2022 йил 14, 15 ва 17 март кунлари Internews халқаро нодавлат ташкилоти Ўзбекистондаги профессионал журналистлар, муҳаррирлар ва блогерлар учун “Нозик журналистика: зиён етказманг” бепул онлайн тренингини ташкил қилади.
Бугун журналистиканинг профессионал ва ахлоқий меъёрларига риоя қилган ҳолда мураккаб, баъзан фожиали воқеаларни ёритиш ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Журналистлар айтиб бўлмайдиган воқеаларга дуч келишади, лекин буни қандай етказиш лозимлиги ҳар доим ҳам аниқ эмас. Aхлоқий меъзонлар нозик мавзуларни ёритишда энг муҳими восита бўлиб қолмоқда. Аянчли ҳолатлар билан тўқнашганлар билан қандай тўғри гаплашиш керак, уларни кўнглига озор бермай, ярасини янгиламай қандай қилиб мавзуни оммага кўринадиган даражага етказиш мумкин; зўравонлик қурбонларининг бошдан кечирганларини қандай тўғри ёритиш мумкин; анонимлик эксклюзивликдан муҳимроқ бўлган холларда ва мураккаб психологик мавзулар билан ишлашда фаолиятни тўғри йўлга қўйиш учун нима қилиш керак – буларнинг барчаси нафақат ижтимоий фикр юритишни, балки профессионал журналистик ёндашувни ҳам талаб қилади.
Келтириб ўтилган жиҳатлардан ташқари, “Зиён қилманг!” деган амалий тиббий тамойилга риоя қилган ҳолда, репортаж ишларини олиб бориш учун гендер ва низоли-нозик журналистика ҳамда вояга етмаганлардан интервью олиш кўникмалари керак.
Тренинг қуйидаги мавзуларни қамраб олади:
- Журналистиканинг ахлоқий меъёрлари
- Нозик журналистика нима?
- Ўзбекистонда нозик журналистика қонунчилик базасининг шарҳи
- Низоли-нозик журналистика
- Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини ёритиш
- Руҳий жарохат олган инсонлардан интервью олиш
Бундан ташқари, биз турли зарбаларни бошдан кечирган кишилар (ҳар хил турдаги зўравонликлар, фавқулодда вазиятлар қурбони ва гувоҳлари) билан интервью уюштиришнинг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қиламиз. Ўз жонига қасд қилиш, табиий офатлар, одам савдоси, гендер зўравонлик мавзуларини мультимедиа журналистикасининг замонавий воситаларидан фойдаланган ҳолда тўғри ёритишнинг қонунчилик жиҳатлари ва турли ОАВдаги вазият мавзусида ҳуқуқшунос иштирокида сессия ўтказилади. Шунингдек, қандай мавзулардан қочиш кераклиги, манфаатлар тўқнашуви нима ва травматик ҳодисалар ҳамда ва қийин суҳбатлардан қандай қутулиш мумкинлиги ҳақида суҳбат қурамиз.
Онлайн-тренинг ўтказиш саналари: 2022 йил 14, 15 ва 17 март. Тренинг Zoom платформасида ҳар бири икки соатдан иборат учта вебинар тарзида ўтказилади. Вебинарлар жадвали кейинроқ эълон қилинади.
Ўқитиш тили: русча/ўзбекча (синхрон таржима).
Тренер: Зарина Aхматова – медиа-тренер. У медиа соҳасида 15 йиллик тажрибага эга, “Vласт” интернет-журналининг бош муҳаррири, HOLA News веб-сайтининг бош муҳаррири бўлган. “КарЛAГ: Должность Художник”, қисқа метражли #ЯНеБоюсьСказать: қозоқ аёлларига зўравонлик ҳақида 5 ҳикоя, “Ўқитувчи”. Юрий Пак иши ва бошқа ҳужжатли фильмлар продюсери. “Aфғонистон яқин” (Қобулдан репортажлар) мультимедиа лойиҳаси муаллифи.
Аризалар 2022 йил 10 март, Тошкент вақти билан 12:00 гача қабул қилинади.
Рўйхатдан ўтиш учун онлайн шаклни тўлдиринг.
Барча саволлар билан ekhmelevskaya@internews.org электрон почта манзилига мурожаат қилинг
Лойиҳа AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида Марказий Осиё MediaCAMP дастури доирасида амалга оширилмоқда.