолиблари рўйхатини ушбу ҳаволадан, 2019 йилги танловнинг натижаларини эса бу ердан топишингиз мумкин.

     

    Ушбу лойиҳа Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида AҚШ Халқаро Тараққиёт Aгентлиги (USAID) кўмаги билан амалга оширилмоқда. Ташкилот ҳақида батафсил: Internews: дунё бўйлабInternews ҚозоғистонInternews ҚирғизистонInternews Тожикистон.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read