No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганиш«Рақамни топдингми — ҳужжатни кўрсат». Владимир Тхорикдан фактчекинг бўйича  қўлланма

    «Рақамни топдингми — ҳужжатни кўрсат». Владимир Тхорикдан фактчекинг бўйича  қўлланма

    «Ҳар бир фикр  шубҳага солади, зеро, у фақатгина  тусмол, таҳмин. Тахмин ўрнига баёнот   беринг. Ҳар бир баёнотнинг  эса  далил-исботи бўлиши  лозим.  Бу фактларни текширишнинг асосий қоидаси», — деб айтди  молдовалик  журналистик текширув олиб борувчи  Владимир Тхорик.  У   RISE Moldova (журналистик текширувга иҳтисослашган) нашрининг муҳаррири  сифатида Алматида 2021 йил 26 июндан 1 июлгача ўтказилган   Журналистик текширув  мактабида таклиф этилган спикер бўлган эди.


    Журналист-текширувчи Владимир Тхорик

    Фактчекинг-текширувга қандай тайёрланиш керак?

    Фактларни  текшириш кўпинча қандай кўринади?  1 қадам.Репортёрга топшириқ.                2 қадам. Репортёр тайёр хабар олиб келади.  3 қадам. Муҳаррир   ўқийди, кўздан кечиради,  бунда кўп фактлар(фамилиялар, фирмалар номлари, рақамлар) журналист виждонига ҳавола. Уларнинг тўғрилигига  жавобгар бўлади. Замонавий воқеликда  хатарларни минималлаштириш учун ҳар бир муаллиф эълон қилишдан (монтаждан) олдин ўзи ўрганган материалларни фактларни  текширувчи мутахассисга — фактчекерга бериши шарт.  Далилларни тайёрлаш  репортёрнинг текширув устидаги дастлабки ишларидан бошланади. Материалларни тайёрлашда  халоллик, очиқлик, аниқлик муҳим ўрин тутади. Репортер  аввалдан ўзини қуйидаги саволларга тайёрлаши лозим: биз буларни қаердан биламиз? Бу факт бўйича қандай далил-исботлар бор? Бу қачон юз берди?

    Рақамни  топдингми — ҳужжат кўрсат.  Ҳисоб-китоб қилдингми  — ҳисоблаш усули ва ҳужжатни кўрсат.

    Фактчекер текширувда  айнан нимани текширади?

    Исм ва  фамилияларни.  Агар  ёзувда номувофиқликлар мавжуд бўлса, унда биз  ёзаётган шахс томонидан имзоланган ёки расмий манбаларда кўрсатилган ҳужжатда ишлатиладиган имлодан фойдаланиш тавсия этилади.  Саналар. Манзиллар.

    Бунгача бўлган  воқеаларни ва контекстни ҳам текшириш лозим.  «Ҳаммага маълум факт бўлмаса» , «ҳамма биладиган нарса» ҳам бўлмайди.

    Репортёр  ҳам, фактчекер ҳам деталларга эътибор қаратади. Улар матнда қанча кўп ноаниқликларни аниқлашса,  ахборот  ҳақиқатга тўғри келмаслик эҳтимоли ҳам шунча катта бўлади. Текшириш лозим бўлмаган фактлар бўлмайди!    OCCRP қоидаларидан бири: «Агар биз кичик тафсилотларни тўғри тушуна олмасак, қандай қилиб кимдир бизни жиддий муаммоларни ҳал қила оладиган нуқтага олиб боришини кутишимиз мумкин?»

    Туғилганлик,  никоҳ тўғрисидаги  гувоҳномалар;   кўпинча  айбланувчилар, жабрланганлар, гувоҳларнинг  одатлари ва шахсий муносабатларини   намойиш этадиган суд ёзувлари;  суд учун кўрсатмалар, субъектнинг айбини тан олиши кабилар ахборот манбалари  бўлиши  мумкин. Шу билан бирга ижтимоий тармоқлар, интервью ва шарҳлар ҳам.

    Баъзан ўз кўзларингга ҳам ишонгинг келмай қолади.

    Хариталар, инфографика  ва  видеони ҳам текшириш лозим. Бу ҳавола  бўйича видеони қандай текшириш лозимлиги  тўғрисидаги  батафсил қўлланмани топиш  мумкин. Шунингдек  текширувнинг  қўшимча фильтрлари:  биринчи манбани топиш;  қарама-қарши (иккинчи) тараф;   бир неча мустақил  манбалардан  маълумотларни тасдиқлаш ҳам мавжуд. .

    Иқтибослар билан қандай ишланади?

    Барча иқтибослар  фактчекерга  аудио, видео, ҳужжатлар,  расмий сайтлардан ахборотлар, e-mailдан принт-скринлар  тақдим этиш билан исботланиши  лозим. Барча интервью-шарҳларнинг  матни  ҳикояда бўлиши лозим бўлган  иқтибосдан бир дақиқа аввал ва бир дақиқа кейин  ишлаб чиқилади. Агар иқтибос    таржима қилинадиган бўлса, унда таржима аниқ ва тўғри бўлиши лозим.  .

    Бошқа ОАВга қандай қилиб ҳавола берилади?

    Бошқа ОАВда «исбот» кўрдингми — янгитдан исботла.

    Биз бошқа ОАВга қуйидаги ҳолатларда  асосланамиз: видеоформатдаги интервью;  далил-исботларни эълон қилган ОАВ-ҳамкорлар; ҳамкор ОАВдан  аудиошарҳлар.

    Далиллар қандай расмийлаштирилади?

    Фото (муаллиф ёки манба кўрсатилган ҳолда) — бир папкага; ҳужжатлар — иккинчисига; аудио (видео) — учинчи папкага.  Лотин имлосида бир сўз ёки ибора билан  имзолаш тавсия этилади: President-Avtobus-1. Ҳужжатлардаги  шахсий маълумотларни фақат фактларни текширгандан кейингина   инобатга олмаслик тавсия этилади. Текширувга бардош бердими? Нусхасини йўқ қил!

    Матн  далил-исботларга ҳаволаларни  ўз ичига олиши лозим. Ҳужжатлар ва матн (видеотекширув скрипти)  Google Docs ва Google Drive орқали юкланади, ҳаволалар фактчекерга юборилади.

    Шундан кейин — фактчекер билан шахсий мулоқот.

    Фактчекер томонидан  матннинг дастлабки текширувидан кейин у  Skype (ёки бошқа мессенджер) орқали  журналист билан боғланади. Суҳбатда  тасдиқлашга  тақдим этилган далил-исботлар бўйича мавжуд  саволлар муҳокама қилинади  ва аниқлаштирилади.

    Бу тавсиялар Владимир Тхорикнинг MediaCAMP Марказий Осиё дастури доирасида ўтказилган Журналистик текширув мактаби тренингидаги чиқиши асосида  тайёрланди.

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read