No menu items!
More
    ДомойМустақил ўрганишЖурналистик рақамли-суриштирувини нимадан бошлаш керак? Жамила Маричевадан йўриқнома

    Журналистик рақамли-суриштирувини нимадан бошлаш керак? Жамила Маричевадан йўриқнома

    17-20 май кунлари Олмаота шаҳрида Марказий Осиёнинг 20 нафар журналисти иштирокида “Журналистик суриштирув мактаби 2022” машғулотлари бўлиб ўтди. Тренерлардан бири журналист, ProTenge.kz лойиҳаси асосчиси Жамила Маричева бўлди. Агар халқаро медиа-тренерлар машғулотларда жаҳон тажрибаси ҳақида гапирган бўлсалар, Жамиланинг вазифаси буларнинг барчаси Қозоғистон воқелиги шароитида қандай амалга оширилаётгани ҳақида тушунча бериш эди. Мисол тариқасида у ProTenge.kz тажрибаси ҳақида гапирди. “Янги репортёр” Қозоғистонда рақамли-суриштирувларни қандай ўтказиш бўйича учта кўрсатмани ёритиб беради.

    1-қадам. Қандай англаш, нимани ва қаердан излаш керак?

    Жамила Маричева

    Биз одатда нимани излаймиз? Биз пул, мулк ва алоқалар қидирамиз. Жамила суриштирув олиб борувчининг ишини олтин изловчи билан солиштиради. Олтин рудасини топиш учун кўплаб қум ва лойларни ювиш керак. Энг муҳими, олтинга тенг бўлган маълумотни топиш учун қумни қаерда ювиш кераклигини англамоқдир. Мисол учун, бундай маълумотларни президент ва ҳукумат харажатларида излаш мумкин.

    Рақамли маълумотлар билан ишлашнинг афзаллиги шундаки, пуллар ўзидан из қолдиради: миқдор қанчалик катта бўлса, бу излар шунчалик аниқ бўлади. Акс томони – маълумот қидириш ва саралаш учун бир неча соат ёки кунлар керак бўлиши мумкин. Жамила ҳамкасбларидан нималардир сўрашдан, маслаҳатлашишдан тортинмаслигини таъкидлайди. У шунингдек, ўзидан маслаҳат сўраганларга ҳам ёрдам беришдан қочмайди.

    2-қадам. Биз излаётган нарсани қандай аниқлаш мумкин?

    Республика бюджетининг 50 фоиздан ортиғи давлат харидлари орқали амалга оширилади. Ҳар бешинчи коррупция жинояти давлат харидлари соҳасида содир этилади. 80% шартномалар рақобатдан ташқари тузилган. Рақамли излар билан ишлашнинг энг катта камчилиги шундаки, сиз топган маълумотлар сизнинг: нимага ва нима учун? деган саволингизга жавоб бермаслиги мумкин Муҳим афзаллик шундаки, сиз улар беришдан бош тортган рақамларга киришингиз мумкин.

    3-қадам. Маълумотлар йиғилгандан кейин нима қилиш керак?

    Қуйидаги саволга жавоб бериш керак бўлади: “Жамоатчилик манфаати нима?” У қуйидагиларда акс этиши мумкин:

    • бюджет маблағларини сарфлаш самарадорлиги масаласида;
    • мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда;
    • коррупцион жиноятларда.

    Жиноят ҳақида маълумот бўлсаю, лекин далил бўлмаса нима қилиш керак? Ўқувчиларингиз далил-исботлар масаласида сизга ёрдам беришлари мумкин – хабар эълон қилингандан сўнг, ресурс ўқувчилари кўпинча таҳририят аккаунтларининг шахсий ёзишмаларида очиқ манбалардан (масалан, хабарлар, ҳикоялар ва бошқалар) маълумотларни баҳам кўришга тайёр бўладилар.

    ProTenge Telegram-каналидан скриншот

    Мисол тариқасида Жамила Нур-Султондаги 28 миллиард танга (тахминан 64 миллион доллар) сарфланган дипломатик шаҳарча бўйича суриштирувни келтирди. Режалаштирилган қурилиш ҳақида Нурсултон Назарбоевнинг Forbes.kz нашрига берган интервьюсидан маълум бўлди. Суриштирув эса республика бюджетидаги мана ушбу сатрлардан бошланди:

    Шундай қилиб, Жамила суриштирув билан шуғулланувчиларга ўзлари яшаётган мамлакат ёки шаҳар бюджети маълумотларига тез-тез мурожаат қилишни тавсия этади. Умумий рақам мавжуд бўлганда, у билан нима қилиш кераклигини англаб олиш лозим. Суриштирув жараёнини чамалаб, қуйидаги саволларга жавоб бериш керак: бу рақамлар ортида нима бор? қандай қурилишлар? уларни ким қуряпти? нима учун? бу маълумотларни олиш учун қаерга ёки кимга мурожаат қилиш мумкин?

    Ушбу турдаги суриштирувларнинг биринчи камчилиги – боши берк кўчага кириб қолиш ва таслим бўлиш хавфи. ProTenge.kz жамоасида ҳам шундай имконият бор эди. Давлат харидларида бундай қийматдаги шартномалар тўғрисида маълумот йўқ эди. Давлат органига юборилган сўровга эса тўлақонли жавоб келмади. Бундай ҳолларда журналист гооглдан тўғри фойдалана олиши муҳим хусусият саналади.

    Google кенгайтирилган қидирувидан скриншот

    Жамила гўё Bellingcat  жамоасига (тадқиқотлар ўтказиш учун очиқ манбалар ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланадиган мустақил халқаро тадқиқотчилар ва фуқаро журналистларидан иборат гуруҳ – таҳр.) унга гооглда тўғри ишлашни ўрганиш учун борганга ўхшайман, дея ҳазил қилади.

    Google Earth скриншоти

    Ушбу ишни суриштириш учун Google Earth хариталари маълумотлари, Ер кадастри Бошқармаси маълумотлари каби воситалардан ҳам фойдаланилган.

    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Таржимон Нодир Маҳмудов
    Журналист, шарҳловчи, таржимон. Ўзбекистоннинг бир қатор марказий нашрларида фаолият юритган.

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read