No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЯнгиликларни излаш ва текшириш: браузерлар учун 4 плагин

    Янгиликларни излаш ва текшириш: браузерлар учун 4 плагин

    Браузерлар плагинлари  «тез  муносабат билдириш» тартибида ишлайдиган журналистлар учун  ҳар  сония муҳим  бўлган  бир вақтда яхши инструмент ҳисобланади. Бир нечтагина кенгайтмаларни ўрнатиш сизга Тармоқда материалларни қидириш ва текширишда самарадорликни  тубдан  оширади.

    Story Multisearch (материалларни кўплаб қидириш)

    Агар сизга фақат бир нечтагина фактлар маълум бўлса ва  тезлик билан қўшимча ахборот  керак бўлиб қолса, янги маълумотларни топишнинг энг ишончли усули – ижтимоий тармоқлардан фойдаланишдир. Сиз Storyful (сайт-«ижтимоий медиаларнинг  янгиликлар  тасмаси»)томонидан яратилган Multisearch плагини ёрдамида  бир вақтнинг ўзида Twitter, Vine, YouTube, Tumblr, Instagram ва Spokeoга бир кликда сўровлар юборишингиз мумкин.  Натижалар ҳар бир тармоқ учун алоҳида иловада очилади.

    Кўп қидирув сўровлари журналистлар учун айниқса фойдали бўлган натижаларни ажратиб кўрсатиш учун мослаштирилган.

    Очиқлик:  Chrome.

    RevEye

    Сурат  янгиликлар материалларида фойдаланиш  нуқтаи назаридан  қимматли ёки ахамиятсизлигини  аниқлашнинг энг тезкор йўлларидан бири  — бу тасвир бўйича қайта қидиришдир.    RevEye  плагини  сизга фотографиянинг дастлабки манбаини топишда ёрдам беради. Инструмент  асосида  тасвирларнинг энг йирик онлайн-базалари таҳлили  – Google, TinEye, Microsoft Bing, Yandex, Baidu.

    Бундай  параллел мониторинг  тасвирни  текшириш вақтини  сезиларли равишда қисқартиради.

    Очиқлик: Chrome.  FireFox учун яхши муқобил – Search Image Everywhere.

    Distill Web Monitor 

    Журналист учун  асосийси  –маълум ахборотни биринчи бўлиб  биладиганлар қаторида бўлиш. Бироқ ҳисобсиз  кўп онлайн-манбаларни кузатиб боришг анча мураккаб.   Distill Web Monitor  экранга қалқиб чиққан ахборотлар, почта хабарлари ёки  SMS ёрдамида веб-саҳифадаги ўзгаришлардан воқиф бўлиш имконини беради.

    Мониторинг қилишни истаган  веб-саҳифангизни очинг. Браузер инструментлари  панелида  Distill’s белгисини босинг.Саҳифа қисмини танланг ёки   «Бутун саҳифани кузатинг», ўзингизга  қулайини қилинг.. Саҳифа қисмларини танлаш учун   мониторинг қилмоқчи бўлган майдонни «босинг». Ўз танловингизни сақлаб қўйинг.

    Шунингдек қатор қўшимча созламаларни  юклашингиз мумкин  — кўпинча Distill  саҳифани,  хабардор қилиш йўлларини ва агар керак бўлса,  янгиланиб турадиган маълум калит сўзлар бўйича фильтрацияни ҳам текширади.

    Очиқлик: Chrome, Firefox, Opera.

    Jeffrey’s Exif Viewer 

    Метамаълумотли тасвирлар  –  вақт, сана ва  тасвирни суратга олаётганда фойдаланилган қурилма кабилар  ҳақидаги  маълумот –  суратларни таҳлил қилишда катта ёрдам бериши мумкин.

     Jeffrey’s Exif Viewer  плагинини ўрнатиш  сичқончани бир марта босиб метамаълумотлар олиш имкониятини беради.

    Очиқлик: Chrome

    Материаллар бўйича firstdraftnews.com.

    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Таржимон Шаҳноза Қурбонбоева
    Тележурналист, таржимон.  «Кинопро», «Тасвирий санъат усталари» кўрсатувлари муаллифи ва бошловчиси.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read