No menu items!
More
    ДомойТанлов/молиявий кўмакInternews контент таҳлилини ўтказиш учун маслаҳатчи ёки маслаҳатчилар жамоасини қидирмоқда

    Internews контент таҳлилини ўтказиш учун маслаҳатчи ёки маслаҳатчилар жамоасини қидирмоқда

    Internews SCARF («Эътиқод эркинлигини ёритишни қўллаб қувватлаш ва тарғиб қилиш») лойиҳаси доирасида лойиҳа кўмагида ишлаб чиқарилган контентни таҳлил қилиш учун тендер эълон қилади.

    Aриза топширишнинг охирги муддати –25 июль 2022 йил.

    Лойиҳа тарихи

    2020 йилнинг август ойида Internews янада демократик ва бағрикенг жамиятни ривожлантириш мақсадида диний эркинлик масалаларига бағишланган материалларнинг сифати, миқдори ва тарқатилишини яхшилаш мақсадида икки йиллик «Эътиқод эркинлигини ёритишни қўллаб қувватлаш ва тарғиб қилиш» (SCARF) лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

    Лойиҳа иккита асосий вазифани амалга оширишга мўлжалланган:

    1-вазифа: Диний эркинлик масалалари бўйича юқори сифатли, низоларга сезгир контент яратиш учун маҳаллий имкониятларни ривожлантириш.

    2-вазифа: Диний масалалар бўйича жамоатчилик муҳокамасига туртки берувчи ҳамда тушуниш ва бағрикенгликни тарғиб қилувчи инклюзив контент орқали фаол иштирокни ошириш.

    Дин ва эътиқод эркинлиги билан боғлиқ масалаларни сезувчан ёритишга оид лойиҳа доирасидаги тренингларда қатнашган Ўзбекистон ва Тожикистон журналистлари диний хилма-хиллик мавзусида сифатли контент яратиш ва нашр этиш учун амалий ёрдам олишди.

    Контент таҳлилининг мақсади

    Контент таҳлилдан кўзланган мақсад низоларга сезгир ёндашувга оид журналистика тамойилларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда лойиҳа кўмагида яратилган контент сифатини умумий журналистика стандартлари нуқтаи назаридан баҳолашдан иборат.

    Танловдан муваффақиятли ўтган маслаҳатчи Internews контент таҳлили методологияси ва мезонларидан фойдаланади. Маслаҳатчи рус, тожик ва ўзбек тилларидаги контентни қамраб олиш учун SCARF нинг ҳар бир ҳамкоридан тасодифий танланган материал намунасини таҳлил қилади. SCARF журналистлари лойиҳа кўмагида 195 га яқин материал тайёрлаган; маслаҳатчилар тахминан 70 та фрагментни таҳлил қилишлари керак, бу ҳар бир иштирокчи томонидан ишлаб чиқарилган контентнинг 35 фоизини ташкил қилади.

    Номзодлар ҳар уч тилда контентни таҳлил қилишни таклиф қилишлари ёки муқобил равишда фақат иккита тилда (рус ва тожик ёки рус ва ўзбек) контентни таҳлил қилишни таклиф қилишлари мумкин. Таклиф этилган фақат иккита тилдаги таҳлил давомида  таҳлил қилинган контентнинг сони тахминан 30-40 та материалдан иборат бўлиши кутилмоқда.

    Топшириқ учун қўйиладиган талаблар:

    • Контентни таҳлил қилиш методологияси бўйича кириш сессиясида иштирок этиш.
    • Лойиҳа ходимлари билан биргаликда контент-таҳлил деталларини шакллантириш;
    • Internews методологиясидан фойдаланган ҳолда лойиҳа томонидан қўллаб-қувватланадиган тахминан 70 та (ёки фақат икки тилда бўлса, 30-40 та) материалнинг контент таҳлилини ўтказиш;
    • Контент-таҳлил натижаларини умумлаштирувчи, шунингдек, такомиллаштириш бўйича тавсиялар (10 бетдан кўп бўлмаган) кўрсатилган дастлабки ҳисоботни рус тилида ёзиш ва топшириш;
    • Aгар керак бўлса, Internewsнинг шарҳлари ёки тавсияларига мувофиқ ҳисоботни қайта ишлаш

    Aмалий натижалар

    • Интернюс ходимлари билан контент таҳлили натижаларини муҳокама қилиш.
    • Якуний контент таҳлили ҳисоботи (тахминан 5-10 бет) рус тилида.

    Жами бюджет (барча материалларни таҳлил қилиш учун): 1200 Америка доллари

    Қизиққан номзодлар ўз резюмеларини (CV), тавсиянома ва контент таҳлили бўйича иш намуналарини tjinfo@internews.org манзилига юборишлари керак.

    Барча саволлар учун tj-info@internews.org манзилига мурожаат қилинг.

     

    ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

    Пожалуйста, введите ваш комментарий!
    пожалуйста, введите ваше имя здесь

    Must Read